Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Og’limni kompyuterdan qutqarolmayabman

Assalomu alaykum, Sizlardan iltimos menga maslahat beriylar. O’g’lim 6.5 yosh dadasi ishdan kelgandan ovqatlanib ko’p vaqtini kompyuterda o’tqazadi. Afsuski o’g’limam shu muhitni ko’rib o’syapti. Maktabga tayyorgarli ko’rish uchun dars qilishiga o’rgatolmayapman. Fikru xayoli kompyuter o’yinlarida. Sovg’ala vada berdim. Taqdirlab turaman. O’tirib ruchka ushlab yozishi juda qiyin. Og’zaki sal pal urganadi. Doim dars qilishdan charchadim, zerikdim deydi. Taqiqlab qo’ysam bu yechim bumayapti. Muommoga yechim izlayapman. Yordam bering. Oldindan rahmat.

HBlogger изоҳ берди

Qiziqarli kitob olib o`qib bering, masalan, Kichkina shaxzoda.
Sovg`a va'da qilmang, keyinchalik qiynalasiz

3 та жавоб

Shoxrux жавоб берди 0
  1. Компьютерга пароль қойиб қойинг.
  2. Компьютерни бир вақтда ёқилсин. яни мисол эрталаб соат 11:00 ёқ беринг, унгача дарслар қилсин бошқа бирор нима билан шуғуллансин аммо компьютер ёнмасин болангиз шунга ўрганиб қолсин.
  3. харкуни кеч соат бир вақтдан кегин компьютер ёқилмасин мисол соат 21:00дан кегин компьютер ёнмасин.
  4. Компьютердаги ойинларини бузиб қойинг, яни ойинларни рабочий столдаги расими тураверсин, лекин ойини файлларини очириб ташланг, ўғлингиз компьютерни ёқсин, ойинлар ойнамаётганини кўрсин, ва сизга агар, бузилиб қолганини айтса, ўзизни билмаганга айтинг, худди тузатиб бераётгандақа кўрсатинг ўзизни, лекин тузатолмаганизи айтинг.. Янги ойинлар ёзиб берманг. Эскиларини хар, куни битта битта бузиб қойинг. шундай қилинки компьютерда фақат 1 ойин қолсин, ўғлингиз компьютерни ёқиб ўзи зериксин… хар куни битта ойинни ойнаверса зерикади…
  5. Ўғмлингиз нималарга қизиқишини соранг, қоғозлардан бир нималар ясашни ўргатинг, расмлар чизсин, мактабга таёрланишни ойин тарзида қилинг.
    Гапни қисқаси компьютер тураверсин, ўғлингиз ўзи зериксин.

Sirojiddin изоҳ берди

Мисол учун мени эгизак сингилларим бор, улар компьютер роса кўп ойнашарди, кегин чеклов қойдим, фақат якшанба куни ойнайсизлар дедим, мактабда олган бахоларингизни санаб вақт бераман дедим, мисол хар бир 5 бахосига, 5 минутдан бердим… компдаги ойинларни битта битта йўқотдим, хозир компда расмлар коришади, ёки Paint да расм чизишади, ёки яхши бир мультфильм қой бераман… чунки ойинлар 1-2та холос. Уларни ойнаб зерикишган… =D

Ihlosli изоҳ берди

Rahmat maslahatlar uchun.Harakat qilaman
Ilohim yaxshi natijala busin
Rustam жавоб берди 0

Va alaykum assalom. Agar o’liz, biron bir kimyoviy moddani ichaman desa nima qilardiz? Qo’lidan tortib olib yig’lasa ham to’kib tashkaysiz. Tog’rimi. Uni qo’liga berib qo’yib ichma bolam demaysiz. Shunday ekan bolam komyuterga o’tirma deyilmaydi. Kopmyuter tok simidan yuzib berkitib qo’yiladi.

Mushtariy жавоб берди 0
Бола билан шугуланиш керек уйнанг китоб у'киб беринг айланинг кучада спортга беринг.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.