Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Qon bosimini tushirish

Assalomu aleykum meni yoshim 23 da. 1 nafar farzandim bor. Qon bosimim doimiy 62 ga 70, boshim aylanib uzimni holsiz his etaman. Qon bosimimni meyorda bo`lishligi uchun maslahat bersangiz. Oldindan rahmat!

4 та жавоб

Abdusattor жавоб берди 335

Қон босими ошганда
Шотутнинг пишган мевасини ейиш, шарбатини ичиш қон босими ошганда яхши даво бўлади.
Кофе пўстсиз мевасини сувда қайнатиб ичилса қон босимини туширади ва қон қайнашини пасайтиради.
Қон босими ошиб кетса, уни мўътадиллаштиришда зирк дамламаси яхши фойда беради. Дамлама бир литрли чойнакни қайноқ сувда чайиб, унга бир сиқим қуруқ зирк ташлаб устидан қайнаган сув қуйиб тайёрланади.
Узум ғўраси суви ичилса, қон босимини туширади, сафрони пасайтиради.
Анор бошқа меваларга қараганда қон томирларини турли тиқилмалардан ҳимоя қилади, юрак хуружи (инфаркт), мияга қон қуйилиши (инсулт) ва ҳатто мижоз сустлиги (жинсий алоқага ярамаслик)нинг ривожланишига йўл қўймайди.
Ҳар 10-15 кунда бир марта кечқурун бир литрдан қатиқ зардобини ичиб, ични ювиш қон босимини мўътадил қилишда ёрдам беради.

xabardor.uz жавоб берди 0

Қон босими: уни дори-дармонсиз меъёрга келтириш мумкин (ми)?
1. Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал
Сосиска, сарделька (йўғон сосиска) ва колбасаларда яширин ҳолда кўп миқдорда юқори тўйинган ёғ кислоталарини мужассамлашган ёғ ва туз мавжуд бўлади. Тўйинган ёғлар яхши қон айланишига, тузлар ортиқчалиги эса организмдаги суюқлик чиқиб кетишига ҳалақит қилади, шунинг баробарида, юрак ишига оғирлик яратиб, қон босими ошишига олиб келади.
100 грамм қайнатилган товуқ ёки мол гўштини тановул этиб 20 грамм протеин (оқсил)га эга бўламиз. Оқсил юракнинг меъёрий иши ва қон томирларнинг ҳаётий фаоллиги учун жуда зарурдир. Бир кунда бизга ўртача миқдорда 60 грамм оқсил керак бўлади.
2. Шакарни қора(аччиқ) шоколадга алмаштиринг
Кардиолог Тамара Огиева тавсия қилган қуйидаги парҳез қишга мўлжалланган бўлиб, томирлар фаолиятини яхшилайди:
— Ёғ, сут, тухум солиб тайёрланган ширин булочкалардан воз кечинг.
— Ширинликлардан фақат қора шоколад, шакар миқдори кам бўлган мураббо ва жемлар тавсия қилинади.
— Укроп, петрушка каби кўкатларни ва ошкўкли айсберг, хитойча ва руккола салатларини кўпроқ истеъмол қилинг.
— Албатта, цитрус мевалар истеъмол қилинг. Уларда кўп миқдорда антиоксидантлар бор.— Дастурхонингизда ҳафтасига ҳеч бўлмаса икки марта балиқли таомларга ўрин берилсин. Айниқса, денгиз балиқлари таркибида мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислоталари холестерин таъсирида қон томирлари деворларида юзага келувчи микрояллиғлаишларни бартараф этади.
3. “Оёқларга ҳордиқ учун шароит яратинг ва қабзиятдан сақланинг”
Флеболог, тиббиёт фанлари номзоди Игорь Самсонов шундай деган. Денгиз тузли сув процерудалари оёқ томирларидаги чарчоқларни йўқтотади ва тетиклаштиради. Кечқурунлари контраст душ қабул қилинг. Оёқларга ҳатто кун мобайнида ҳам ҳордиқ олишга имкон беринг. Бунинг учун ишга оддий валик-массажер олиб келиб, унда кунида 2-3 марта учиш мумкин.
Ҳар куни ҳўл мева ва сабзавотларни тановул этиш зарур. У вена қон томирларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Истеъмолдаги туз миқорини камайтириш ва шўр ва аччиқ таомлардан сақланиш — саломатлик гаровидир. Шўр таомлар чанқоқни оширади ва вена тизимига оғирлик яратади ва шишларни келтириб чиқаради.
Қабзият юзага келишига йўл қўйманг. Улар венадаги қон босимининг ошишига олиб келади ва томир етишмовчилигини кучайтиради.
Манба: kp.ru

Maftuna изоҳ берди

maslahatingiz uchun kotta rahmat. meni qon bosimim past 62ga 70. qanday qilib qon bosimimni dori darmon iste’mol qilmasdan kotarsam normal holatga keltirsam boladi? maslahatingiz uchun oldindan rahmat!
Sanobar жавоб берди 0
Kon bosimiyz tuhssa bohs ogriqi dorisi цетрамон iching normaga keltiradi.
avazbek жавоб берди 0
chuqur nafas olib 10 daqiqa ushlab turing so'ngra qoyib yuboring bu mashqni 3 daqiqa bajaring yordam berishi mumkin

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.