Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

0овоз

Yoshim 28 da, bir yil oldin uylandim. Oilam bilan chet elda yashimiz, ishda siqilgandanmi, ko`p uzbekcha gaplashmaganimdanmi yoki boshqa muomolardanmi ravon gapirish kundan kunga muommo bolib boryabdi. Qisqacha etganda duduqlanish boshlandi. Ubu kimda shunaqa muommo bolganmi? Kim qanaqa qilib yechimini topgan? Javob uchun oldindan raxmat.

3 та жавоб

Nilufar жавоб берди 0
Avvalo assalomu alaykum.Nega ravon gapirishga qiynalyapsiz.Axir rafiqangiz sizga bu masalada yordam berishi kerakku! Inson bunday paytlarda yaqin insoniga suyanadi.Biz bu dunyoga yaxshi yashash uchun kelganmiz.Bizga bu dunyo omonat berilgan uni behuda o'tkazmang.Hohlaganingizcha ovozingizni boricha o'zingiz istagan tilda gapiring.Rafiqangiz bilmasa unga ham o'rgating.duduqlanish yaxshi emas siz buni engib o'ting o'zingizning ona tilingizni o'lib qolishiga yo'l qo'ymang.Kerak bo\lsa o'rgating boshqalarga. Lekin ish deb oila deb yugurib yelib umr o'taveradi. Ozgina bo'lsa ham o'zligingizni eslab qo'ying yoddan chiqarmang.
Элёрбек (саркор) жавоб берди 0
Ассалому алайкум хурматли Давлат ака! Сизни йигит киши бўлганлигим учун ҳам жуда яхши тушуниб турибман! Аҳир, биз халқнинг тили билан айтганда «кўча одами»миз! Кўча одамида бундай ҳолат бошланган пайтдан бошлаб, то бунга эътиборни тугатмагунимизга қадар давом этаверади! Демак, бундан қутилишнинг энг осон йўлларидан бири -- шу тўхталиб-тўхталиб гапиришингизга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг! Ўзингизни енгил ҳис этинг! Маслаҳатим, бир ўзингиз қолган пайтларда (уй ёки ишхонада бўлса ҳам) овозингизни чиқариб, «мен бехато ва равон гапиряпман» деб, ва шунга ўхшаш яхши гапларни такрорий қайтараверинг! Яратганнинг мулки кенг! Интилганнинг толесини ёрлақамасдан қўймас !!!
Davlat жавоб берди 0
Nilufar va Elyorbek javopiz uchun katta raxmat! (Harakat qilib koraman hudo hohlasa)

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.