Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

3овозлар

Уйда хотиним билан хар куни жанжал нима қилишни билмаяпман…

shoxista изоҳ берди

Siz uyizdagi holatni bilib turib nima qilishni bilmasangiz ko'rmasdan turib boshqalar qattan biladI? Ahvolga chetdan qarang.agar bu muammo boshqa birovlarda bo'lsaqanday maslahat bergan bo'lardingiz.? Masalan tasavvir qiling siz siz emas kuyovingiz hotiniz esa qizingiz.endi aytingchi nima qilardingiz? Muammo nimadaligini bilmaymanku lekin qars ikki qo'ldan chiqadi.

17 та жавоб

oilam.uz жавоб берди 0
  1. Ўзаро ҳадялар улашиш.
    Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор.
  2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш.
    Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар.
  3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши.
    Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор қилишларининг ўзи муҳаббатни кучайтиришга кифоя қилмайди. Баъзида гап-сўзсиз, имо-ишоралар, қарашлар, овоздаги ўзига хос оҳанглар, кўзнинг муҳаббатга лиммо-лим ўтли нигоҳи ҳам ишни битириши мумкин. Буларнинг ҳаммаси кўнгил, руҳият орқали амалга ошириладиган ишлардир.
  4. Ишга кетаётганда илиқ хайрлашув ва ишдан қайтганда илиқ кўришув.
  5. Аёлни мақтаб туриш. Уни ҳамма нарсадан қизғонишини одоб билан изҳор қилиш.
  6. Баъзи ишларда аёлга кўмаклашиш.
    Масалан, уйдаги шахсий кутубхона китобларини тартибга келтириш, баъзи таомларни пиширишда ёрдамлашиш, болаларга тегишли нарсаларни биргаликда амалга ошириш ва ҳоказо. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйларида оналаримизнинг ишларига ёрдам берар, кийимларини ўзлари тикар эдилар.
  7. Ширин сўз.
    Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига шундай сўзларни топиб гапирсинларки, натижада ўрталаридаги муҳаббат яна ҳам кучайсин. Масалан, бир-бирига севишини айтсин, “Сиз менга Аллоҳнинг неъматисиз” каби сўзларни айтиш айни муддаодир.
  8. Суҳбат учун ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой танлаш.
    Бунда хатто болаларнинг овозлари, шовқин-сурони ҳам эшитилмасин. Албатта, тўла хотиржамликни ҳис қилиб суҳбатлашиш эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишонч ва меҳрни янада жонланишга ҳисса қўшади.
  9. Ўртадаги муҳаббат меъёрида бўлишига эътибор бериш.
    Бу жуда муҳим масала. Бир-бирини жуда қаттиқ ҳам севмасин, жуда бегоналашиб ҳам кетмасин. Ҳамма ишда мўътадиллик яхшидир. Зеро, муҳаббатга муккасидан кетишдан қайтарилган. Ўртада масофани сақлайман деб узоқлашиб ҳам кетмаслик керак. Зеро, ўртадаги масофани сақлашда қанчалик чуқур кетилса, муҳаббатга шунча путур етади. Кўпгина оилавий муаммолар ҳам аслида мана шу бегоналашувдан келиб чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом “Дўстингизни енгилроқ севингки, куни келиб у душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилингки, куни келиб у дўст бўлиб қолиши мумкин” деганлар.
  10. Эр-хотин бир-бирига оғир дамларда далда бўлиши.
    Масалан, аёл касал бўлиб қолиши ёки ҳомиладорлик даврида унга моддий ва маънавий суянч кераклигини эр доим ёдида тутиши керак. Шунингдек, эрининг бирор сабаб билан кайфияти тушкунлигини, аёлининг меҳрига, далдасига муҳтожлигини фаросатли аёл дарҳол сезиб, қўлидан келган ёрдамини бериши, бундай пайтда эрининг ёнида туриши матлубдир. Шеригининг дардига ҳамдард бўлиш, уни қийнаётган муаммодан қийналиш ўртадаги муҳаббатни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.
    oilam.uz
Sherzod жавоб берди 0

Bunga oziz ayibdorsiz ayol kishini jilovini paytida berib qoygansiz endi sabr bilan qaytattan jilovlang bunga asab vaqt ketadi hudo holasa keyin xammasi oz iziga tushadi.

Sirojiddin жавоб берди 999

Сабрли бўлинг, шошилмангҳам..
Жанжал сабабларини топиб, бартараф қилинг, адолатли бўлинг чунки аёллар адолатсизликка чидашолмайди, кўп муамоллар айнан шу адолатсизликдан чиқади….
Жанжал пайтида, индаманг, аёлингиз гапириб гапириб тинчлангунча гапирманг, майли гапириб енгил тортволсин…
Ажрашишни хаёлизгаҳам келтирманг, болаларингизни ойланг…

Sherzod изоҳ берди

Sirojiddin dostim ayol sizga baqirib gapirsa siz indamasez xar doim shunaqa boladu bu fikriz notogri yozish nechchida ukam bosez kerak yoki okam prista ayol kishi shunaqa jiloyni berdiz boshizga chiqadi erkak kishini ekang yaqin insoni ayoli boladi ekan yaqin dushmaniyam ayoli boladi

Sirojiddin изоҳ берди

Нима аёл киши одам эмасми? тўғри тушунтирса тушунади, у ҳам инсон...

аноним изоҳ берди

Сирожиддин аканинг гапларига қўшиламан. Айбни аввало ўзимиздан ахтаришимтз керак. Буюк олимлардан бўлмиш Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ "Мен қилган гуноҳимнинг таъсирини аёлимда, хизматкоримда ва уловимда кўраман. Истиғфорга киришаман. Истиғфорим қабул бўлаётганини уларнинг муомаласидаги ўзгаришдан сезаман" деган эканлар. Шунинг учун истиғфорни кўпайтириб, Аллоҳдан тинчлик, хотиржамлик сўраш керак.
Гулхумор жавоб берди 3
Жанжалнинг сабаблари нима
Muhammadbobur жавоб берди 0
Janjal chiqqan uydan 40kun baraka ketadi. Sabrli buli ayolingiz ilmli bulganda janjalni oldini olardi.unga kup kitoblar sovga qiling zora insofga kelsa
Zilola. жавоб берди 50
Ayolning arzimagan narsalarga janjal chiqarishining tagida alam yoki etiborsizlik,sevilganini his qilmayotganlik kabi muammolar bo'ladi. Xotiningizga baxtli kunlaringizni eslating,u bilan uchrashganizga shukurlar qilishingizni ayting! Bir necha marta qaytarsangiz uning mehri daryolarga aylanadi
Alloh qo'sha qaritsin baxt tilayman siladay zerikish nimaligini bilmas insonlaga!
Хон Пошшо жавоб берди 0
Биронта разил одам иссик совук килдимикин а...бир дам солдириш кередур балким
xamza жавоб берди 0
Иссик совук нотогри иш менимча бу худонинг иши яхши яшашни бир йули одамзотни узида аклан иш тутиб яшаш керак бир биридан совутмаслик керак маслахатлашиб яшаш керак яхши гаплашиб
Abrorjon жавоб берди 43
Bu ilmsizlik oqibati ustozimiz Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarini Baxtli oila kitoblarini olib o'qilar yaxshi bo'lib ketadi InshaOlloh
Bonu жавоб берди 0
Маслахатим сиз аёлиз билан самимий дилдан сухбатлашинг уни тингланг тушинишга харакат килин аёл кишига мехр этибор етишмаса хам шундай булади купрок вакт ажратинг самимий момила килин агар сизга ёмон момила килсалар индами эштин бакирсалар хам кегин хаммасини гапириб булганларида секин сабабини сурен бу жаннални сиз узгартиринг сиз озгина мехр этиборли сузларидан гаприн сан манга кераксан сикилишини хохламиман жанжал билан мани хам узини хам кийнавоссан кегин ман жанжалимизни куни билан уйлиман сани хафа килиб гапирган гапларимни хам дин тугри самимий тушинтиринг аёолизга озгина этибор беринг жанжалга хам озгина мехр беринг улар кегин афсусланалар килган жанжалларидан.бу хаммаси узизга боглик
madina жавоб берди 0
Бирор хафта уйизга кирмай турин. Агар айб аёлизда буса уйлаб олади хатосини шу вакт ичида.

abror изоҳ берди

Oho biror haftamush

madina изоҳ берди

Хар куни жанжал килуриб чарчашгандур дийман-да

shoxista изоҳ берди

Agar erkela biron hafta uyga kemasa bormi keyin imumman uyiga kirmidigan bo'lib qoladi ko'cha yoqib qolib
Arslonbek жавоб берди 32
Aylantirib bir tushuring. Atayin tayoq yegisi kelganidan janjal chiqaryotgandurda. Shu ayollarning tili yomonda. Uring aylantirib. Keyin kechir.. deb erkalab avrab olarsiz. Otasinikiga ketib qoasa bo'lgani lekin.

аноним изоҳ берди

Агар шу одамни гапларига кирсез аёлизни узиздан совутасиз бу ахмоклик узиз шунака килсез керак фаршифка хаёт кимга керак сиз хам эркеманде деб юрибсизми аёл кишини урадиган эрке эркеми ахмок маслахатин узинга буйурсин

Arslonbek изоҳ берди

San ahmoq. Tayoq yegisi kelganki erini asabiga tegyapdi.
Shams Chorshanbiyev жавоб берди 0
Qars ikki qo`ldan chiqadi. O`z oldiningizga janjalni bartaraf qilish maqsadini qo`yng. E'tiborli bo`ling!!! Ayol uchun eng qimmat narsalardan biri bu - e'tibor deb bilaman. E'tiborli bo`lishni o`zingizdan boshlang. Harqanday maqsadga yrtishning eng muhim talablaridan biri tartibdir. Adam Jeksonning "Boy bo`lishning o`nta siri" Kitobini o`qib chiqing. Maslahatlardan boylik topish uchun emas, boshqa maqsadlarga yetish uchun ham foydalanish mumkin. Uning boshqa kitoblari ham bor. O`qib chiqsaningiz ancha foyda beradi. Shaxsiy tajribamdan kelib chiqib yoayapman. Adam Jeksonning yana bir kitobi, "Bahtli bo`lishning o`nta sir" kitobi ham foyda berishi mumkin. (Bu kitobni o`qib ulgurmadi.) Yana sizga aniq foydasi tegadigan kitoblarning mualliflaridan biri Deyl Karnegi. BArcha kitoblarini sizga tavsiya qila olaman. Bir nechta kitoblarini o`qib chiqdim. Juda katta foyda berdi. Mening muoamlam ancha yaxshilandi, kelisha olmaydigan odamlarimining ko`pchiligi bilan kelishib ketdim, har narsaga asabim buzilavermaydigan bo`ldi, qo`rsligim juda kamydi deb hisoblayman.
XAMZA жавоб берди 10
журнала етибор деганни хар хил тушунадиган айоллар хам бор масалан етибор берсангиз хам кам дейдиганлар бор кийин гап озгина берсангиз хам шукир дер куп биладиганлар хам бор кулдан келгунча бериш керак ва шукур килиш керак
Шавкат жавоб берди 0
Аёллар жуда айёр ва шу билан бирга жуда содда ҳам бўлади, яъни улар эркаклардан фарқли равишда хушомадни ва мақтанишни жуда яхши кўради, уз оиласи, турмуш ўртоғи даромад ва яшаш шароитларини бошқа бир мақтанчоқроқ танишининг гаплари билан таққослайди. Ўзини паст ҳис этса  тамом бунга айбдорни қидира бошлайди. Аслини олганда ўша танишининг аҳволи бундан ҳам баттар бўлиши, айтган гапига умуман мос келмаслиги мумкин. АГАР муаммо шундан бўлса яшаш шароитлари сиздан ночорроқ танишларингизникига бир икки мехмонга туй маракасига аёлингиз билан бирга бориб сездирмай шукур қилиши лозимлигини кўрсатиб келинг.

 ОСМОНГА САКРАЙДИГАНЛАРни ерга тушурадиган энг яхши жойлар  

Қабристон

Меҳрибонлик уйлари

Ногиронлар мактаби

Фақирлар хонадони саналади.
Avgon жавоб берди 0
Yaxshilab doposlash kerak shunda aqli kirib qolar , bir doposlab kurigchi biror rezultat bolib qolar
Shoxidaxon жавоб берди 0
Assalomu aleykum avvalo

bu eng yaxshi sinalgan usul Alloh haq yordam beradi.Qurondagi Baqara surasini sizam ayolizam xar kuni o'qila audiosini qo'yib o'tirib eshitila . Inshalloh uyizga tinchlik baraka mexr qaytadi.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.