Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Kibrni qanday qilib yengsa boladi?

6 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Кибрнинг давоси икки хил бўлади. 1. Кибрни умуман йўқотиш. Бу нарса илм билан бўлади. 2. Унинг кўринишларини йўқотиш. Бу натижага солиҳ амаллар билан эришилади.
Ҳаммани тенг кўриш, тавозели бўлиш, овқатланганда хизматчилари билан бирга ўтириш, амали, илми, бойлиги каби ўткинчи афзалликларга кеккаймаслик кибрни қалбдан узоқлаштиради. Қалбни бу ғубордан пок сақлайди.
Инсон бировни мансаби, насаби ва бойлигига қараб эмас, амалига, эътиқодига қараб қадрлайди. Камбағалми, бойми, одамни одамдан ажратмайди. Ҳалол меҳнат билан ризқ топади. Шукр қилади. Зинҳор ўткинчи амал, чирой, бойлик, илм учун манмансирамайди. Ҳамиша камтар яшайди. Ана шунда у қадр топади. Кибрдек хунук иллатдан омонда бўлади.

rOmAnTiC bOy жавоб берди 0

Birinchi salom berishga odatlaning…
hayotdami, teldami… kattami kichikmi kimga bolsaham har doim birinchi salom berishga intiling…

Farrux жавоб берди 0

Agar kibrga ketganligingizni his qilsangiz yerga qarang hammamiz tuproqdan yaralganmiz.

Shoxa жавоб берди 30
Iymoning do`stingdur hasad dushmaning,

Hasaddan saqlan iymonsiz qolasan hasadgo`y inson.

Hasad kibrdan saqlaninsh uchun Ollohni tanish kerak, Ollohni tanimoqchi bo`lsangiz avval o`zingizni anglang.
аноним жавоб берди 0
Yegishmas manimcha uni sindiriah kerak...insonlar nazdida past kurilgan ishlarni qilish k.k bazida..masalan xojatxona tozalash..axlatxonalarni..tilamchilar b.n suxbatlashish...bu usullarni ainaganmi
Abduhamid жавоб берди 50
Chiroyli muomulada bo'ling.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.