Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Бу хавфли касалигми ва бу касалигнинг турлари хақида хам айтиб ўтсангиз.

1 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Буқоқ — қалқонсимон безнинг катталашуви. Касаллик шу без функцияси ўзгармасдан (эутиреоз), функцияси сусайиши (гипотиреоз) ёки кучайиши (тиреотоксикоз) билан кечади. Б.нинг бир неча шакли бор. Эндемик буқоқ атроф-муҳитда (сув, тупроқ, ҳавода) йод оз бўлган муайян географик чегараланган ҳудудларда (жумладан Ўзбекистонда) учрайди. Истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида йод етишмаслиги касалликнинг асосий сабаби ҳисобланади. Соғлом одамга бир кеча-кундузда 100—200 микрограмм йод керак, шу миқдор камайса, қалқонсимон без гормонлари (тироксин, трийодтиронин)нинг ҳосил бўлиши камаяди. Оқибатда, қалқонсимон безнинг катталашиши кузатилади, болаларда бўй ўсмай қолади, руҳияти ўзгаради, ақли ожиз бўлади (кретинизм), баъзан касаллик шиш ҳосил бўлиши билан кечади (қаранг Микседема).
Спорадик (онда-сонда учрайдиган) буқоқ — буқоқ эндемияси бўлмаган жойларда ривожланади, касаллик кенг тарқалмайди. Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) — бунда қалқонсимон без катталашуви билан бирга функцияси кучаяди. Диффуз токсик буқоқни 1840 йилда немис врачи Карл Базедов таърифлаб бергани учун Базедов касаллиги деб аталади. Келиб чиқишида ирсий мойиллик, иммун системадаги ўзгаришлар, руҳий изтироб муҳим ўрин тутади. Қалқонсимон без функцияси кучайиши натижасида мускуллар заифлашиб, бемор серзарда, йиғлоқи бўлиб қолади, озиб кетади, кўзи чақчаяди (экзофталм, офталмопатия), кўп терлайди, оёққўли, баъзан бутун танаси титрайди, юраги тез уради (тахикардия), уйқуси бузилади, бир оз иситма чиқади, тез толиқади ва ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик оғир кечганида тиреотоксик кризисга олиб бориши мумкин. Бунда асосий система ва аъзолар фаолияти издан чиқади, тиреотоксик кома юз беради. Кўп тугунли токсик буқоқ — кўпинча бир неча йил давомида кўп тугунли эутиреоид буқоқ билан оғриб келаётган 50—60 яшар аёлларда учрайди. Касаллик белгилари диффуз токсик буқоққа ўхшаш, аммо бунда офталмопатия ва претибиал микседема кузатилмайди.
Буқоқни мутахассис врач даволайди, турли гормонал дорилар буюрилади. Баъзан жаррохлик йўли билан даволанади. Токсик буқоқни даволашда радиоактив йод ҳам қўлланилади.
Буқоқнинг оммавий олдини олиш учун йодланган ош тузи ишлатилади. Буқоқ бўйича хавфли гуруҳларга (боғча ва мактаб ёшидаги болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар) таркибида йод тутувчи (антиструмин, йодид — 100, 200) дорилар берилади. Умумий соғломлаштириш тадбирлари (бекаму-кўст овқатланиш, санитария-гигиена шароитларини яхшилаш ва бошқалар) амалга оширилади.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.