Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

1 та жавоб

Зуҳра Ҳамдамова жавоб берди 0

Сепкил биринчи марта бола 5-6 ёшлик пайтидаёқ кўринади. Катта бўлган сари сепкиллар сони камая боради. 35-40 ёшдан кейин эса бутунлай йўқолиб кетади. Терини оқартириш мақсадида қўлланиладиган кўпгина ёғли суртмалар тери юза қаватини ундаги доғ билан бирга кўчириб туширади. Бироқ сепкилни ишлаб чиқарадиган ҳужайралар терининг анча чуқур қаватига жойлашган бўлади. Шунинг учун терини оқартирувчи кремлар фақат вақтинча ёрдам беради: қуёш нурлари таъсирида доғ ишлаб чиқарадиган ҳужайралар янада фаол ишлайди ва сепкил тағин тошиб кетади. Мана шунинг учун ҳам, аввало, юзни қуёшдан асраш лозим.
Тери ёғли ёки нормал бўлса, оқартириш учун бодринг, лимон, қатиқ, петрушка қайнатмаси ҳам ишлатиш мумкин.
Юзга қатиқ суриб қўйиб, 15-20 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиш фойдали.
Бодринг ёки лимонни кесиб қўйиб, кунига бир неча марта юзингизга ишқалаб суртинг, бироз вақтдан сўнг илиқ сувда ювинг.
Бир боғ петрушкани ярим литр сувда қайнатинг ва у билан юзингизни ювинг.


Олмали ниқоб: икки ҳафтада 1 марта яримта олма майдаланиб, 1 ошқошиқ асал, 1 чойқошиқ аскарбин кислота ва 20 мл ўсимлик ёғи аралаштирилади. 10 дақиқа юзда туради.


Ярим ошқошиқ ялпиз барглари устига 1 стакан сув қуйиб, 1 чойқошиқ лимон шарбати солинади, бир кеча-кундуз тиндирилгач, ҳар куни юз артилади.


2 та бодринг майда қирғиздан ўтказилади. 1 ошқошиқ сметана қўшилади. Юзда 20-25 дақиқа тургач, иссиқ сувда намланган пахта билан артиб олинади.


Тухум оқини 1 ошқошиқ шакар билан аралаштириб, кўпиргунча юзга сурилади. Ниқоб қуригач, илиқ сувда ювилади.


Бир чойқошиқ асалга шунча миқдорда бирор хил озиқлантирувчи крем қўшасиз. Бир неча томчи лимон шарбати томизиб, обдон аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани юзга суртиб, ярим соатча вақт ўтгач, ювиб ташланг. Қарабсизки, юзингиз тиниқ ва чиройли бўлади.


Икки ошқошиқ иссиқ сутга икки ош қошиқ асал солиб тайёрланган аралашма ҳам юз терисини силлиқлаштиради.


Юз ва пешонадаги ажинларни йўқотиш учун икки ошқошиқ асални иссиқда эритиб, озгина буғдой унининг кепаги ва яримта лимон сувини қўшасиз. Сўнг бу аралашма юзга суриб қўйилади.


Юзингизга ҳуснбузар тошди. Ундан қутулиш йўли осон. Икки ошқошиқ асални қайноқ буғда эритасиз. Сўнг мойчечак гули солиб, қайнатилган 1 литр сув билан аралаштирасиз. Уни оғзи бекиладиган шиша идишга солиб, қуёш нури тушмайдиган салқин жойда асранг. Бу аралашмани истаган вақингизда юзга суриб юришингиз мумкин.


Икки ошқошиқ сузмага шунча миқдорда асал қўшасиз. Уни юзга суриб, ярим соатча вақт ўтгач, иссиқроқ сувда ювиб ташлайсиз. Бунда юз териси дағалликлардан холи бўлади.


15-20 г ачитқи (дрожа)га 1 чойқошиқ лимон суви солинади. Аралаштиришни тўхтатмасдан қуюқ ҳолатга келгунича сут қўшилади. Пахта ёрдамида юзга сурилади. 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади. Бу муолажа ҳафтада икки марта такрорланади.


Тухумнинг оқини кўпиртириб, юзга 20-30 дақиқага суриб қўйилади.


Қатиқ юзга кечқурун сурилиб, эрталаб совунлаб ювилиши керак.


Ҳаво иссиқ фаслларда эрталаб совуқ сувда ювиниш фойдали. Бундай сув юзни тозалаб, терини таранглаштиради. Кеч, ётиш олдидан илиқ сувда ювиниш асабларни юмшатади, уйқу чақиради.


Халқ табобатида бақлажон юздаги доғларни кетказиши билан ҳам қадрланган. Бунинг учун бақлажонни ўртасидан кесиб, бир неча кун давомида юзга суртиш кифоя.


Клеопатра усули: 1 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ ун, 1 чойқошиқ қаймоқ (қуруқ терилар учун) ёки бир неча томчи лимон (ёғли терилар учун) – ҳамма масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Бу ниқоб юз терисини тозалаб, қон айланишини яхшилайди. Уни юз ва бўйин терисига суртиб, 20-25 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. Мазкур муолажани ҳафтасига 1-2 марта такрорлаб туриш лозим.


Тарвуздан ниқоб: 1 та тухум сариғига 1 ошқошиқ тарвуз шарбати қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Юзга суртиб, 10-20 дақиқадан сўнг ювилади. Тарвуз салқиган терини таранглаштиради, рангни тиниқлаштиради.


Яшартирувчи ниқоб: 1 ошқошиқ ачитқи, 1 ошқошиқ сметана ёки қаймоқ, 1 ошқошиқ истеъмол содаси, 1 ошқошиқ илиқ сув – ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб бўйин ва юзга суртилиб, 15 дақиқадан сўнг ювилади. Ниқоб қуригунча кутиш шарт эмас.


Яримта помидорни ҳар куни юз ва бўйинга суркаш керак.


1 ошқошиқ қирғичдан ўтказилган олма, 1 чойқошиқ қаймоқ яхши аралаштирилади. Сўнг ниқоб қилиб юзга суртилади.


Ёғли тери учун ниқоб: яримта олма бўтқасига 1 та тухум оқи, крахмал қўшилади ва тоза юз терисига 15 дақиқа суриб қўйилади. Сўнг кукун туширилиб, илиқ сув билан ювилади, қайнаган сув бўлса, янада яхши.


Атир совун билан юзни ювиш ярамайди. Кечқурун эса чой билан артган маъқул.


Тунги кремларни кечқурун 10-15 дақиқа сурган яхшироқ. Қоғоз салфетка шимдириш керак.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.