Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

2 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Мевалардан эса олма ҳам мия фаолияти учун учун фойдалидир. Лекин инсонни ақлли ёки ақлсиз бўлиши бу фақат озуқага богълиқ эмас. Аслида ақл ҳаммада ҳам бор. Лекин баъзи одамнинг ақли ҳисоб-китоб ишлари учун яхши ишлайди. Баъзи одамларни мияси одамларни бошқариш учун яхши ишлайди. Баъзи одамларнинг ақли ўзаро муомалада яхши ишлайди. Баъзилар эса ҳийла-найранг кўрсатишда жуда ақлли бўлади ва ҳоказо. Математикани зўр билган одам шахмат ўйнолмаслиги мумкин. Айтайлик, бирор одам математик ҳисоблашларни жуда зўр бажара олади, лекин ўша одам ҳаётда бирор муамога дуч келса ҳеч иш қўлидан келмаслиги мумкин. Демак одам ақлини қайси иш учун кўп ишлаца, яъни нима учун кўп бош қотирса ўша ишда ақлли бўлади. Ақл бу кўпинча инсонга тугъма берилган бўлади. Баъзи ҳолларда эса ёшликдан кўп ақлий меҳнат қилиш – масалан, ёшликдан кубик ўйинлари ўйнаш, шашка ўйини ёки оддий арифметикани ўрганиш кабилар ёш болани ақлини тез ривожланишига сабаб бўлади. Хўш, озуқалар ақлга қандай фойда қилади, деган савол тугъилади. Озуқа бу – агар сиз ақлий меҳнат билан шугъуллансангиз, қилаётган ишларингиз учун сизни зеҳнингизни ўткирлашга хизмат қилиши мумкин. Масалан ҳисоблаш ишлари билан шугъулланадиган одам агар балиқ гўштини кўп истеъмол қилса, баъзи ақли етмаган ҳисоблашлари энди осон бўлиши мумкин. Инсондаги қобилиятлар кўп ҳолда тугъма бўлади. Аммо баъзи одамларнинг қобилияти кейинчалик намоён бўлиши ҳам мумкин. Ақлни ривожлантириш бу худди жисмоний атлетикага ўхшайди. Огъир атлетика билан шугъулланишда сиз қайси аъзо билан тош кўтаришни машқ қилсангиз ўша аъзоингиз мускуллари бақувват бўлади. Бутун танангизни бирданига бақувват қиладиган машқ ёъқ. Ёки бутун танни бир вақтда бақувват қиладиган дори ҳам ёъқ. Худди шунга ўхшаш. Ўайси ишда ақлли бўлишни истасангиз, аввало ўша ишга бўлган қизиқиш бўлиши керак, ва иккинчидан эса ўша иш ёки муаммо устида кўп бош қотириш керак холос. Ўайси муаммони кўп ўйлайверсангиз унинг ечими топиш мумкин. Ақлий ўъинлар Баъзи ўйинлар ҳам фикрлашингизни ўткирлаштиради. Масалан: Шахмат, шашка, кроссворд ечиш, топишмоқлар, кубик териш, мантиқий масалалар ечиш ва ҳоказо. Булар айниқса ёш ўспирин болаларни фикрини чархлайди. Китоб ўъиш фойдалими? ёки… Кўпчилик катта ёшдагиларни айтишича кўп китоб ўқиш одамни ақлли қилади. Лекин бу гапни мутлақо тўгъри деб бўлмайди. Кўп китоб ўқиган одам ақлли бўлиб қолмайди. Аввало китобни қандайлигига богълиқ. Роман ҳикоя эртак китоблар инсондаги тасаввурни кенгайтириши мумкин. Яъни воқеаларни кўз олдида жонлантириш қобилияти пайдо бўлади. Тарихий китоблар ёки дунё мамлакатлари ҳақидаги китоблар эса инсонни дунёқарашини кенгайтиради. Бир хил турдаги китобни ўқийвериш тафаккурни фақат бир томонлама ривожлантиради. Турли илм ўрганиш ва маърузалар тинглаш инсоннинг тафаккурини оширади. Лекин бир нарсани унутманг, Беҳуда билимларни кўп ўқиш, миямизни кераксиз ахборотлар билан тўлдриш салбий натижа бериши мумкин. Кўп кераксиз нарсаларни ўрганиш оқибатида хотира сустлаши мумкин. Ўишлоқ жойларда яшовчи одамларнинг хотираси шахарлик одамга нисбатан анча мустаҳкам бўлади. Кўъ таомланиш керакми? ёки …. Инсон зеҳнини ўткирлаштирадиган яна муҳим вазифа бу бир қанча муддат оч юриш. Кўп овқат билан қорин тўйдириш инсоннинг мия фаолиятини сустлаштиради. Шунинг учун ҳар замонда бир неча кун рўза тутиш инсон тафаккурини тиниқлаштиради. Динимизда ҳар йили 1 ой рўза туришнинг жуда кўп ҳикматлари бор. Рўза туриб оч юриш туфайли мия фаолиятимиз яхшиланади. Пол Брег номли ёзувчининг “Очлик мўжизаси” номли китобида очликнинг ақлимизга қандай фойда эканлиги ҳақида ўқишингиз мумкин.

Oldman жавоб берди 0

Gunohlarni tark qiling!

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.