Ўзбекистонлик Россияга келиб ишламоқчи бўлган меҳнат муҳожирларига маслаҳатлар!

Ассалому алайкум дўстлар!

Мана бир ой ўтиб ўтмай Ўзбекистондан Россияга келувчи меҳнат муҳожирлари сони кескин кўпаяди.

Келаётганлар диққатига!

1. -20 25минг рубл миқдорида маблағ бўлсин!

2. -Иложи борича танишингиз бўлсин!

3. -Рус тилидан оз моз хабардор бўлинглар!

4. -Албатта бирор ҳунарни эгаси бўлиш керак!(бу энг асосийси)..

5. -Ҳеч қачон полиция, қўриқлаш(охрана) ходимларидан чўчиманглар! Уларнинг ваколати чегараланган! Дадил ҳақ ҳуқуқингизни талаб қилинг.

6. -Россияда полиция Прокуратура ёки СК(Следственный Комитетдан жуда қўрқади) пул талаб қилиб, бўлимга олиб кетаман деб қўрқитса, -«Устингдан шикоят ёзиб бераман» деб дадил гаплашинглар!

7. -Иложи борича ҳужжатларни жой жойида қилиб олинглар!

8. -Барча полиция бўлимларига видеокамералар ўрнатилган. Бўлимга олиб борсалар иложи борича камера олаётган майдон чегарасида бўлишга ҳаракат қилинглар!

9. -Фалон пулга ҳужжат қилиб бераман деган ўзбек-тожикларни яхшилаб суриштиринглар. Улар орасида фирибгарлар кўп!

10. -Бирор бир муаммога учрасангиз, кўпчилик кирадиган масжидлардан доимо ўзбекистонлик ватандошни топиб ёрдам сўрасангиз бўлади. Кўплаб шаҳарларда ўзбек диаспоралари яхши ишламайди.

11. -Иш топганингиздан сўнг, хоҳ ташкилот бўладими, хоҳ жисмоний шахсми АЛБАТТА бир варақ қоғозга бўлса ҳам шартнома тузиб олинглар. Россияда шартнома, тилхат ва бошқа ҳужжатлар Ўзбекистондан фарқли равишда нотариал тасдиқдан ўтиши шарт эмас!!! Қонуний кучга эга.

12. -Ижара уйи олсангиз олдиндан риелторларга пул берманг. Аввало шартнома тузинг. Паспортини кўриб, шартномага ёзинг.

13. -Бирор бир ҳужжатни айниқса Россияни паспортини фалон пулга қилиб бераман деган одамларга ишонманг!!! Россияни паспортини ҳеч ким пулга қилолмайди!!! Сохта ҳужжатга Россияда жиноий иш очади!

14. -Чегарага бориб паспортингга муҳр(печат, кирди-чиқди) қилиб олиб бориб келаман деганларга ишонманг! Сохта муҳр уриб беради. Муаммо устига муаммо булади. Эринмай узингиз бориб келинг! Иложи борича 3-4 киши ўзаро аҳил, бир биридан ёрдамини аямайдиганлар ютади.

16. Кўп қаватли уйдан ижарага кўпчилик бўлиб яшаётганлар диққатига! Ичкиликбозлик қилиб, тўполон қилсангиз, маҳаллий халқ зудлик билан полиция чақиради! Ким чақирганини хам билмай қоласиз. Тинч, осойишта яшасангиз биров тегмайди.

17. Россияда ҳамма йирик шаҳарлар хар хил. Ўзбеклар: Самара, Саратов, Уфа, Астрахан, Оренбург, Козон, Москва, Новосибирск, Красноярск, Санкт-Питербург. Ниж.Новгород шаҳарларида кўп! Уляновск, Рязан, Владимир, Иванова, Кавказ томонлардаги шаҳарлар анча камбағал. Сочи ва Кримда катта қурилишлар кетяпти.

18. -Яна бир гап.. Ўзбекистонлик расво одамлар ҳам бор улар ҳам кўп. Айниқса Москва ва Питерда. Ўзларича рекет гуруҳлари тузиб олган. Лекин уларнинг умри қисқа. Қўшилиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар. Россияда 90- йиллардаги каби рекет йўқ! Ҳамма шаҳарларда осойишталик. Қўрқмай дадил бўлиб тўғри юриб тўғри яшаб, ишласангиз мақсадингизга етасиз. Баъзи бирлар 3-4сўм пул топгач ҳаром йўлларга юра бошлашади. Оқибат албатта бир муаммога дучор бўлишади. Ўзаро аҳил бўлиб, бир бирингизни қўллаб ишласангиз ҳаммаси яхши бўлади! Барча шаҳарларда диёнатли, инсофли ватандошлар бор. Маҳаллий халқ билан оддий, тўғри муомала қилсангиз улар ҳам яхши муомалада бўлади.

Энг муҳими дадил бўлиб Аллоҳдан сўраб, Ўзига таваккал қилиб келинглар!

Юқоридаги маслаҳатлар шахсий тажрибаларимга асосланиб ёзилди. Қўшимча савол, таклифлар бўлса комментда ёзарсизлар.

© Агзам Абдуллаев
→Maslahatim.uz

37
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Ўзбекистонлик Россияга келиб ишламоқчи бўлган меҳнат муҳожирларига маслаҳатлар!: 10 комментариев

  • Кодир Ашрапов
    19/03/2017 в 10:25 пп
    Permalink

    Яхши ва тугри маслахатлар….
    РАХМАТ ЭЪТИБОР УЧУН СИЗГА….

    Ответ
  • Шухратбек Жалолов
    20/03/2017 в 3:32 дп
    Permalink

    Рахмат сизга.

    Ответ
  • Dilbar Umarova
    20/03/2017 в 10:31 дп
    Permalink

    Шунака одамлар купайсин узи бумийди узокка бориб ишлаш кийинде яна апирисни кулига тушса депресияга тушиб колиш хеч гап эмас кийин …

    Ответ
  • Фируза Латипова
    20/03/2017 в 7:05 пп
    Permalink

    Мусофирчилик осон эмас.

    Ответ
  • 21/04/2017 в 11:33 дп
    Permalink

    бир киши фирма оркали рассияни астрахан шахрига консерива заводига ишга олиб кетяпти. махалладан справка паспорт копия 3700 рублдан пул йигяпти кейин силарга15 кунда заводдан шартнома ва 200доллардан аванс келади деяпти ойлигини кунига 1280 рублдан деяпти шунга ишонса буладими

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️