Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

0овоз

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича! Турмуш ўртоғим билан ажрашмаганмиз лекин айрим сабабларга кўра бирга яшамаятганимизга бир ойдан ошди, бир нафар 2 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор, хозирда 4 ойлик хомиладорман. Алиментга топширишга хақлиманми? Қаерга мурожаат қилишим ва қандай хужжатлар тўплашим керак?

Элбек изоҳ берди

Ассалому Алейкум Дилдора , Иложи булса Ажрашмен Илтимос сиздан харакат килинг сабрли булишга , ман жудаям хохламасдим фарзандлариз бе Ота усишини

10 та жавоб

Farrux жавоб берди 0
Valeykum salom

Meningcha buning iloji yoq-ku. Lekin siz tegishli tashkilotlarga murojaat eting
Gözal Achilova жавоб берди 0
Tuman fuqorolik sudiga, Uyga qaytib kelgam kunizdan boshlab hisoblatseyzam bo'ladi
Azizam Azizam жавоб берди 0
Aliment to'lidi ahrashmasdan aliment to'latsa bo'ladi. Ishlamidgan erkelar ko'proq. Ishlidganlar oylik foizidan kelib chiqib to'lidi. Harqanaqa xolattayam qonun siz tarafda bardam boling.
Ulug'bek Turdiyev жавоб берди 0
Tinchgina uyga qaytish kerak. Bollarda nima ayb. Hop sud sizga pul undirar lekin ota mehrini kim undirib beradi?

Ismoil изоҳ берди

Жуда тўғри
Нима энди факат эркаклар алимент тулаши кк. Ундан кура болага хисоб раками очтириб куйиш кк. Иккала тараф хам ойлигидан маълум фоизни шу х/рга утказишса балки ажралиш камро булармиди. Бола вояга етганида узи ишлатармиди.
Zuhriddin Usmonov жавоб берди 0
Borib yashashga haqlisiz , shunaqa qilib tirik yetimlani ko‘paytiring undan ko‘ra yarashishga xarakat qiling baraka topkur, erkak kishi uylanuradi sizam tegarsiz orada bolalaga jabr((
Samaya Schastlivaya жавоб берди 0
2 farzandisga erizi uyidan 1 xona xam ajratib beradi sudga berseyez. Ajrashlishga yetarli sabab bo'lgan bo'lsa alimentga bering xomilangis uchun ham alohida bersez bo'ladi, 18 yoshga to'lgunga qadar ham va yana ona taminoti uchun ham undirib olsangiz bo'ladi.
Лола Лейла жавоб берди 0
4 ой олдин яхши булган ширин булган эр бирдан ёмон булиб колдими.?алимент бн бола бокиб буладими?битта туфлисига етмайдику олган пул.инок булиб,ёмон булса шу эр алдаб сулдаб яхши гапириб эргашиб яшаса булмайдими?

Ismoil изоҳ берди

Хақ гап
Асатилло жавоб берди 0
Утган давр 5 йил келиним 2017йил 15 августа судга ариза алимент учун берибди углим росси да суд утган давр учун 16900000 сум тулайсиз деди набиралаРим 4та енгил лик борми
Ismoil жавоб берди 10

Дилдора синглим. Оила кодекисида ажрашмасдан алимент олиш қонунда бор, фақат мен сизга буни маслахат бермасдим. Юқоридаги фойдаланувчилар айганидек алимент пули олиб нимага эришасиз у фарзандларингизни тўлиқ моддий таъминотига етмайди. Яхшиси сабр қилинг. Вақт одил хакам. Ўртадаги гиналар унитилади. 2 та фарзандингиз тақдирни ўйланг. Алимент ундираман деб эрингизни ранжитманг. 

Оила кодексига асосан алимент ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан бир бола учун — тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун — ярми миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин (ОКнинг 105-моддаси).

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.