Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Мани ёшим 24 ман оила қуришдан ва фарзандли бўлишдан вос кечмоқчиман. Лекин онамга қандай қилиб тушинтиришни билмаяпман...

12 та жавоб

Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Salom.nimaga asoslanib bu fikrga keldiz lekin keyinchalik afsus qilasiz tengdoshlarizni bolasi chopib oynab yurganini dada oyi deganini eshitganizda afsuslanmaysizmi ota ona ham ganimat keyin yolgizlanib qolmaysizmi ota onaniy ne umidlar bilan sizni shu yoshgacha uygaytirganlar toyizni korishni kelinni qolidan choy ochib qarilik gashtini surishni hohlaydilar danagidan magzi shirin deb sizni bolalarizni korishni xoxlaydilar siz shularni oylayopsizmi siz faqat ozizni oylamang

Баходир изоҳ берди

Ахир оила курадиган манку кегинчалик бу турмушда йашайдиган хам Ман. Мани холатим сал кийин йошлигим жа орзигулик болгандеб болмайди . Бундан 4 йил аввал озимга Касам ичкандим ойила курмасликка ва фарзад кормасликка ва уч йилдан бери Бирон Бир кизга карамаганман лейкин бита кизни кориб шу дарагача йотириб колдимки Уни Бир Кун кора олмасам озимни йокотиб койардим агар корсам бор чарчокларим йок болид кетарди ушанда Ман кассамимни четга олиб унга Оз туйгуларимни айтдим ва манга эрга тигишга розилигини сорадим ва  жавобини тезирок айтишини сорадим.У манга йок деди шунда Ман ойладим шунча йил кийналиб азоблаеган болсам хам шу бахтни оллохим коп кордилар мандан бу манга сабох болсин бошка касамингни бизма деб озимга айтдим
Samariddin жавоб берди 0
Oiyla qurish sunnat ammaldir ,oila qurib dunyoga solih,solihalarni kupaytiring shunda rohatini kurasiz .Alloh taollo har bir jondi juft qilib yaratgan
Sirojiddin Muhammad жавоб берди 2149

Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу: бу дунёда инсонлар оила қуриб, никоҳда яшасинлар, жинсий майлларини пок йўл билан қондирсинлар. Мусулмонлар мана шу илоҳий кўрсатмага ҳамиша қатъий амал қилганлар.

Баъзи бир гуруҳлар ва динларда уйланмай, никоҳда бўлмай юриш афзал ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўша тоифаларнинг иши авжига чиққан даврларда уларнинг ўлкаларида аҳоли сони қисқариб кетган. Одамлар ўша динни маҳкам тутишга ҳаракат қилишлари оқибатида оила қуриш, бола-чақа орттиришдан бош торта бошлаганлар. Лекин инсон табиатига зид бўлган бу иш узоққа бормаслиги аниқ.

Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Кишилар мазкур динга қарши бош кўтардилар. Дин фақат ибодатхонада бўлиши керак, бошқа нарсаларга аралашмасин, деган даъво билан чиқдилар ва бу талабларига эришдилар ҳам. Оқибатда ҳаётнинг ҳамма соҳаларида янгича йўналиш пайдо бўлди. Жумладан, эркак-аёлларнинг орасидаги муносабатларда ҳам.

Мазкур диндан ўч олиш учун ҳаракат қилаётган кишилар қасдма-қасдига ҳар бир ишда унинг тескарисини қилишга уринар эдилар. Улар жинсий ҳаётда кўплаб тазйиқларга учраганликлари учун, жинсий ҳурриятга даъват қила бошладилар. Зинони ҳамма фахр деб биладиган даражага етди. Оила қуриш, никоҳда бўлиш «қолоқлик, эскилик сарқитига берилиш» деб баҳоланадиган бўлди.

Охир-оқибат кишилар бошига кўплаб мусийбатлар ёғилди – турли касалликлар тарқалди, оила низоми бузилди. Бунинг натижасида ижтимоий алоқалар заифлашди, турли муаммолар келиб чиқа бошлади. Хуллас, инсоният катта зарар кўрди ва кўрмоқда.

Ана ўша муаммо ва мусибатларни кўриб, биз, мусулмонлар бахтли кишилар эканимизни тушуниб етмоғимиз лозим. Бошқа халқлар оилавий ҳаётни қандай қуришни билмай сарсон бўлиб турган бир пайтда бизнинг динимиз бизларни энг саодатли оила низоми билан таъминлаб қўйган. Биз фақат бор, тайёр нарсани ўрганиб, амал қилсак бўлди.

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Ислом никоҳ робитасини инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас робитага айлантирган. Чунки бу робита Аллоҳ таолонинг амри ила, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ила, мўмин-мусмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган муқаддас бир алоқадир.

Аллоҳ таоло аввало, инсон ҳаётининг маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган. Қолаверса, У Зот инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром-харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун ҳам шундай қилган.

Аллоҳ таоло никоҳни Ўзининг барча Пайғамбарларининг суннати қилиб, азиз-авлиёларнинг одатига айлантирган.

Аллоҳ таоло никоҳни инсон наслининг кўпайиши учун энг яхши восита этиб қўйган.

Эркак ва аёл ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар қуда-анда бўладилар, ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади.

Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади. Инсон никоҳ туфайли ўзининг ижтимоий алоқаларида роҳат топади. Никоҳ туфайли кишилар ўз шарафларини, обрўларини муҳофаза қиладилар, обрўга, мартабага эга бўладилар.

Никоҳ маданият, аслзодалик, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Никоҳ туфайли инсон ўз иффатини сақлаш билан бирга, зино каби ҳаром ишдан ҳам ўзини сақлайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз насли-насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан дунёга келганини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинар эди.

Никоҳ туфайли «оила» деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эру хотин, улардан дунёга келган ўғил-қизлар, набира-чеваралар бир-бирлари билан муқаддас робита орқали боғланиб яшайдилар. Улар орасидаги қариндошлик алоқалари алоҳида маъно ва мустаҳкамлик касб этади. Шундай йўл билан «оила» номли кичик бир жамият пайдо бўлади. Уларнинг бир-бирлари билан қўшилиши оқибатида эса катта ва мустаҳкам жамият юзага келади.

Бу борада катта жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса, бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса, жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана ўша ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли чиқади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади.

Никоҳнинг, оила қуришнинг бундан бошқа фойдалари ҳам жуда кўп. Шунинг учун ҳам Исломда никоҳга қаттиқ тарғиб қилинади.

Имом Шофеъийдан бошқа ҳамма уламоларимиз никоҳни ибодат деганлар. Улар: «Аллоҳ ва Унинг Расули алайҳиссалом амр қилган иш ибодат бўлади, никоҳ айни шундай ишлардандир», дейишган. «Никоҳ ибодатдир» деб ҳукм чиқарган мужтаҳидларнинг пешволари имом Аъзам Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи бўладилар. Албатта, бу гапни айтган азизларимизнинг далиллари бор.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари:

«Ё Расулаллоҳ! Моли кўплар ажрни олиб қўймоқдалар. Биз намоз ўқиганимиз каби намоз ўқийдилар, биз рўза тутганимиз каби рўза тутадилар ва молларининг ортиқчасини садақа қиладилар», – дейишди.

«Аллоҳ сизлар учун садақа қиладиган нарса қилиб бермадими?! Албатта, ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир такбир садақадир, ҳар бир ҳамд садақадир, ҳар бир таҳлил садақадир, амри маъруф садақадир, наҳйи мункар садақадир. Бирингизнинг жинсий яқинлиги ҳам садақадир», – дедилар.

«Ё Расулаллоҳ! Биримиз шаҳватини қондирса, унга бунда ажр бўладими?» – дейишди.

«Айтинглар-чи, агар у ўшани ҳаромга қўйса, унга гуноҳ бўлармиди? Шунингдек, агар уни ҳалолга қўйса, бу унинг учун ажр бўлади», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Зино хавфи аниқ бор бўлган вақтдаги никоҳ, ҳатто Ҳаждан ҳам олдинги ўринга қўйилади. Аллоҳ насиб этиб, оила қурган кишилар катта бахтга эришган зотлар ҳисобланадилар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимни Аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса, батаҳқиқ, унга динининг ярмига ёрдам берибди. (Энди) иккинчи ярмида Аллоҳга тақво қилсин», – дедилар».

Тобароний ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким уйланса, батаҳқиқ, иймонининг ярмини мукаммал қилибди. Қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин», – дедилар».

Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Ҳатто, зоҳирий мазҳабдагилар ўз одатларича тушуниб, мўътадил пайтда никоҳ фарз бўлади, дейишган. Лекин ҳамма далилларни яхшилаб ўрганиб чиққан уламолар жумҳури никоҳнинг шаръий ҳукми ҳақида қуйидагиларни айтганлар:

Никоҳ шариатга Қуръони карим, суннати Набавия ва Ислом умматининг ижмоъи орқали кирган:

1. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида мўмин-мусмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган. Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар.

Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.

3. Ислом уммати, уламолар жумҳури никоҳ зарур эканига доимо иттифоқ қилиб келишган.

Кишиларнинг турли ҳолатларига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турлича бўлади.

1. Фарз-вожиб.

Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, бундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади. Чунки мусулмон кишининг ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши вожибдир.

Ислом шариатида «вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир» деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади.

Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.

2. Ҳаром.

Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, бундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.

Бу ҳолатда Ислом шариатининг «ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир» деган қоидаси ишга тушади. Бировга зулм қилиш, зарар етказиш – ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли содир бўлиши аниқ бўлганлиги учун, бу ҳолатда унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.

3. Макруҳ.

Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, бундай одам учун никоҳ макруҳдир.

4. Суннати муаккада.

Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.

Оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган, ҳукми айтилган ҳолат кишилар орасида оммавий суратда учрайдиган мана шу ҳолатдир.

Никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари далилдир. Ҳанафийлар: «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.

Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.

5. Мубоҳ.

Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади.

Ушбу зикр қилинган нарсалардан никоҳ – оила қуриш динимиз тарғиб қилган ибодат эканини билиб олдик. Эрдир, аёлдир – ҳар бир мусулмон оила қуришдек масъулиятли ишдан четда тура олмайди. Аммо, бу ишга киришишдан олдин ҳар бир инсон оила нима эканини, у нима учун ва қайси асосда қурилишини яхши билиб олмоғи керак.

Ислом таълимотлари бўйича, оила қуйидаги асос ва мақсадларда қурилади:

1. Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, исломий одоблар билан ўзини зийнатлаш учун қурилади. Бу одоб ва ахлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Мисол учун, меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ёрдамни олиб кўрайлик. Аслида, оила олиймақом ахлоқ намуналарининг намоён бўлиши, мустаҳкамланиши учун асосий макон эмасми? Агар оила бўлмаса, бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими? Бошқа одоб ва ахлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин. Аллоҳ таолонинг оятига амал қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашиб оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам ҳақиқий ибодатни адо этган бўлади.

2. Оилавий ҳаётдан, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак. Оилага эру хотинга улуғ ва шарафли масъулиятларни юкловчи гўзал бир ҳайъат деб қараш лозим.

Эру хотин ўша масъулиятларни адо этиш учун ҳимматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Ўз оилаларини мустаҳкам қилиб, олийжаноб фарзандлар етиштириб, уммат учун, ватан учун фойдалар келтиришга ҳаракат қилишлари керак. Бу эса, ўз навбатида ҳар ким ўзига юклатилган вазифаларни иймон асосида, виждонан адо этишини тақозо қилади.

3. Эру хотин орасидаги оилавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши керак.

Никоҳ алоқаси руҳий отифа – кўнгил алоқасидир. Бу алоқа абадий ва бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳм-шафқат асосида бўлиши лозим. Ҳар бир одам ана шу маъноларни ўзига сингдириб олган ҳолдагина оила қуришга ҳаракат бошлаши керак.

"Бахтиёр оила" китобидан

манба

аноним изоҳ берди

Жавобингиз учун Рахмат Лейкин копини тушунмадим Ман руссчада окиганман озбекчани мактаб окучисидака окийман ва хамма адабий созларни маносини тушунмайман
Arthurnik жавоб берди 10
Assalomu aleykum siz agar biror kimni Allohdan kop yaxshi korsez Alloh sizdan uni ayirishi mumkin.birinchi o'rinda Allohni keyin payg'ambarimizni sevish kere.Alloh hech qachon suygan bandalariga yomonlikni ravo ko'rmaydi.u eng rahimli, eng mehribon zotdir.

Баходир изоҳ берди

Ман оллохимни йахши кораМан лейкин нега Ман умрим бои шунча азоблаеган жонимданам текганидан Ман душа коп маротаба жонимданам аиришларини сораганман
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Bahodir qiynalib katta bolgan bolganiz bu ollohni sinovi man ham otam bolib turib ota mexriga zor bolib uygaydim shu uchun turmushga chiqishga shoshilmadim bolalarni yaxshi koradigan insonga turmushga chiqaman degandim shunday insonga turmushga chiqdim togri 25yoshimda oila qurdim gap sozga qilsalar ham chidadim lekin shoshilmadim chunki bu mani hayotim bir kun bolalarim manday qiynalmasinlar deb sizga maslaxatim yaxshi qizni topib oila quring balki xozir emasdir keyinroq bolsa ham lekin oilani sevadigan qizni toping xudo baxtizni bersin xudo niyatga qarab beradi niyatni yaxshi qiling agar man sizga xayotimni aytib bersam siz mandan baxtli yashagan bolasiz shuni unitmang

Баходир изоҳ берди

Охшатмастан учратмас деганлари шу эканда манда хам шу ахвол отанг болса хам озингни йетим хис килиш

Ostonova Madina Burxonovna изоҳ берди

Sziga maslaxat yaxshi qiz toping faqat shoshilmang oilani sevadiga oila uchun jonidan beradiga qizni toping mana korasiz baxtli bolasiz siz kormagan mexrni farzandizga bering
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Xa shunaqa lekin xozir otamdan xafa emasman kechirganman oshanda man ozimga sizga oxshab soz bergandim turmushga chiqsam shu uyni yelkamni chuquri korsin deb niyatim amalga oshdi turmush qurib pitega keldim xozi shunay afsus qilaman aytgan gapimga kerak bolsa osha yomon korgan dadmni ham sogindim gaplashsam yiglagim keladi nimaga unqa niyat qilganman deb xozir ishonasizmi arosatdaman uyga ham ketolmayman bu yerda ham qololmayman chunki uyni ota onamni soginganman
Barno TDTU жавоб берди 10
Ollohning hukmiga qarshi chiqish yaxshi emas. Qasam ichganman devos unda Nega yana muhokama qivos. Otangizdan mehr ko‘rmagan bolsez onaizorni azoblashingiz kerak degani emasku husn o‘tkinchi. Hali hayotiz oldinda ollohning oliy ne'matlariga hech qachon noshukurlik qilmang. Bir qiz rad etgan bolsa bo‘ydoq o‘tishda kere degani emasku. Uzizni uziz hayotga tayyorlang hayotta hech qanday maqsadiz yomi ortolariz farzandlarini oynatib erkalagan vaqtlarini kormaganmisiz xavasiz kelmaganmi

Баходир изоҳ берди

Мухокама килишмни сабаби онамга тушунтира олмаяпман рационал томонданхам айтйапман жа бола хохласела асраб оларман деб
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Baxodir togri bu sizni hayotiz uni qanday qurish sizni ishiz  lekin man ham sizga oxshab otam bolib turib ota mexrini kormay osganman chet elga chiqib ota ona mexrini soginchini tushunib yetdim otam mani yaxshi kormaydi deb oylagan ekanman chunki biz 3qiz dadam oglim yoq deb bizlarni yomon korardilar lekin dadam ayniqsa meni qanchalik yaxshi korishlarini tushundim yoshlikda xamma ham xato qiladi dadam xar kun qizim qachon kelar ekan deb kun sanarkanlar keyin bola asrab olaman debsiz oziz ota mexrini kormaganman deb bir bolani ona mexrisiz uygaytirmoqchimisiz
Shavkatbek жавоб берди 220
баходир, привет! я хочу поздравит вас что вам дан ум и вы можете думать и проанализировать. Вы там написали что любите Аллах, но по вашим поступкам видно что наоборот (!) нам не стоит судит поступки родителей и отомстит за наши неприятного (с нашей точка зрения) детство. Есть фраза: «начните по благотворит бога за то вы имеете и потом бог начинает вам дат то что вы хотите» Мы все люди а только бог знает что нам пользу а что нет. Как Сирожиддин написал и Аллах велел и наш пророк подтвердили нам жить семьёй иметь детей чтобы мусулманом стало больше. Одиночеством достоин только Аллах. К стати не все (каким не прошло детство) люди не живут со своим первым любовью они же сдались и пытаются найти счастье ну что с вами. Ладно вам не повезло в детстве, не могли жениться кому влюбились ну и что??? Это же конец света!!! Жизнь продолжается Я написал на русском за то что вы сказали что учились русском классе и прошу прощения за ошибки!!! если вопросы или нужна помощь какая напишите на личный кабинет или по телеграм @shavkatbek7

Баходир изоҳ берди

благодарю вас за ответ. Это далеко не первая любовь я уже сидел на свадьбе предыдущей.Вы правы жизнь на этом не кончается по этому я продолжаю жить. Но с ней я был уверен что судьба семьи не повторится. Но с другой где гарантия что она мне не надоест не хотелось бы (кимнидир коз корачигини бебахт килиш).Да и как уже написала выше Мадина как человек может дать ребенку свою любовь,заботу и воспитание если особо сам такого не познал.
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Salom.Baxodir nima qarorga keldiz xali ham fikrizdan qaytmadizmi yoki fkriz ozgardimi agar ozgargan bolsa man budan judda xursand bolaman baxtizni topib baxtli bolishizni tilab qolaman

Baxtiyor изоҳ берди

))рахмат гамхорлигингиз учун ОЛЛОХИМ сизга факат бахт ато килсинлар.мени фикримга келсак улар мени йана да копирок туппикга олиб келйапди гавлатда колдириб
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Nimaga Baxodir sababi nimada sizga maslaxatim yaxshi qiz toping qiyinchilk korgan qizni toping mayli xali shoshilmang mana korasiz siz bir qizni baxtli qiladigan insonsiz bir farzandni baxtli otasi bolasiz man bunga ishonaman lekin bu niyatizni ozgartiring hamma niyatlar ham amalga oshar ekan mana man ham niyatimga yetib otiribman ota onamni uylarini yelkamni chuquri korsin deganman mana bora olmayopman judda uzoqdaman ota onamni korsam yiglagim keladi nimaga unaqa niyat qildim dep

Баходир изоҳ берди

мен топкан киз ози шунака еди)
Юсуф жавоб берди 40
Жуда куп нарсага вакт даво. Бази жавоби йук масалаларгахам вакт утиб уша масаланинг жавобини Хайотнинг узи сизга айтади.

Баходир изоҳ берди

вахт даволигини биламан лейкин мен давони хохламайман.вахт мени 2 маротаба уже даволаган ва йана касал килган)  давони кераги йок ундан кора канакалигича колдирсин нима болишини билиб йана бу хатога йол коймаслигим учун.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.