Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Мени исмим Усмонали, ёшим 28да. Андижонданман. Мен 2015 йилданбери Қозоғистонга ишлагани бораман, шу Қозоқда ишлаб юриб бир қозоқ оиласи билан анча иноқ бўлиб қолдим, қисқаси мен Қозоқ қизни ёқтириб қолдим, уни исми Лаура у қиз ҳам мени яхши кўради биз бир биримизни анча синадик ўргандик охири шуни билдикки биз бир биримиз сиз ҳаёт қизиқ эмас экан сизлар буни ўқиб туриб эе бу олди қочди сўзлар дерсизлар биз ҳам шундай ўйлаган эдик лекин афсус севги деган касалга чалиндик.

Бизда муаммо бор бирга болишимиз учун, у қиз эрга тегиб чиққан боласи ҳам бор бир ўғли бор, мен бўйдоқман уни устига мен Ўзбек у эса Қозоқ ота оналарни кўндириб бўлмайди, олиб қочишни иложи йўқ, у қиз кейин ота онамизни юзига қандай қараймиз деди. Кейин бир биримиздан узоқлашсак кўзга уйқу келмайди, ҳаётни қизиғи қолмади, мана бир йилдан бери кўришмай гаплашмай юрибмиз лекин мен ҳали ҳам юрагим шуни хоҳлавотганидан қийналаман, менга нима маслаҳат берасилар?

2 та жавоб

Sirojiddin Muhammad жавоб берди 1859
Ассалому алайкум. Усмонали ака. Сиз аввал ўзингизни оилангизга ота онангизга ҳамма гапни айтинг. Уларни розилигини олинг. Ундан кейин онангизни ва аммангизни олиб у қизни уйига совчиликка боринглар. У қизни оиласи ўйлаб кўради. Рози бўлишади. Чунки эрдан чиққан қизга ҳаридор кам бўлади. Сиз эса бўйдоқ боб туриб шу қизни олмоқчисиз. Кейин сизларни узоқдан келган деб ҳурматиларниям жойига қўйишади. Хуллас ҳаракат қилсез бўлади. Аммо айтиб қўей боласи бор бева аёл билан турмушилар осон бўлмайди. Кейинчалик ўзизни боллариз туғилганда бу аёлни ўғлини ўкситиб қўймаслигиз керак бўлади. Маъсулияти катта. Сиз оила кўрмагансиз у аёл кўрган баъзи тушунмовчиликларҳам юзага келиши бор. Сиз шуларга сабр қилиб яшай олишга кўзиз етса ҳаракат қилинг. Кейин қозоқларни урф одатлари билан бизни урф одатлар бошқача... Яхшилаб ўйлаб кўринг....

Агар кўзиз етмаса ака у  аёлни унутинг. Вақт давоси!
аноним жавоб берди 0
Bu narsa o'tkinchi narsalar. Shayton ko'zizga chiroyli qilib ko'rsatgan shu qiznj, uylansez keyin ajratish payiga tushadi. Agar ota-ona roziligi, kelgusi farzandlarizi o'ylasez uni unuting. Osonmas deysiz, lekin agar man aytgan narsalarni o'ylasez oson. Zinodan qoching.

аноним изоҳ берди

aka  men zino qiganim yoq

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.