Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Гепатит B қандай касаллик?

1 та жавоб

Доктор жавоб берди 0

Гепатит B 

Гепатитнинг ушбу тури жуда хавфлидир. Уни кўпинча сивороткали гепатит деб ҳам аташади. Гепатит B қондан ўтадиган касалликдир. Унинг даражаси турлича бўлиб жигар серрози ва ракга олиб келиш хавфи ҳам мавжуд. Тиш чёткаси, стоматолог асбоблари, маникюр анжомлари, шприцлар касаллик ўтказувчиларидир. Ундан ташқари ҳомиладор онадан ҳомилага ва жинсий алоқа орқали ўтиши ҳам мумкин. Одатда касаллик юққанидан бошлаб 50-180 кун ичида намоён бўлади. Унинг аломатларига тана ҳароратининг ошиши, бадан қахшаши, қайд қилиш ва кўнгил айнашни киритишимиз мумкин. Ундан ташқари сийдик рангини тўққа бўялиши кузатилади. Касалликни олдини олиш учун стерилланган асбоблардан, бир марталик шприцдан фойдаланиш керак. Гепатит Бни даволашда иммунитетни оширувчи дорилар, гормонал препаратлар ва антибиотиклар қўлланилади.

Энг яхши профилактика воситаси бу Гепатит B прививкасини олиш.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.