Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Ассаламу алейкум, мани кўзим хиралашган, узоқни яхши кўролмайди, нима маслаҳат берасизлар? Жавобингизни кутиб қоламан, олдиндан раҳмат.

5 та жавоб

Muhammadjon жавоб берди 73

Ваалейкум ассалом.

Кўз кўришини сақлаш, тиклаш ва яхшилаш учун 7 машқ:

1-машқ
Кўзингизни 2 минут давомида тез ҳада енгил очиб-юмаверинг. Бу машқ қон айланишини яхшиладйи.

2-машқ
Пластилин ёки бошқа нарсаданбир нуқта ясаб, уни ойнага ёпиштирамиз. Аввал, деразадан ташқарига қараб, энг узоқдаги бир кўринишни танлаймиз-да, унга бир неча сония тикиламиз.ундан сўнг кўзимизни дарров ойнадаги нуқтага олиб келамиз. Бу машқни бир бажарганда бир неча марта оли-яқинни кетма-кет қараб бажариш керак. Машқ кўзни кўришини яхшилашга хизмат қилади.

3-машқ
Тўғри ўтирамиз. 5 секундга кўзни қаттиқ қисиб юмиб, сўнгра яна катта очамиз. Буни 8-10 марта такрорлаймиз. Бу машқ кўзнинг атрофида жойлашган мускулларни мустаҳакамлайди, қон айланишини яхшилайди ва кўз мускулларини дам олишига асос бўлади.

4-машқ
Ққўлларингиздаги ўртадаги уч бармоғи билан икки кўзнинг устини 1-2 секунд босиб, бармоқларни қайта тортиб олинг. Буни 3 марта қайтаринг. У машқ кўзнинг ички суюқликларини ўз аслига келтиришга хизмат қилади.

5-машқ
Кунига 2 марта: эрталаб ва кечқурун кўзни чайқаймиз. Эрталаб – дастлаб иссқроқ сув билан чайқаб туриб, кетидан яна муздек сув билан чайқаймиз. Кечқурун ётишдан олдин аксинча: муздек сув билан чайқаб туриб, кейин иссиқ сув билан чайқаймиз.

6-машқ
Дастлаб кўзингизни юмиб, бир неча минут йқимли нарсаларни ўйланг. Ундан сўнг икки қўлнинг кафтини бир-бирига ишқаб, кўзингизни иссиқ кафтингизда ёпинг. Кўзни йпган вақтда икки қўлнинг бармоқлари чакангиз устида тургани маъқул.

7-машқ
1. Имкон қадар қорачиқни тепага-пастга тушириб қаранг.
2. Кўз қорачиғи билан соат мили йўналишида, сўнг тескари йўналишда айлана чизамиз.
3. Ўнгга- чапга кетган диагоналларни кўзлар ёрдамида чизамиз.
4. Кўзлар билан тўртбурчак чизамиз.
5. Ромб шаклини кўз билан тепага-пастга Қаратиб чизамиз.
6. S ҳарфини аввал тепадан, сўзнгра пастдан чизамиз
7. Эгилган ёй шаклини аввал соат мили йўналишида, сўнгра акс йўналишда чизамиз.
8. Кўзларни бир бурчагидан иккинчи бурчагига квадрат диагонали бўйича югуртамиз.
9. Бармоқни бурунга яқинлаштириб, қорачиқларни имкон қадар ўртага келтирамиз.
10. Капалак ўз қанотини тез-тез қоққандай, кўзларни тез-тез пириллатамиз.

Компьютерда кўп ишлаганда қуйидагилар ёдга олинг:
1. Ҳар бир машқни бажаргандан сўнг 1 минутгача кўзни юмиб ўтириш керак.
2. Кўз машқлари бир маҳалда кунига 2 мартадан бажарилиши шарт.
3. Дойим компьютерда ишлаганлар ҳар 40 минутда, бўлмаса 1 соатда кўзни дам олдириш учун машқ қилиб туриши керак.

Шуҳратбек САМО тайёрлади.

Искандар изоҳ берди

Rahmat sizdek insonlarni boriga shukur

Мумтаз изоҳ берди

Raxmat
Abdusattor жавоб берди 0

1) ko’zlaringiz bilan geometrik shakllarni chizishni mashq qiling – to’rtburchak, aylana, oval, uchburchak.
2) ko’zingizni o’ngga, keyin chapga buring (boshingizni qimirlatmang).
3) bir necha sekund oldinga diqqat bilan qarang, keyin sekin burningizni uchiga qarang.
4) ko’rsatkich barmog’ingiz bilan asta-sekin ko’zingizni atrofini yengil harakatlar bilan uqalang.

Izzatillo жавоб берди 0
Ко'z hiralashganda nimalar yeyish yoki ichish mumkin mas
Шухрат жавоб берди 10
Яхши сифатли олма сиркаси.яблочнқй уксус ичинг. Ундак калий кўп, кўзга фойдаси кўп.
sokinqalb жавоб берди 70
Oftolmolog ko'z shifokoriga boring!

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.