Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

2 та жавоб

Абдусаттор жавоб берди 0

Агар олхўри гулини туйиб, бошга боғланса, иссиқдан бўлган бош оғриғига шифо бўлади. Бош аъзоларида бўладиган турли хасталикларга ҳам седана энг яхши даводир. Масалан, у тумовга фойда қилади, айниқса унинг қовурилганини каноп латтага ўраб ишлатса, фойдаси катта. Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, шифо бўлади. Бошнинг ўзида алоҳида қон босими ошган бўлса, сабур (алоэ) барги ичидаги шиллиғини суртиш, олча меваси шарбатини ичиш, қатиқ зардобида эмлаш ва уни ичиш, аччиқ дамланган кўк чой шамасини олиб ташлаб, унда бошни эмлаш, ажриқ томири ва шафтоли барги қайнатмасида эмлаш, узум (ток) жингалагини ейиш, қоратол барги қайнатмасида бошни ювиш, илиқ кўл сувида чўмилиш босимни пасайтиради. Бош оғриганда бош терисини сабур (алоэ) барги шираси билан намлаб туриш фойда беради. Ушбу муолажани ҳар куни ётиш олдидан ёки дам олиш соатларида қилса бўлади.


Бош оғриғини йўқотиш учун осойишталикдан, узоқ фикрлашга барҳам беришдан кўра яхши даво йўқ.


Бош оғриганда асло уқаламаслик керак, оғриқ босилса-да, кейинчалик зарар қилади. Бош оғриғида оёқ кафтини уқалаб, яхшилаб муштлаш фойда беради.


Бош оғриғининг турлари кўп: мизож ўзгариши, шақиқа, шамоллаш, ўта диққат бўлиш, қаттиқ чарчаш, заҳарланиш, табиий таъсирлар ва бошқалардан бош оғриши мумкин. Уни даволашда ана шу омилларни ҳисобга олиш даркор.


Боши оғриган киши қизил атиргулнинг япроғини қайнатиб ёки офтобда сақлаб олинган мойидан суркаб юрса, дарддан фориғ бўлади.


Агар иссиқдан бош оғриса, салқинга ўтиб, кўкнор, гулхайри ва оқ атиргулни янчиб бошга суркаш фойда беради.


Бошингиз бот-бот оғриб турса, бошингизда қон босими кўтарилган бўлса, ҳар куни ётишдан олдин бир ош қошиғида сабур (алоэ) барги ичидаги шиллиқ шарбатини йиғиб, уни бош терисининг оғриган жойларига суртинг, оғриқ қолади.


Пешонага карам ёки қалин арчилган турп пўчоғини боғлаш ҳам бош оғриғида яхши фойда беради.


Иссиқдан пайдо бўлган бош оғриғини тут, ерқалампир барги, отқулоқ истеъмол қилиш, кўлоб (оқмас) сувда сузиш қолдиради.


Ёнғоқнинг тоза яшил пўстлоғини янчиб, хина билан аралаштириб бошга суртилса, оғриқни қолдиришда ёрдам беради.


Мойчечак (ромашка) гулини сувда қайнатиб, чой каби ичиб юрилса ҳам, бош оғриғида фойдаси тегади.


Агар бош лўқиллаб ёки зирқираб оғриса, бинафша гулини ёки хантал (горчитса)ни асал билан аралаштириб, манглайга боғлаб ётсангиз, дардингиз енгиллашади.


Агар бош айланса, сунбул ўтини қайнатиб суви ичилса, у тўхтайди.


Мабодо бош оғриғи камқонликдан бўлса, олма, беҳи, узум ва бодомни қанд-шакар билан аралаштириб ейиш ва новвотли чой ичиш дардни енгиллаштиради.


Қашқар бедани сувда қайнатиб, суви истеъмол қилинса, бош оғриғига шифодир.


Бош оғриғидан халос бўлиш учун бир сиқимдан гулхайри ва бинафша гулидан, уч сиқим буғдой кепагини қайнатиб, сувига оёқ солиб ўтириш керак.


Сафродан бўлган бош оғриғида арпа суви ва мошни қайнатиб ичиш фойда беради.


Савдо туфайли бошланган бош оғриғига чалинганлар девпечак шарбатини ичишса, бодом ва мойчечак (ромашка) мойини аралаштириб суркашса, нўхат солинган угра ош истеъмол қилиб юришса, иншааллоҳ, шифо топишади.


Иссиқда кўп юриш туфайли бош оғрий бошласа, исмалоқ шираси ва гулхайри сувини аралаштириб суркалса, даво бўлади.


Шақиқа (бошнинг ярми оғриши)да заъфарон ва кўкнор уруғини туйиб, гулоб (гул суви)да хамир қилиб суркалса, фойда беради.


Исмалоқ шарбатидан бир-икки ош қошиқ ичиб туриш миянинг лорсиллаб оғришидан халос қилади. Бош оғриғини даволашда балила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси)нинг пўстини истеъмол қилинса яхши фойда беради.

Gulmira жавоб берди 0
Асаломалекум мени бошим бир хафтадан бури катик огрийапти дори ичтим тасир килмайапти Козимни йумсам ачишиб огрийапти Доктирга коринмадим Шароитим болмагани учун нима килсам болади?

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.