Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

0овоз

Мен биринчи оилам билан бундан 25 йил муқаддам ажрашганман. Лекин биринчи оиламдан олти нафар фарзандим бор, икки нафар қиз ва турт нафар ўғил. Икки нафар қизимни  турмушга чиқардим. Турт нафар ўғилларимни уйлантирдим. Уларнинг ҳаммасига алоҳида-алоҳида уй-жой қилиб бердим. Ҳаммаси ўзларига тегишли бўлган уйларда яшашади.

Отамга тегишли бўлган кўп қаватли уйлардаги хонодонда иккинчи оилам ва бир қизим билан бирга яшар эдик. Отам 1998 йилда вафот этган. Шу хонадонни Отам вафотидан кейин ака-укаларимнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда ўзимнинг номимга  мерос сифатида хужжатлаштириб хусусий мулк қилиб олганман.

Мен биринчи оилам билан ажрашганимдан сўнг иккинчи оиламга уйландим. Иккинчи оиламдан бир нафар қизим бор. Уни ҳам турмушга чиқардим. У ҳам ўзларига тегишли бўлган уйида яшайди.

Ҳозирги вақтда мен ва иккинчи оилам менга отамдан мерос бўлиб утган кўп қаватли уйлардаги хонодонда фақат иккаламиз яшаймиз. Улим хақ. Мен ҳам эртами кечми бу дунёни тарк этаман. Мен утгандан кейин фарзандларим ўртасида уй талаш-жой талаш бўлиб, бир-бирлари билан жанжаллашиб, бир-бирлари билан юз кўришмас бўлиб кетмаслиги учун шу хонадонни иккинчи оиламга хусусий мулк қилиб ўтказмоқчиман.  Нима бўлганда ҳам биринчи оиламдан бўлган фарзандларим менинг тириклигимда менинг қароримга қаши бораолмайди. Лекин мен утгандан кейин улар иккинчи оиламга тазийқ ўтказиб уйга давогар бўлиши мумкин. Қонуний шундай йўл топишим керак-ки, улар ҳеч қачон иккинчи оиламга хусусий мулк қилиб ўтказиб берган хонадонимга давогар бўлаолмасин. Сизларга ушбу мактубни ёзишдан олдин кўп вариантларни ўйлаб кўрдим. Сизлардан илтимос! Менга энг қонуний маслаҳат беринг! Мен қуйидаги вариантларнинг қайси бирини қўлласам тўғри йўл тутган бўламан:

1. Меросдан маҳрум қилиш-бу вариант жуда оғир ва жуда қийин. Бу вариантни қабул қилиб бўлмайди деб ўйлайман.

2. Хонадонни иккинчи оиламга хадия қилиш-бу вариантда кейинчалик мерос хуқуқи вужудга келиши мумкин. Бу вариантни қабул қилиб бўлмайди деб ўйлайман.

3. Иккинчи оилам билан қонуний ажрашиш ва ундан кейин хонадонни унга “Олди-сотди шартнома” асосида расмийлаштириб бериш. Шу йўл энг тўғри йўлми?

4. Бошқа вариантлар ҳам борми?

2 та жавоб

Shavkatbek жавоб берди 140
Ассалому алайкум! Ака Сизни ҳолатингизда икки хил вариант бор.

биринчиси васиятнома ёзиб қолдириш. Сиз нотариус орқали ўз вафотингиздан кейин ўзингизга тегишли бўлган уй-жой кимга тегишли бўлишини аниқ кўрсатган ҳолда васиятнома ёзасиз. Унинг бир нусхаси Сизда иккинчи нотариусда сақланади. вафотингиздан 6 ой ўтиб, васиятномада кўрсатилган меросхўргина унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади ва ҳеч ким даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Иккинчи вариант хадя шартномаси асосида мулкни рафиқангиз номига расмийлаштириш. бу ҳолда нотариусга биргаликда мурожаат қиласиз ва хадя шартномасини имзолаб, мулкни ўз номингиздан рафиқангиз номига ўтказиб берасиз.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам сизнинг вафотингиздан кейин биринчи оилангиздан кўрган фарзандларингиз мерос талаб қилиш учун қонуний ҳуқуқга эга бўлмайдилар. Фақат уларнинг бир-биридан фарқи васиятнома фақат Сизнинг вафотингизга 6 ой тўлгачгина кучга киради ва шундан кейингина рафиқангиз мулкга эгалик қилиши мумкин. Хаётлик чоғингизда унга ўзингиз эгалик қиласиз ва фикрингиз ўзгарган тақдирда васиятномани бекор қилиб бошқа васиятнома ёзишингиз мумкин бўлади. Хадя шартномаси эса нотариал тасдиқланган вақтдан бошлаб кучга киради ва рафиқангиз унга Сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам эгалик қила олади. Агар мулкни рафиқангизга бериш фикридан қайтган тақдирингизда ҳам унинг розилигисиз ўз номингизга (ҳатто уни ўзингиз хадя қилган бўлсангиз ҳам) қайтариб ололмайсиз.
Рустамжон жавоб берди 0
Ассалому алайкум  мени  онамни  номида 0,16 га ер  участкаси  бор шу  ер  участкасини 4 та  фарзандига  хадия килиш  йули  билан  булиб  бермокчи  кандай   хадия  шартномаси  мазмуни  кай  тарзда  тузилишига    намунавий  ёрдам   беришингизни  илтимос  килардим олдиндан  рахмат.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.