Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

GIJJANI DAVOLASH

MENDA    -QIRMA NATIJASI OYY

STRITSIYA   VA LYAMBLYA GIJJALAR ANIQLANDI UY SHAROITIDA QANDAY DAVOLASA BOLADI?

5 та жавоб

Abdulloh Maxmudov жавоб берди 130
Стритсия 5-10 мм ли нематода оиласига кирувчи кичик гельминтлар. Юқиш йўли: ювилмаган мева, энтеробиоз тухуми тушган озиқ-овқатлар орқали юқади. Хаёт цикли: 1. Личинкаси оғиз орқали ичакка тушади. Кўр ичак ва чувалчангсимон ўсимтада етилади ва яшайди. Тунда анус(орқа чиқарув тешик) атрофига чиқиб, тери остига тухум қўяди. 2. Тухум қўйилган жой кучли қичийди ва қашлаш вақтида тирноқ остига тушади. У ерда 4-6 соатда етилиб, личинка чиқади ва яна қайтиб оғиз бўшлиғига тушади. Ахлат анализида тухум топилмайди фақатгина анус атрофидан тўқимадан олинади. Клиник белгилари: Асосан анус атрофида қичишиш бўлади. Одатда ритмик бўлади, 1-3 кун қичиш бўлиб, сўнг йўқолади, 2-3 хафтадан сўнг яна қайталанади. Реинвазия бўлмаса қайталанмайди. Оғир холатда яъни вақтида даволанмаса жинсий йўлларга хам тухум қўйиши мумкин.
Tib.islom.uz жавоб берди 0
1.Барча шахсий гигиена қоидаларига ва даволаш режимига амал қилиш керак. Жумладан, овқат олдидан ва ва ҳожатхонага бориб келгач, қўлларни совунлаб ювиш, баданни озода тутиш, ички кийим ва чойшаб, ўрин-кўрпа жилдларини тез-тез алмаштириб туриш. 2. Гўшт, сабзавот, мева ва бошқа маҳсулотларни ветеринария ва санитария назоратидан ўтказиш шарт. 3. Уй ҳайвонларини парвариш қилиш қоидаларига амал қилиш керак. 4. Сабзавот, мева ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш керак. 5. Острицалар бўлса, махсус кийим кийиб ухлаб ва уларни ҳар куни қайнатиб, иссиқ дазмол билан дазмоллаб туриш керак. 6. Ҳожатхонага бориб келгач, яна уйку олдидан ва уйкудан кейин орқа чиқарув тешик атрофини ювиб туриш ва унга вазелин суртиб қўйиш тавсия этилади. 7. Гўштларни тоза ювиб, яхши қовуриб ёки пишириб ейиш тавсия этилади. 8. Фақат қайнатилган сув билан ювилган сабзавот, меваларни овқатга ишлатиш лозим. 9. Гельминтозларга хос белгилар пайдо бўлганда албатта шифокорга мурожаат қилиш керак. 10. Болаларнинг кўчада дайди итлар, мушуклар билан ўйнашига йўл қўймаслик лозим. 11. Бинони, хонани яхшилаб супуриб-сидириш, идиш-товоқдарни, ўйинчокдарни ювиш, мебелни артиш, айниқса, ҳожатхоналарни ва тувакларни дезинфекция қилиш шарт. 12. Ота-оналар ҳамда муассаса ходимлари билан махсус ва такрор-такрор суҳбатлар ўтказиб, гижжаларнинг юқиш йўллари ва бунинг олдини олиш усулларини тўғри ва тўла билиб олишларига эришиш керак. 13. Гижжалар ташқи муҳит объектлари – тупроқ, сабзавот, полиз неъматлари, резавор мевалар, зираворлар, ошкўклар, мевалар, идиш-товоқлар, ифлос қўллар, буюмлар, кийим-кечаклар ва бошқалар орқали юқишини унутмаслик керак. 14. Гижжа касалликларида ўз-ўзини ҳар хил билиб-билмас доривор воситалар ва усуллар билан даволаш тавсия этилмайди. Бу айрим асоратларга олиб келиши мумкин. 15. Ичи келиб-келмайдиган, хуружли одамлар ва болалар гельминтоз касалликлари борми ёки йўқлиги текширилиши керак ва бошқалар. 16. Таомларда лимон истеъмол қилиб юриш керак. 17. Саримсоқ қайнатилган сут ичиб юриш керак. 18. Оч қоринга ошқовоқ уруғини саримсоқ билан истеъмол килиш керак, 19. Шакар ёки асал билан аралаштирилган сабзи шарбатини оч қоринга кунига 1-2 ош қошиқда ичиб юриш керак. 20. Уч ошқошиқ сабзининг бўтқасини бир стакан сутда қайнатиб, бир ошқошикдан кунига 3-4 маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади. 21. Шувоқ, саримсоқ дамламасидан клизма қилиш тавсия этилади. Tib.islom.uz
Mku.uz жавоб берди 0
ГИЖЖАЛАРНИ ХАЛК ТАБОБАТИ ЙУЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ. 1. 3 булак саримсокпиезли 1 пиела кайнатилган илик сув нахорга ичилади. 3 КУН. 2. Дастарбош гиехи+буйимодарон+эрман+калампирмунчок аралашмасидан 1 ош кошик олиб, 1 литр кайнок сувда дамлаймиз.Хар куни овкатдан олдин 3 махал 1 пиеладан ичилади.3КУН. 3.Ошковок уругини майдалаб 1 ош кошикдан кунига 3 махал истеъмол килинади. 3 КУН. 4.Ярим литр сутни 2-3 булак чеснок билан кайнатиб, 10 дакика турсин кейин совутиб илик холатда кечкурун хукна (клизма) килинг. Даволаш муддати 1 хафта. Халк табобати усталари паразитларни хайдашда беморга муолажа утказишдан олдин 24 соат овкат емасликни тавсия этишади. ДОРИЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ. Хозирги кунда паразитларни даволаш учун хар-хил дори воситалари мавжуд. Дорилар билан даволаш албатта шифокор билан маслахатлашган холда олиб борилади. Дори препаратлардан: Гельминтокс-250, Маритон(Хиндистон), Зентел, Кюраворм (Хиндистон) ва шунингдек гижжа хайдовчи Пижма ва Кассиа уруги. Дори кабул килгандан кейин гижжалар халок булаетиб узидан захарланиш чикаради, шу сабабли организм захарланмаслиги учун дезинтоксикацион препаратлар кабул килиш керак:Смекта ва бошкалар. Хар бир касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни хисобга олган холда ,кандай даволаниш муолажасини олишдан олдин шифокорингиз билан маслахат килишни унутманг, сог булинг. ДОКТОР – Ф. Mku.uz
Sirojiddin Muhammad жавоб берди 1859
Савол беришдан аввал Излаш ҳизматидан фойдаланмапсизда опа.... Шуергаҳам қараб кўринг: https://www.google.com/search?client=ms-opera-mobile&site=webhp&source=hp&ei=s53KWInwMMaXsAGfk464Cw&q=gijja+site:maslahatim.uz&btnG=
Fozilbek жавоб берди 0
Gijjani tushirish uchun qanday kuchliroq dorilar (tabletkalar) mavjud iltimos yordam bering

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.