Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

16 та жавоб

Sirojiddin Muhammad жавоб берди 2009
Faqat Allohdan duo qilib so'rang... kegin shuni unutmangki bu sizni qolizda emas... siz faqat sabablarni qilasiz, uyog'i Allohni qolida... Alloh hohlasa shu boladi, kegin qiz yo og'il tu'gilishiga ayol kishi emas erkak kishi sababchi bo'ladi... siz umuman bu haqida oylamang, nima qiz farzand emasmi? qizni nimasi kam og'il boladan? sizga bir bo'lgan voqeani keltiraman:

Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди.Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозида келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди.Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди.Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди.Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу.Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади.

SOBIRKHAN изоҳ берди

Juda chiroyli rivoyat ekan, rahmat.
AHMED жавоб берди 0
Duo qilib so'rash kerak!
Asad жавоб берди 0
Demak har bir o`zbek birinchisga o`g'il bo`sin didi. shuning uchun biz ayollarga emas balki erkaklarga etibor qaratshimiz lozim. Erkalar ayollar qiz tug'ib bersa yuz o`girib araz qilib yurishadi, vaxolanki o`g'il ko`rish ko`pincha erkaklarga bog'liq. Qanchalik erkak pushti chayir bo`lsa shunchalik o`g'il ko`rish imkoniyati ko`p bo`ladi. o`g'il farzand ko`rish uchunn erkaklar issiqlik iste`mol qilishi kerak masalan qovurilgan ovqatlar, qazi, novvot va xokazo. yokida pushti kamarini issiq tutishi lozim. chunki sperma erkakning bel soxasida paydo bo`ladi. agar shamollash bo`lsa unda belga qaynoq, yoki kechasi yotishdan oldin issiq qo`y yog'i-ni qo`yib bog'lab qo`yishni tafsiya qilamiz. lekin ayollar ham issiqliq yeb turishi lozim. iloji boricha shamollamaslikka harakat qiling! AMMO BARIBIR HAMMASI HUDODAN. HAMMA ISHNI QILISHDAN OLDIN aLLOHDAN MADAD SO`RANG VA U ALBATTA SIZGA USHA SIZ ORZUQIB KUTGAN O`GIL FARZANDNI NASIB AYLAR!
Alisher жавоб берди 0
Inson zoti 4hil buladi faqat qiz kuruvchila faqat ug'il kuruvchila qiz va ug'il kuruvchi va bepusht.Har ish Allohdan farzand Allohni bergan nemati.duoda surang beradi inshaAlloh.mana bizgayam 3rd qizdan sung berdi. Buning uchun ibodatda buldik. Homilani bulganini bilib shukr namoz uqib agar homila ugil bulsa Allohga paygambarimizni ismlarini quyishni vada berdik tugilgach ismlarini quyib jonliq suydik. Vadani bajardik.
Shirina жавоб берди 0
O'g'ilmi qizmi eng asosiysi bu sizning farzandingz tug'ulajak farzandning o'g'il bo'lishi siz yoki turmush o'rtog'ingizni qo'lida emas bu faqatgina Alloxning marhamati sabr qiling Xudodan so'rang albatta niyatingizga erishasiz.
Королева жавоб берди 0
Farzand xudoning bizga bergan eng buyuk ne'matidir u hox o'g'il hox qiz bo'lsin Allohga shukur qilaylik,zero qancha insonlar tirnoqqa zor Bizni ham ikkta qizimiz bor. Biz juda baxtlimiz chunki farzandlarimiz sog'lom shining o'zi karat boylikdir
Sulton жавоб берди 0
Kimga òģil kimga qiz bu hech bir insonni qòlida emas, xammasi allohdan. Gush yeyish kerak, issiq ovqat bu xammasi bumagan gap. Shuncha polvonlarni kuryapmiz òg'il kurish orzusi. Bula yegan gushtni sher yesa yorilib uladi. Yana bir bor aytaman òz tajribamda kelib chiqib shuni aytishim mumkinki xammasi yaratgandan. Agar er xotin chin yurakdan allohdan surasa albatta xoxlagani buladi.
Ёсина жавоб берди 0
Бизнинг 2 та кизимиз бор..Аллахим кизларимизни сог саломат килиб берди!!!!!учинчи фарзандимизга хомиладорман 3 чи фарзандимиз угил болишини Аллахдан сораябмиз!!!5 ойлик болганда узига тушдим бу фарзандимизни хам киз деди, ,,лекин у хали тугилгани йукку Аллахимдан сураябман Аллах узи кудратли болган зотдир

Sirojiddin Muhammad изоҳ берди

Қиз фарзандга чиройли исломий тарбия бериб вояга етказса ва узатса, ўша қизи ота онасини дўзахдан сақлаб қолиши мумкин экан...

Бир кишини 6 қизи бор эди экан, аёли 7 чисига хомиладор бўлипти,  у киши кечалари тинмай дуо қилар эди экан шуниси ўғил бўлсин деб. Бир куни туш кўрипти, тушида азоб фаришталари у кишини дозахга олиб кетишяпти экан. Дўзохни 1 эшикига келишса, 1чи қизи тўсиқ бўлиб турган экан... фаришталар дўзахни 2 эшигига олиб боришса уерда 2 қизи тўсиқ бўлиб турган экан, шундай қилиб дўзахни барча 6 эшигига боришса барчасини эшигини олдида қизлари турган экан... кейин фаришталар дўзахни 7 эшигига оборишипти, уерда ҳечким тўсиқ бўлиб турмаган экан.. чунки 7 қизи йўқ эди экан...  шу пайт у киши уйғониб кетиб, қўрқиб кетиб Аллоҳдан 7 фарзандимҳам қиз бўлсин деб сўрабди....

*дўзахни эшиклари 7 бўлади...

Раҳматиллоҳ қорини маърузасидан бир парча... :-)
Elyor жавоб берди 0
Alloh o'g'il farzand nasib etsin.
baxa жавоб берди 0
Xudoni berganida nonko'rlar
G‘ulomjon жавоб берди 0
Avvalo hudoni bergani lekin hudo ham harakat qilganga beradi. Erkak kishini urug‘i issiq bulishi kk Qo‘y gushti Esin kuproq Issiq ukol olsin
Mardon жавоб берди 30
O'g'il farzand ko'rmoqchi bo'lsangiz bu avvalam bor turmush o'rtog'ingizga yani eringizga bog'liq aniqrog'i uning organizmidagi Y xromosomaga.....
Turahujaev Bobirhuja Zokirhuja ogli жавоб берди 10
Мени кечирасиз жавобим бошкаларидан болакча тогри тушинасиз деган умиддаман. Худо хечкачон узи суйган бандасига йомонликни раво курмайди. Канчадан канча кизларни курдим етишмовчиликда опасини эски киймини кийиб катта болган мехр курмаган узи угил болани ишини килган . Хамиша калбида уксик бн улгайган Аммо ота онасига жаннатни олибберган Рахмад ва кувончни хадя еткан обро ва мартаба олибберган. Ва охирида дуббилатиб кочкордек угил набираларни тухфа еткан. Яна не бир йигитларни курдим яккя угил мол дунё етарли хамища етиборда машаккат билмай усиб Кайф сафога берилиб нафс лаззатидан Ножинс болган уйланиб фарзнт тугдириш тугул Ер болишни эпломаган. Ака ман хали бойдокман тажрибам камдур аммо курган кузатканларим шу.. Ху билади бизга хали нимани беради йу нимани бермайди Не инсонлар бор фарзанд болса болди деган Минг минг авсус бн суний йол бн фарзанд кураёткан . Ака угли борларга хавас кибсиз бу яхщи Фарзандни кутаётканларга хам 1 назар солинг. Ака ман хозр розадор холимда сиз ун угл соерман мусофир холатдаман рамазон ойи Худо хохласа ниятизга етас Факат фарзандиз нима болса хам уни ящи тарбия берсез бассс!
Munis жавоб берди 0
Turli hil kalendarlar bor. Qaysi oyda urug'lansa o'g'il boshqasida qiz bo'lishini ko'rsatadi. O'shalardan foydalaning. Eriz ko'proq go'sht, Kuchli narsalar yesin. Sizam doim issiq yuring.
Munis жавоб берди 0
Man sizzi o'g'il ko'rmoqchiligizni to'g'ri tushunaman. Qiz bola ham farzand lekin hayotda ham farzandda ham meyyor kerak. Ayniqsa hozirgi zamonda. Bazilar o'ylamey tug'ub tashuradi hudoni bergani deb. Lekin hammasigayam ular hoxlagandek hayotni beroladimi? O'qimishli oqil farzand qila oladimi. Bizda shunday farzandi uchun yashedi. Inson bu hayotda oz fursat bo'sayam o'zi uchun yashashi kerak.avvalosi uzur so'reman 6 ta 7 ta qiz deganlarga. Ularni erga berish katta qilish osonmas. Ota ona bir umur kiymay yemay yashab o'lib ketadimi. Bolam deb. Oldinlari edi uu 12 ta 10 ta tug'ush. Ilohim o'g'illi bo'ling.

Abdulaziz изоҳ берди

Inson asosiy ohiratini o'ylashi kere bu dunyo qisqa
Ostonova Madina Burxonovna жавоб берди 0
Salom.ogil korish uchun bir ginekolog aytgandi ovulyatsiya kunizni bilsayiz ovulyatsiya kunidan 5oldin aloqada bolmay ovulyatsiya kuni aloqada bolsayiz yana folevaya kislota shalfeya damlamasini 6oy ichsayiz ogil bolar ekan lekin bu ham 100%garantiya emas lekin shunday qilib ogil korganlar bor ekan ginekolog tafsiyasi

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.