Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Жигарни ҳеч қандай кимёвий дориларсиз табиий йўл билан уй шароитида тозалаб турса бўладими?

5 та жавоб

Shag'boz жавоб берди 0
Жигар билан муаммолар пайдо булганда купчилик холларда тушкунликка тушмаслик керак чунки факат жигар узини тиклаш( регенерация) кобилиятига эга булган ягона органдир.Агар жигарнинг бир кисми ишдан чиккан булса унинг колган кисми катталашиб жигар яна уз ишини нормаллаштириши мумкин.
Сайфулла Раҳимов . жавоб берди 0
Ассалому Алайкўм !                                                                                                                                                                                   Саволингиз хозирги вақтнинг энг долзарб саволларидан бўлибди ! Жигарнинг ҳамма вазифаларини тўлиқ  ва аниқ айтиб берувчи бирорта инсон топилмаса керак .  Жигарнинг барча вазифаларини фақат Яратганнинг Ўзи яхши билади !  Биз ақлимиз етган даражада тушунтиришга харакат қиламиз  .  Бизнинг юртимизда  инсон саломатлигини тиклаш учун  ,суний дори -дармонлар ишлатила бошланганига 90 йил ҳам тўлгани йўқ ! Ваҳоланки бизнинг юртимиздан  , саломатликни тиклаш борасида ,табиий неъматлардан фойдаланиб , тузалиши қийин бўлган хасталиклардан қандай фориғ бўлиш чора -тадбирларини ёзма равишда келажак авлод учун қолдирган алломаларни  Бутун Дунё аҳли таниши ва тан олиши хеч кимга сир эмас !                                           Асосий мавзуга кўчишга харакат қиламиз .    Жигарнинг бир қанча вазифалари бўлиб  ,шулардан бир нечтасини иззоҳлашга ҳаракат қиламиз "    1 - ўзида  сафро , яни " ўт "   ишлаб чиқариб , танадаги туғма ҳароратни   36,6 ) муътадил бўлиб туриши учун масъулдир . 2 - тозаловчи  фильтир ) вазифаси бўлиб ,қоннинг  таркибида пайдо бўлган ,тана учун зарарли бўлган унсурларни ,кечасию -кундузи  ўн икки бармоқли ичакка чиқариб туриш билан қонни таркибини тозалаб туради .  Жигарнинг мизожи :  иссиқ ва ҳўл ҳисобланади . Агар инсон тана ҳароратидан ,яни 38 -40 градусдан паст бўлган суюликларни истеъмол қилса , жигардаги қон томирлар ,лимфа томирлари , сафро   ўт ) томирлари торайиб     биз буни физика қонуни деб айтишга ўрганиб қолганбиз : совуқдан тораяди , иссиқдан кенгяди )  жигарда тиқилмалар пайдо бўлади !                                  Бу ҳақида  Ибн Сино хазратлари :       Жигарда тиқилмалар кўпайиб узоқ вақитга чўзилса,истисқога олиб келадиган шишларга ва қаттиқ  оғриқлар пайдо қиладиган елларнинг туғулишига бориб етади !  Гўё тиқилмалар жигар касалликларининг  " оналари " дир .                                                                                           1148 -1231 йилларда яшаб ўтган  Жалолиддин  Румий хазратлари : Тўсиқдан жигарга сув асло ёрмас, Хатто дарёни ич жойига бормас. Ногаҳон шишади қўл ила оёқ, Ташна ўз чанқовин босолмас мутлоқ !                           Бизнинг қисқача хулосамиз : Ҳарорати 38 -40 градусдан паст бўлган суюқликларни , совитгичда  сақланадиган совуқ холатдаги неъматларни истеъмол қилмаслик шарт .  Ични  бир суткада 4 -5 марта келишини таъминлаш шарт .  Сабаби жигардан 12 бармоқли ичакка кечасию -кундузи  сизиб чиқиб турувчи зарарли чиқиндиларни яна ингичка ва йўғон ичаклар орқали танага қайта сўрилиб қолишига йўл қўймаслик !                         Табиий дориворланинг ўзига хос вазифалари бўлиб ,шулардан : очувчи ва қиздирувчи вазифаларга эга бўлган зарчава (куркума ) дан ,наҳорга битта чой қошиқдагисини ,иссиқ сув    70-80 градус) билан ичиб юриш ,жигарда тиқилмалар пайдо бўлишига йўл қўймайди .  Хатта қон таркибида қанд моддасиниг меъёридан баланд бўлиб кетишни ҳам олдини олишга фойда қилади !
Zulayho жавоб берди 10
Jigarni uy sharoitida tabiiy dorilar bilan tuzatishning iloji bor albatta! Faqat buni bir oy davomida qunt bilan bajarib, ta'mi og'zingizga yoqmasa ham ichishingiz kerak bo'ladi, u dorini iste'mol qilgandan so'ng hojatga qatnashlar ko'p bo'ladi, jigaringiz yuvilib tozalangan sari ko'p ko'p hojatga borib turasiz! Buning uchun doridan shunga yarasha ko'p ko'p ichib turish kerak. U damlamani tayyorlanishi: makkajo'xorini sochlarini qurigan joylarini terib, qaynatib olasiz, ko'p qaynatib yubormang, och jigarrang tusga kirsa bo'ldi. Bu damlamani har kuni qancha ko'p ichsangiz, shuncha jigar tozalanadi. Bu o'zingizga bog'liq.
botirjon жавоб берди 0
anor suvi yoki tarvuzni kuproq istemol qilish kerak bir yil davomida zvachka chaynamaslik kerak yogli ovqatlar yemaslik kuproq tovuq gushti spirtli ichimliklar ichmaslik kerak kun davomida quyosh nuri ham foyda beradi
тулкин Хайит жавоб берди 0
Жигарни уй шароитида зигир талкони бн жуда яхши тозаласа булади. Бир ошкошик талконни 100гр катикка ёки сметанага аралаштириб бир хафта ишитади.Икки хафта 100гр катикка икки ош кошик талкон кушиб ичилади.Уч хафта 150гр катикка уч ошкошикдан талкон ичилса жигар барча нопок унсурлардан тоза булади.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.