Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Мен бир қизни яхши кўриб қолдим аммо у қизни бошқа яхши корадиган йигити бор экан бу ҳолда қандай йўл тутай жавоб учун олдиндан раҳмат

malikjon изоҳ берди

yaxshisiularni orasiga tushmaganiz maqul chunki uni yaxshi korganiz sizzi hatoyiz.yaxshi kormasdan oldin uni surishtirishiz kerak edi
белги билан ёпилган: Жавоб етарли

11 та жавоб

Sirojiddin Muhammad жавоб берди 2159
Ээ йиғиштиринг, бу нарсаларни, хаётга мақсад қойинг,  ўша мақсад сари олға юринг, ўқинг, битиринг, спорт билан шуғулланинг, севги певги бу нарсалар хавас... уйланиш ёшига етганизда, ота онангиз сизга қиз топишади, ўша билан учрашас, ёқса той ёқмаса бошқаси, ҳуллас ҳақиқмй севги муҳаббат тойдан кегин бўлади... кегин яна бир нарсани унутманг, бу дунё қайтар дунё хозир сиз севишиб ойнаб юрсез, кегин барибир ота онангиз топганга уйлансангиз, ўша қизҳам қачонлардур кимлар биландир севишиб юрганлардан бўлиб чиқади... хуллас сиз қандай бўлсангиз, бўлажак хотинизхам шундай бўлади.... сиз пок бўлсез у пок жуфт учрайди сизгаҳам!!!!

Бир шайх олим зотдан сўрабди бир йигит, шайх мен ёшлигимда, севишиб ойнаб юрганман, кегин тавба қилганман, айтингчи мен уйланишим учун қандай қиз учрайди деса, шайх тавба қилгани деб давоб берибди...

Хулоса ўзиздан)))

акром изоҳ берди

Тупа тури
Akrambek жавоб берди 0
"suymaganga suykalma" degan maqol bormidi?! Menimcha shu to'g'ri.
аноним жавоб берди 0
У киздан хаыа булманг. Акрамбекни фикрига кушиламан.
Abdulhodiy жавоб берди 50
Avvalambor assalomu alaykum! Mening bu borada tajribam kam bo'lishi mumkin lekin, o'z fikrlarimni siz bilan baham ko'rishni istadim. Bilmadim siz sevgi borasida qanday fikrdasiz, lekin man muhabbat borasida boshqacharoq qarashdaman ya'ni Haqqa bo'lgan sevgini haq deb bilaman. Ya'ni Alisher Navoiy hazratlari aytganlaridek, oshiq o'z mashuqasiga itoat etgani kabi chin "oshiq" ham Alloh ga itoat etadi ya'ni Haq taolo buyurgan amallarni bajaradi. Bu borada Alloh ni sevadigan insonlar birinchi navbatda ota-onasi ga muhabbat ko'rsatishadi. Ularni hizmatlarida tun-u kun turishgan. Chunki ular shunga buyirilgan. Shuningdek, Allohni sevgan odam o'z jufti halolini sevadi. Unga mehr-oqibat va sadoqat ko'rsatadi. Bu ham unga buyurilgan. Keyin do'stlari va yaqinlariga muhabbat ko'rsatadi. Vatanini sevadi...
Yuqorida sanab o'tilgan bizga vojib bo'lgan sevgining turli ko'rinishidir. Siz aytayotgan bir nomahram qizga oshiqlik ham ko'p uchrab turadigan holat. Bu ham Alloh taoloning bandasiga bergan ne'mati ekanini aytmoqchimankim, bu orqali insonlar sinaladilar. Bunday vaqtlarda birinchi o'rinda siz unga bir tomonlama "mahliyo" bo'lganmisiz yoki uni o'zingiz uchun to'la jufti halol sifatida munosib ko'rasizmi - shu haqda mushohada qilib ko'ring. Chunki, ko'p hollarda erkaklar yoqtirgan qiziga mahliyo bo'ladilar va Haqni zikr qilishni tark qiladilar. Bu esa shayton ko'zlagan maqsadni o'zginasi ya'ni bir qizni sizga chiroyli ko'rsatadi da uning jamoli yoki biror hislatiga "mahliyo" qilib qo'yadi va sizni turli hayollar og'ushiga g'arq qilib Allohni zikridan qaytarishga urinadi. Ya'ni sinovning qiyinligi ham shunda. Bu sinovni yengib o'tish hammaning o'z irodasiga bog'liq. Endi yuqoridagi fikrimizga qaytsak, agar siz uni o'zingiz uchun munosib bilsangiz (qizning oilasini ham hisobga oling), u qizga sovchi yuborish orqali uning ko'ngliga qo'l solib ko'ring. Zero, yomon ishlar qilib gunoh qilib yurmang (Hammaning o'z fikri bor - agar sizda bundan ham yaxshiroq yo'l bo'lsa mushohada qilib ko'ring)! Bu holatda faqatgina duo qilib yordam so'rang. Zero, Alloh marhamat qilib aytgan, "Pok ayollar, pok erkaklar uchundir. Pok erkaklar esa pok ayollar uchundir". Shuning uchun o'zingiz doim yaxshi bo'lishga harakat qiling. So'nggi so'z o'rnida shuni aytmoqchimanki, muhabbat ni tuyishni istasangiz, avvalo uni o'rganing. Shu o'rinda Tohir Malikning "Odamiylik Mulki" nomli kitobining "Ishq" faslini o'qib chiqishingiz ni maslahat bergan bo'lardim.
Yuqoridagi bildirgan fikrlarim orqali hech sizga aql o'rgatmoqchi emasman, balki bu fikrlarimda xatoliklar bordir. Buning uchun aybga buyurmaysiz. Siz mendan ko'ra ko'proq narsa bilishingiz mumkin. Faqatgina men sizning o'rningizga o'zimni qo'yib ko'rib, "shu holatda men nima qilgan bo'lardim?" - shu savolga javob berishga urinib ko'rdim, xolos. Fikrlaimni og'rinmay o'qiganingiz uchun tashakkur.
oilam.uz жавоб берди 0
Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин.

Бу ерда, аввал ушбу сўздан чиққан маънога изоҳ бериб ўтишимиз керак бўлади. Чунки бунинг орқасида амалларимизга таъсир қиладиган нарсалар мавжуддир. Муносабатлар ҳақида ёлғон ва сохта тушунчалар жиддий фожеаларга олиб келиши мумкин. Ҳаётий зарурат бўлган нарсаларда аниқ ва тиниқ тушунчага эга бўлишимиз керак.

Рухшуносларнинг айтишича, “севиш” ёки “романтик муҳаббат” тушунчаларни муҳаббат деб тушунмаслик керак. Муҳаббат деган нарса аста-секинлик билан келади, катталашади ва бунинг учун узоқ муддат керак бўлади. Севиш эса тез келади, худди томдан тараша тушгандек. Севгилисидан ҳеч қандай жавоб бўлмаса-да, ошиқ қайта-қайта беихтиёр у ҳақда ўйлайверади, у билан бўладиган суҳбат ва саҳналарни хаёлидан ўтказади (ваҳоланки уларнинг 99% амалга ошмайди) ва тунги соат тўртда ҳам бундан халос бўла олмайди.

Бундан ташқари, севиб қолишлик энди доим шундай бўлиб қолади, деб алдагувчи пуч ҳаёлни ҳам келтириб чиқаради. Умуман олган ҳар қандай одам бу нарсалар вақт ўтиши билан ўтиб кетадиган ўткинчи нарсалар эканини жуда яхши билади. Энди учратиб қолган одамга нисбатан жуда кучли қизиқиш бўлиши мумкин. Бироқ, бу қизиқиш қанчалик кучли бўлмасин у барибир юзаки нарсадир. Бу кўз билан ёқтириш, севиб қолишдир: тана, ҳатти-ҳаракатлар ва ҳакозоларни. Сизга бу одамнинг барча нарсаси ёқиши мумкин. Бироқ, сиз уни ҳақиқий маънода севиб қолишингиз учун, яна кўп йўл босиб ўтишингиз керак бўлади. “Бир кўришда ошиқ бўлиш” деган нарса нега тўғри келмаслигини энди тушунгандирсиз. “бир кўришда ёқтириб қолиш” (симпатия) ёки шунга ўхшаш нарса бўлиши мумкин, бироқ буларнинг барчаси том маънодаги муҳаббат саналмайди.

Укалар ва сингилларимизга айтадиган сўзимиз шуки, йигитларнинг қизларга, қизларни эса йигитларга қараб тортиши бу табиий нарсадир. Лекин, барча нарсанинг ўз чегараси бор. Масалан, бир чиройлик қиз йигит олдига келиб ўз телефон рақамини берди. Албатта, у эркин ва нима қилишини билмаётганидан сиз билан қандайдир муносабат ўрнатмоқчи бўлаётгандир. Бироқ бу нарса мусулмончиликка тўғри келмайди. Масалан, бир одам ароқ ичиб маст бўлиб, кайф қилмоқда, бироқ бу харомдир! Бошқа биров эса, ғийбат қилиб турли одамларнинг гўштини емоқда. Балки бундан у раҳотланяпти ҳам дейлик, бироқ бу ҳам ҳаромдир. Бошқа биров эса, интернетга кириб фахш кино ва расмларни тамошо қилиш билан вақтини ўтказмоқда ва қилмишдан роҳатланмоқда, лекин буларнинг барини шариат харом қилган. Яна мингта мисол келтириш мумкин, бироқ мен: “Буларнинг барчасидан сен роҳат олдим деб айтсанг ҳам, буларнинг барчасини харом”, деб айтаман. 

Юсуф алайҳисаломни истаган аёлга: “ «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди.”, деб айтган эди (Юсуф сураси, 23 оят). У гўёки: “Сен гўзал аёл эканингни, ҳеч ким билмасин учун барча эшиклар ёпганингни биламан, бироқ бу ишни қилиш мумкин эмас. Бу – ҳаром!” деган.

Албатта, сен ёқтириб қолган йигит (қиз) билан мулоқат қилиб роҳат оласан. Бир-бирларинга қараб, суҳбатлашиш сизларга мароқли бўлиб туюлади. Мен бу нарсалардан қандайдир маънода рохатланиш мумкинлигини ҳам инкор қилмайман, бироқ буларнинг барчаси харомдир. 

Ёшлар васвасага тушиб қолмаслиги учун нималар қилиши керак?  Бундай эҳтирослардан қандай қочиш мумкин? Биринчидан, инсон кўради, эшитади ва гаплашади, шунинг учун ҳам қарши жинс вакили билан бирга ҳоли бўлмаслиги керак. Иккинчидан, жуда кўп ёшлар ўз динларидан, нима ҳалол ва нима ҳаром эканини билишмайди, диний таълимотлардан бехабардирлар. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг қизиқишларини Ислом ҳақида илмларини кучайтиришга йўналтирмоқлари лозим. Учинчидан, кўпчиликнинг бўш вақтлари кўп ва улар уммат учун бирон фойдали нарса қилишга шошаётганлари ҳам йўқ. Агар одам бу дунёда ўз ўрнига эга бўлганида, масалан, Аллоҳ йўлига даъват қилиб, ва бу ишини севганида у йигит (ёки қиз) учун эмас балки Аллоҳ таоло учун кўз ёшларини тўккан бўлар эди. Балки бу мақолани қизларга бўлган тақиқланган эҳтироси бор йигит ёки “Аллоҳга қасамки, мен уни анчадан бери биламан, у ундай эмас” деб ўйлаётган қиз ўқиётган бўлиши мумкин
акром жавоб берди 0
Шу хам саволми унданам зор бошкасини топинг
Kamoldin жавоб берди 0
Daraxtni biiiir tepsangiz ..............

аноним изоҳ берди

daraxxi tepsez qiz yog'iladi dimoqchisiz
daarxtni tepsez faqat qurtlaganlari tushadi qurt yemaganini bo'sa mashaqqat bilan daraxtga chiqib olas !!!!!
Дилноза жавоб берди 0
Daraxtni tepsa qiz yogiladi demoqchisizda nima qizla kuchada qolganmi daraxtni tepsangiz qut yegani tushadi birinchi mustahkami qoladi mevalani qizlayam shunaqa hulosa chiqorvolarsiz

Anvar изоҳ берди

Qizlarimiz omon bulishsin. Hayotda sevmanglar maslahatim. Sevgi tuydan keyin.

Murod изоҳ берди

E gap you shuncha aqlii gapla borakanu betta
Arslonbek жавоб берди 0
Bu sevgimas. Shunchaki o'rganib qolish. Yoshsizda hali biror qizni ko'rsangiz sebgi devuras. Mana man qacha qizni sevan deb kechalari o'ylab qo'shiqlar eshitib yurardim. Ulg'aydim hayot tashvishlari bo'ynimga tushdi, sevgidan asar gam qolmadi hammasi chil-chil sinib yo'q bo'ldi. Endi faqat bo'lajak farzandlarimga yaxshi tarbiya berib uyda o'tiradigan ayolim bo'lishini o'ylayman. Shunday ekan vaqtizi be'mani ishlar bilan o'tqazmang. O'qing xunar o'rganing.

аноним изоҳ берди

xa xa xa zo'r gap bopti
Farhod жавоб берди 3
Навбатга туринг... сизга хам навбат келиб колар :-)
istamjon жавоб берди 0
Юқорида ёзилган жавобларни нотўғри деб бўлмайди, мен ҳам қўшиламан. Сиз аввалам бор ЮРАГИЗГА қулоқ солинг,кейи яхшилаб ўйлаб кўринг ўша қизга уйланганиздан кейин келин бола билан (мабодо гапиз чиқишмай қолса) у келин бола ўша собиқ мухаббати ҳақида ўйлаганини билиб ёки сезиб қолсангиз худо кўрсатмасин қанақадир жиноятга ҳам қўл уришиз мумкин. Қўйинг ўша учун қиз танлашни ОТА-ОНАларимизга қойиб берайлик.

ABDULLAYEV MURODJON IBROXIMJON O'G'LI изоҳ берди

tori etasla okala . Bowqa yigiti bob turb sz bla gaplawsa u deme yaxwi qizmas . Szdanam ciroyli, gapga usta bolla bor , sz bla gaplawb ula blanam gaplawb ketwi mumkun ....  Notori maslahat bergan bosam uzur
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.