Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Умиртқа поғонаси грижаси

Умиртқа поғонаси грижаси. Бел (диск чурраси) оғриғи туғрисида, (уй шароитида) эмлаш усуллари туғрисида маслахат берсангиз.

1 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Умуртқалараро диск чурраси ёхуд грижа ҳақида.
Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зийод зўриқтирмаслик ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилмаслик каби маслаҳатларига ҳаммамиз ҳам амал қилавермаймиз. Соғлиғимизга беэътиборлигимиз оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқа поғонаси чуррасининг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан бири.
Унга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • қорин ички босимининг ошиши;
  • оғир жисмоний меҳнат;
  • тана вазнига нисбатан оғир юк кўтариш;
  • пешоб ажралишининг қийинлашуви;
  • қабзият;
  • аёлларда туғруқ вақтидаги зўриқишлар.

Умуртқа чурраси консерватив, яъни дори-дармонларсиз даволаш мумкин. Айни кунда сув муолажалари ёрдамида бу хасталикни даволаш кенг йўлга қўйилган.
Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали ҳисобланади. Бундан ташқари, чурранинг ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.
Бу хасталик асло қўрқинчли ва бедаво эмас, умуртқалараро дикс чурраси ҳали «янги» бўлса, осонгина даволанади. Агар жарроҳлик аралашуви тайинланса ҳам қўрқмаслик керак. Вақтида ўтказилмаган 15 дақиқалик жарроҳлик амалиёти 2 соатлик оғир амалиётга айланиши мумкин. Чунки чурра тешигида қисилиб қолган аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилиб, асаб толалари эзилиши туфайли аъзолар ҳаётийлиги сўниб, йиринглай бошлайди, бемор бунда кучли оғриқ ҳис этади. Чурра хуружида оғриқ давомий бўлиб, бемор шок ҳолатига тушиб қолади. Шошилинч жарроҳлик амалиётигина бемор ҳаётини сақлаб қолади.
Бундай ҳолларда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин эмас:

  • зах ва елвизакли жойларда турмасликка ҳаракат қилинг;
  • тана вазнингизни назорат қилинг, семирманг;
  • бел ва қорин мушакларини мустаҳкамлайдиган гимнастика (масалан,
    сузиш) билан шуғулланинг;
  • ўтирган ҳолда ишласангиз, ҳар соатда 10 дақиқа туриб юринг;
  • юрганда, ўтирганда ҳам қаддингизни тўғри тутинг;
  • қаттиқ матрас устида ухлашга одатланинг;
  • ётган ҳолда китоб ўқимаслик ва телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг;
  • оғир кўтарманг, кескин ҳаракатлардан тийилинг.
  • вибромассаж мумкин эмас, чунки унинг кучи жуда юқори.
  • чурра бор жойни қаттиқ ишқаламаслик лозим. Асаб толаларини сиқиб
    қўйиш хавфи бор.
  • вертикал ҳолатда туриб, турли машқлар бажариш ҳам зарарли. Мушакларни
    зўриқтириш мумкин.
  • ўз билганингизча массаж қилманг!
  • ҳар доим оғриқ қолдирувчи маз суртиб ишқалаш ҳам мумкин эмас!

Касаллик уч босқичда кечади, маслаҳатимиз касаллик белгилари кузатилиши билан шифокорга мурожаат этинг :

  1. Хасталикнинг биринчи босқичида чурра ўлчами 2-3 мм. бўлади. Умуртқа бўйлаб қаттиқ оғриқ беради.
  2. Иккинчи босқичида бу хасталик доимий оғриқ билан характерланади. Ўлчами 8-15 мм. бўлади.
  3. Учинчи босқичда оғриқ ўта кучли бўлиб, асаб тизимига ҳам таъсир этади. Беморни юра олмаслик даражасига келтиради.

Nasrullo изоҳ берди

betta yozilganlani bilaman lekin qatta va qanaqa davolash tog’risida izoh bersela agar iloji bosa chunki bu darddan qiynalvotganla juda kop lekin yahshi davolidigan mutahasislani topish mushkul bo’votti hamma davoliman diydi dardi pul bo’p chiqvotti rahmat.

abdugofur изоҳ берди

Rahmat

азамат изоҳ берди

Катта рахмат, қанақа эмлаш, ва қандай дорилар фойда бериши, қайси шифохона ёки табиблардан шифо топиш мумкинлиги (манзиллари) туғрисида кенгроқ маслахат берсангиз, менимча купчилик миннатдор буларди

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.