«Замонавий банк мақоллар» туркумидан:

Эрни эр қиладиган ҳам, шер қиладиган ҳам пул

Кредит кўзини сузмаса, процент арқон узмайди

Бўладиган бола пулидан маълум.

Қарзи борнинг нози бор.

Оз-оз сўраб пулдор бўлур,
Орланиб сўрамаган хор бўлур.

Мард касса олдида синалади.

Онанинг кўнгли болада,
боланинг кўнгли долларда

Тома-тома пул бўлур,
Томмай қолса суд бўлур.

Иш бошқа, аванс бошқа.

Қарз сўраганнинг айби йўқ.

Пулдор ачитиб гапирар,
қарздор кулдириб.

Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса,
Ўн беши маош билан.

Бир маошни қирқ киши бўлиб ер.

Узоқдаги доллардан, яқиндаги сўм яхши

Қарз кўзини сузмаса, Доллар ипини узмайди

Доллар эгилади, букилади лекин синмайди

Кўр Қарз эшакка юк

Сочи йўқ бўлса хам Доллар яхши))))

Долларига қараб, Сўмини ол))))

Сўм вафо, Доллар жафо

Долларни хам қулоғи бор…

Сўмда айб йўқ……Хамма айб долларда

Долларини олиб, Банкини сўрама…

Абдумалик Носиров
___________
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

4
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

«Замонавий банк мақоллар» туркумидан:: 4 комментария

  • Олим Пардаев
    04/12/2017 в 9:28 пп
    Permalink

    Огзи кийшик булса хам банкир гапирсин… (хазил)

    Ответ
  • Munisa Muhtarova
    05/12/2017 в 3:00 дп
    Permalink

    Еса, емаса банкирни огзи пул

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️