Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Ассалому алайкум. Рус тилини тез ўрганиб олишим керак. Қанақа маслаҳатлар берасизлар тажрибада синаб кўрилганларидан. Громатика ва лўғат йод олиш жуда зерикарли экан.

20 та жавоб

Sunny жавоб берди 369
Agar Do'stiz bo'lsa ruschani biladigan. U bilan birga faqat ruschasiga gaplashib yurilar bu ham tez yordam beradi.
sardor жавоб берди 0
Hozirda qanday darajada bilasiz shunisi muhim. Bir oyda qiyin masala lekin
Abdulaziz жавоб берди 0
1 oyda o'rganishning deyarli umuman iloji yo'q!
аноним жавоб берди 0
Одамди узига боглик иштиек буса бас
бухорий жавоб берди 0
Одам бир узи урганолмайди. Олдида хам сухбатдош булиши керак китобда ёзилган сузларни укиб урганиш жуда кийин. Купрок рус сузларни тинглаб рус тилида жавоб берса хаяжонланмайди ва талаффузи яхшиланади. Рус сузлани маьносини билмаса хам уша сузни ёдида тутса кейинжалик кандай маьноси борлигини билиб тутилмасдан жавоб бера олади.
Mr.O`zbek жавоб берди 8
Bekzod жавоб берди 0
rus tili eng qiyin til hisoblanadi. Harqanday tilni o'rganishda unda lug'aviy baza bo'lishi kere, sababi sizga gapirganda yoki nimadur tushuntirganda so'zni ma'nosini topishga emas uni qaysi payt ishlatish mumkinligin o'ylashga vaqt ketadi.
Abdumalik жавоб берди 0
Uzizga bog'lig' agar qiziqiw bo'sa harakat qsez urganas.
Kuzmunchoq жавоб берди 10
Салом хурматли укам (йо ака)  сизга бир маслахатим бир ой ичида разговорчикйо булмаса оддий славарлардан нарса номларини иложи булса купрогини йод олишга хпракат килингва иложи борича руслар билан купрок мулокот килинг бу жудаям яхши фойда беради

Мени турмуш уртогим рассияга чакирганларида мен хам оз микдорда 20%лар билардим кейин 1ой уйдан чикмай разгаворчик  китобини бутунлай йодладим урис кушниларимиз билан куп мулокотда булдим хозир худога шукр 60% -70% урганиб олдим тулик гаплаша олмасам хам гапимни тушунтироламан.яна бир нарса урислар билан мулокотда булганингизда нотугри гапириб куйсангиз асло устингиздан кулмайди аксинча ургатади,тушунтиради,гапиравериб охирини тушунтиролмасангиз гапингизни давом еттириб,правилно деб куйишади маслахатим иложи борича руслар билан купрок мулокотда булинг.рус тили кийин,ургана олмайсан деган гапларга асло кунглингизни чуктирманг.  омад.

Холбек изоҳ берди

рахмат сизга мени жуда рагбатлантирдингиз..
Anvar жавоб берди 0
Shu urinda yana bir maslaxat. Telfonni diktafonga quyib tartib bilan ruscha uzbekcha lugatlarni yozvoling. Sung eshitib yuring miyaga zur joylashadi. Urganishizxam oson buladi shunda.
Ҳабибулло жавоб берди 463
Бўлади 1 ойни ичида. Аввало ният қилинг. Яъни , ман 1 ойни ичида рус тилини ўрнанволаман диб. Яхши ният - ярим давлат. Аввало дарс берадиган устоз топинг (репетитор). Ҳафтада 3-4 кунни келишинг. Ўзингиз эса ҳар куни 5-6 соатни шу тилни ўрганишга қаратинг. Бунда 1-1,5 соатни тил ўрганишга, 30-40 минут эса мияни дам олдиришга сарфланг. Ўқишим керак экан диб 6 соат мияга дам бермасангиз мия янги маълумотларни қабул қилмай қўяди. Кейин, уйдаги бор ускуна анжомларга номини русча ёзиб қўйинг. Масалан, чойнак, пиёла, кўрпа ва ҳоказо ларнинг русча сўзларини битта қоғозга ёзинг ма ҳар кўрганингизда эсингизда сақланг. Ва албатта русча маданий кўрсатувлар кўринг. Уруш ва дахшатли кинолардан рус тилини ўрганиш жудаям қийин масала ҳисобланади. Рус инсонлар билан ҳам гаплашинг. Тўғри, бошида гаплашиш "твоя-моя" кўринишида бўлиши мумкин, лекин кейинчалик ўрганиб кетасиз, иншаалоҳ. Кейин яна бир нарса: рус тилини ўрганинг, лекин уларни маданияти ва фалсафаларига ҳаддан ташқари кириб кетманг! Ёдда сақланг,: Бизларни боболаримиз ҳам бутун дунёни бўйсундирган. Маданият ва маърифат марказлари қурган.
madina жавоб берди 0
Ман хам бу болани гапига қушиламан ва сиз 2 3 соат рус тилида гапиришга харакат қилинг
Sabriya жавоб берди 10
maslahatim ko'pro ruschada muloqot qiling wunda tilizam ruschaga moslawadi so'zlaniyam grammatikaniyam birga o'rganin .Muloqot bo'masa soz' yodlganizam grammatika o'rganganizam befoyda bo'p qoladi
аноним жавоб берди 0
bu savol qoyilganiga bir oycha bopqoldi nima qildiz organob oldizmi uncha muncha
Han жавоб берди 20
Тажрибадан утган усул, аввал кундалик хайотизда ишлатадиган 300 тача сузни йодланг, кейин шу сузлар йордамида гап тузишга харакат килинг. Бошида кийинчилик булади, энг самарали усул русча гаплашадиган мухит булиши, уйда хам, ишда хам, кучада хам русча гаплашинг. Хар кандай чет тили сабр ва токат асосида урганилади. Ман шу тилни урганаман деган катьият, жидду жахт булса булди колганини вакт курсатади.
Fozilshox жавоб берди 140
Rus tilini 1 oy ichida o'rgansa bo'ladi. Buning uchun siz 1 oy davomida faqat rus tili va o'zbek tilini mukammal biladigan inson bilan gaplashsangiz o'rgansa bo'ladi.
Akmal жавоб берди 0
Rus tilini 1 oyga urganshni iloji yu rus tilini urganshni eng normal muddadi 6 oy undan kamiga urganish qiyin rus tilini o'rganish uchun eng avvalo rus gramatikasini bilish shart ana shuni bilesiz tez o'rganasiz
FOTI жавоб берди 0
menimcha kopro slovar yodlaw kerak
Нобат жавоб берди 0
озинга болган ишонч керак
hilola жавоб берди 0
men ham ho'jaynim bilan moskvaga kelganimda umuman rus tilidan habarim yuq edi razgovornikni uqib ruslar bilan hatto ho'jaynim bilan ham faqat ruscha gaplasha boshladim mana 2 oy bo'ldi to'liqmasu moslashib qoganman lekin 1oyda urganib bumasa kerak yana bilmadim

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.