Япония мактабларидаги ноодатий қоидалар:

1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.

6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!» деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.

© Шоҳистахон Ўлжаева
→Maslahatim.uz

40
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Япония мактабларидаги ноодатий қоидалар:: 2 комментария

  • Sokhibjon Abdullaev
    23/03/2017 в 3:15 пп
    Permalink

    1. To’g’ri.

    2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди.
    Maktabda umuman bufet yo’q.

    3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди.
    Kanikul beriladi. Shu kanikulga yetarli vazifa ham beriladi. O’quv yili Apreldan boshlangani uchun yozgi kanikul o’quv davri o’rtasiga to’g’ri keladi.

    4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. 100% to’g’ri.
    O’qituvchilar o’qituvchilar xonasini tozalaydi.

    5. To’g’ri.

    6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.
    To’g’ri.

    7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Alohida suzish darslari bor va hamma maktabning basseyni bor.

    8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!» деган тушунча япон таълим тизимида устувор!
    Shu narsa yaxshi natija bermayotgani uchun o’zgartirishga harakat qilinayapti.

    Sokhibjon Abdullaev

    Ответ
  • Наргиза Джумаева
    24/03/2017 в 6:35 дп
    Permalink

    Бизда хам шундай тартиб б.са эди

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️