Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

2 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Қабзият қийнаганда
«Қабзият узоқ вақт (уч кун ва ундан ортиқ) ич келмаслигидир. Баъзан қорин бўшлиғи аъзоларининг яллиғланиши, ўткир юқумли касалликлар, марказий асаб тизимининг хасталаниши, кучли юрак оғриқлари, жигар билан боғлиқ дардларда ҳам ич қотади. Қабзият малум бир касалликка алоқадор бўлмасдан туриб ҳам ривожланади. Масалан, ўз вақтида хожатга бормаслик, тўғри ичак шиллиқ пардаларининг яллиғланиши, бавосил тугунларининг мавжудлиги, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ичак тебранишини (перисталтикасини) етарлича таъминлай олмаслиги, бундан ташқари қўрғошиндан захарланиш, спиртли ичимликлар ичиш, наркотик моддаларни истеъмол қилиш ҳам қабзиятни келтириб чиқаради» — дейди профессор Фарҳод Даутов «Сиҳат саломатлик» журналида чоп этилган мақоласида.
Қабзият бўлганда одам ўзини нохуш сезади, қорни оғирлашиб кетгандай туюлиб, симиллаб оғрийди, иштахаси бўғилади, оғзи бемаза бўлади, бошида оғриқ туради, эти увушиб уйқуси бузилади, асабий бўлиб қолади. Кузатишларимизга кўра кам овқат истеъмол қилувчи ва айниқса эрталаб нонушта қилмайдиган кишилар қабзиятга мойил бўлишади.
Ич қотмаслиги учун одам оз-оздан тез-тез овқатланиши лозим. Овқатланиш вақтида суюқлик (чой, қаҳва) ичмаган маъқул. Чунки бунда суюқлик ажралиб чиққан ошқозон ширасининг кучини сусайтиради, натижада ейилган таом парчаланмай қолади ва ичакларда ел тўпланади, ҳазм жараёни бузилиб қабзият юзага келади.

ОВҚАТ ТАРКИБИДА СУВ КЎПМИ?
Ичак тонусининг пасайиши, доимо бир хил овқатларни ейиш, овқат таркибида сув кам бўлиши, ҳўл мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш йўғон ичакнинг меёрий фаолияти бузилишига сабаб бўлиб, натижада ич юришиши қийинлашади.
Бир қатор эндокрин бузилишлар (қалқонсимон без, буйрак усти бези ва жинсий безлар фаолияти сусайиши), руҳий касалликлар ва неврозлар ҳам қабзият билан кечиши аниқланган. Қабзиятнинг иккита тури мавжуд.
Атоник қабзият камқонлик ёки озиб кетиш оқибатида организмнинг дармонсизланиб, ичак мушаклари заифлашуви натижасида келиб чиқади. Камҳаракат кишилар ва мунтазам бир хил овқат ейдиганлар орасида кўпроқ учрайди.
Спастик қабзият руҳий изтироблар, иш пайтида захарланиш, кўп чекиш оқибатида ичак мушакларининг қисилиши (спазми) натижасида келиб чиқади. Қабзиятнинг бу турида иштаха йўқолиши, бош оғриши, қоринда симилловчи оғриқ бўлиши кузатилади.

ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН
Организмни чиниқтириш, кундалик режимни (меҳнат, дам олиш, уйқуни) тўғри уюштириш, витаминларга бой овқатларни истеъмол қилиш, сабзавот ва кўкатларни еб туриш, бадантарбия машқлари билан мунтазам шуғулланиш қабзиятнинг олдини олади.
Атоник қабзият бўлганда кўп ҳаракат қилиш, қора нон, сабзавот ва ҳўл мевалар, гречиха бўтқаси, сут-қатиқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Наҳорда ичилган бир стакан мева шарбати ёки янги қатиқ ҳам ич юришишига ёрдам беради.
Спастик ич қотишида асабларни чарчатмаслик, спиртли ичимликлардан воз кечиш, аччиқ ва шўр таомлар ҳамда дориворларни камроқ истеъмол қилиш лозим.
Кисел, какао, қахва, аччиқ чой цингари ичимликлар, шунингдек хурмо, анор, нок каби мевалар ични қотириб юборишини унутманг. Мевалар – олхўри, ўрик, олча (ёки уларнинг қоқиси), сабзавотлар – қовоқ, карам, шолғом, сабзи, лавлаги (ва уларнинг шарбатлари) ичнинг юришишига кўмаклашади.
Ҳар куни нахорда бир чой қошиқ тоза асал истеъмол қилиш қабзиятнинг олдини олувчи муҳим воситадир.

ИЧНИ ЮМШАТИШ УЧУН…
Сурункали қабзияти бор кишилар олхўри меваси ёки сули (геркулес) донлари қайнатилган сувни ичишлари лозим. Қирилган турп суви ҳамда илиқ ҳолдаги карам сувини ичиш ҳам ичак фаолиятини яхшилайди.
Сано барглари қадимдан буён сурги сифатида ишлатиб келинади. Қабзиятни даволаш учун сано баргларидан 10-15 грамм олиб бир стакан қайнаб турган сувда бир соатча дамланади. Сўнг докадан сузиб олинади ва кечқурун ухлашдан олдин бир стакан ичилади.
Қабзиятдан халос бўлишда тоғолча дамламаси ва ундан тайёрланган компот яхши фойда беради.
Сут ва сут маҳсулотлари ични юмшатувчи омиллардан биридир. Агар киши кунига бир литргача сут ичса уни ич қотиши безовта қилмайди.
Канакунжут мойи (касторное масло) ҳам энг яхши сурги ўрнига ўтади. Катта ёшдагилар 15-30 грамм, болалар 5-10 грамм (бир чойқошиқ) канакунжут мойи ичишлари тавсия этилади.
Арпабодиён ҳамда шивит (укроп) дан тайёрланган дамламалар ичак дам бўлишининг олдини олади ва қабзиятга йўл қўймайди.
Йирик туйилган (кепакли) жайдари ундан ва жавдар унидан ёпилган нонлар ичак фаолиятини меёрга солиши исботланган.
Беҳи уруғи ҳам қабзиятда сурги сифатида қўлланилади. Бунинг учун етилган беҳи уруғи мевадан ажратиб олинади ва салқин жойда қуритилади. Бир чойқошиқ беҳи уруғи устига 200 грамм (бир стакан) қайноқ сув қуйиб дамланади. Дамламадан кунига овқатдан олдин чорак стакандан уч маҳал ичилади.

Maslahatim.uz жавоб берди 10
Қабзиятни (ич қотиши) даволаш учун 7 маслаҳатман

Батафсил:http://maslahatim.uz/maqolalar/salomatlik/qabziyatni-ich-qotishi-davolash-uchun-7-maslahat/

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.