Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

1 та жавоб

Muhammadjon жавоб берди 73

Простатитни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, ягона сабабни қидириш ва уни даволаш учун қаратилган даво муолажалари кутилган натижага олиб келмайди. Простатитни клиник белгилари сезиларли бўлмаслиги мумкин, агар сизда чаноқ оралиғида оғриқ кузатилса, пешоб қилиш вақтида еқимсиз сезгилар бўлса, сийдик йўлидан ажралишлар келса, албатта уролог билан маслаҳатлашинг.
Простатит ташҳиси комплекс тарзда қўйилади, чунки касаллик турини, кечиш босқичини, асоратларини ва даволаш усулини белгиловчи бошқа факторларни эътиборга олиш керак. Простатит клиникаси турли беморларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун тўғри ташҳисни фақат специалист-шифокор куя олади.
Касаллик кечиши ўзига хос бўлганлиги учун даволаш муолажалари ҳам ўзига хос бўлади. Простатитни клиник кечиши бир хил эмас, баъзида касаллик қўзғалади, баъзида асоратлар юзага келади, баъзида яширин кечиши мумкин. Шу сабабдан доимий шифор кузатуви керак бўлади.
Простатитни даволаш учун антибиотикни тўғри танлаш керак, унинг дозаси ва даволаш схемасини ҳар бир бемор учун индивидуал ҳолда танланади ва бу урогенитал микрофлорани аниқлагандан кейин амалга оширилади.
Инфекциядан қутилиш билангина простатитни даволаб бўлмайди. Простата безида қон димланишини ҳам тўғрилаш керак.
Простата безининг патологик ўзгаришлари ўзига хос ва турлича бўлганлиги учун ҳам уни даволовчи универсал дори воситаси йўқ. Шифокор сизга турли дори воситаларини ва ҳар хил даво муолажаларини тавсия қилиши мумкин.
Даволаш натижасида узоқ вақтли ремиссияга (сурункали касалликни босилиши) эришилган тақдирда ҳам, профилактик тарзда шифокор кўригидан ўтиб туринг, чунки касаллик қўзгаганда буни сиз сезмаслигингиз мумкин.
Бир неча шифокорлар маслаҳатини бир вақтда бажариш тўғри деган беморлар янглишадилар, чунки тўғри маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун касалликни бир шифокор маслаҳати асосида даволанг.
Жинсий ҳает тарзингизни нормаллаштиринг.
Даволаниш давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг. Спиртли ичимликлар простатитнинг провокатори ҳисобланади.
Тананинг совқотиши қиска вақт давомида бўлса ҳам, касалликни авжга чиқишига олиб келади.
Жисмоний меҳнат ва спорт (сузиш ва велоспортдан ташқари) простатитни даволашга ижобий таъсир кўрсатади.
Аччик озиқ-овқат ва таомлар (саримсоқ, пиез, мурч, гармдори, дудланган таомлар) простатитни авжга чиқишига (қўзғалишига) олиб келади. Уксус, лимон, карам, тузланган бодринг, помидор бундан истисно.
Сурункали ич қотиш просатата безининг қон айланишини бузади, простатит кечишига ва давосига салбий таъсир кўрсатади.
Ўз вақтида аниқланган рецидив (касаллик қайталаниши) енгил даволанади, шифокорингиз тавсиясига ремиссия вақтида ҳам риоя қилинг.
Простата безини массаж қилиш простатитни даволашда ўзига хос ва керакли муолажа бўлиб ҳисобланади.
Ҳаммага маълумки даво ҳамма вақт ҳам касалликдан тўлиқ қутилишга олиб келмайди, лекин беморнинг умумий аҳволи яхшиланади ва асоратлар хавфи камаяди.
Ҳатто узоқ вақтгача тузалмаган сурункали простатит нормал оилавий ҳает кечиришга тўсқинлик қила олмайди. Кенг тарқалган афоризм «простата-эркакларнинг иккинчи юраги» объектив қаралса нотўғридир. Эркакларда аеллардагидек юрак фақат битта бўлади

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.