Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Assalomu alaykum! Man Qo`qon shaxrida istiqomad qilaman propiskam Qo`qonda, Toshkentdan xovli sotib olmoqchiman o`z nomimga olib bo`ladimi unga propiskani daxli bormi yoki yo`q? oldindan Raxmat

Кавсар изоҳ берди

Хамма Тошкентдан уй олиб, яшаб кетаверса Тошкент ёрилиб кетмасмикин? Вилоятларда ким колади унда?

1 та жавоб

Muhammadjon жавоб берди 73

Йўқ, бундай ҳуқуққа эга эмас.

Ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 21-бандига кўра, Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.