Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Ошқазон ва ўн икки бармоқ ярасини даволовчи енг самарали даволашнинг табий усули хақида айтиб ўтсангиз илтимос.

2 та жавоб

Абдураҳимов жавоб берди 0

Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашда шифобахш гиёҳлар йиғмасидан тайёрланган дори-дармонлардан фойдаланиш мумкин:
1. Мойчечак — 15; чойўти — 20; зубтурум — 20. Бир ошқошиқ йиғмани 200 мл.ли қайноқ сувда 1-2 соат дамлаб, сузиб олинади. Дамламадан бир кунда 3 маҳал овқатланишдан 20 дақиқа олдин 60 мл ичиш лозим. Бу дамламани 10 кун давомида ичиш тавсия этилади.
2. Мойчечак — 5, тирнокгул — 20, оққалдирмоқ — 20.
Бир чойқошиқ йиғмани 200 мл қайноқ сувда 1 соат дамланади. Ҳар куни овқатланишдан 20 дақиқа олдин 3 маҳал (эрталаб, тушда, кечқурун) 60 мл ичиш керак. Даволаниш муддати 10 кун.
3. Ибн Сино сабоқларида шундай дейилади: ёнғоқ мағзини қовуриб, майдалаб, киндик устига сепилса, ичак оғриқларини босади ва ич кетишини тўхтатади. Вақги-вақги билан ёнғоқ еб турилса, кўричак бўлишнинг олди олинади.
4. Ичак, ошқозон касаллигида зира ёки қора зира суви билан бир қирот (0,19 гр) тоғ мўмиёси ичилса, оғриққа даво бўлади.
5. Қаттиқ нон талқонини қатиққа қориштириб истеъмол қилинса, ичбуруғга яхши даво бўлиб, ичкетишни тўхтатади.
6. Ибн Сино тугмачагул (қалдирғоч ўти) ўсимлигининг барги ва гулига канд қўшиб тайёрланган дамламани ошқозон-ичак яллиғланишида ишлатган. Дамлама тайёрлаш учун идишга 200 мл қайнаб турган сув қуйиб, устига майдаланган барг ва гулидан бир ошқошиқ солинади ва икки соат дамлаб қўйилади, сўнфа сузиб ва озроқ қанд қўшилиб, кунига 3-4 маҳал 1-2 ошқошикдан ичилади.
7. Агар одам наҳорда оч қоринга озгина исириқ уруғини ютса, у ошқозон, ичак, жигар яллиғланиши, қорин дам бўлиши, балғам ва бавосилдан шифо топади.
8. Газанда ўти — 1 бўлак, бўимадорон — 1, тоғ жумрут — 3. Бир ош қошиқ йиғмани 200 мл қайноқ сувда 10 дақиқа паст оловда қайнатиб, совугач, сузиб олинади. Кечқурун ухлашдан олдин 100 граммни дастлабки ич қотишда ичилади. Даволаш муддати 10 кун.
9. Сабур (алоэ) дан тайёрланган дори-дармон инсон организмини мустаҳкамлайдиган, ични юмшатадиган, иштаҳа очадиган ҳамда овқат ҳазмини яхшилайдиган восита ҳисобланади.
tib.islom.uz

Alhamdulillahi Robbil A'lamin изоҳ берди

Malumotlar uchun , Rahmat :-)
JAHONGIR жавоб берди 0
Bu kasalliklarni kompliks davolashning oddiy va samarali imkoniyatidan foydalanishNI ISTASANGIZ Sizni lechkamda kutaman

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.