Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Zuluk qo’yib davolash

1 та жавоб

Гирудотерапия — зулук билан даволаш .
Гирудотерапия, яъни зулук билан даволаш услуби -уни Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино каби тиббиёт асосчилари хам ўз муолажаларида кўллашгани тарихдан маълум. Кўпчилик зулук билан даволашни халк табобатига оид деб билса-да, аслида у замонавий тиббиёт хам тан олган муолажа услублари сирасига киради. кискаси, бу даво тури халк табобатига шубха билан карайдиганлару замонавий дори воситалари ичишдан хавотирга тушадиганларга хам тўгри келаверади. Унинг саломатликка фойдасини жуда куп.
Табиатда зулукнинг 300 дан ортик тури мавжуд. Тиббиётда эса махсус — гируда тури неча юз йиллардан бери кўлланиб келинади.
Бу муолажада одам танасидаги махсус акупунктур нукталарга зулук кўйилади. У мазкур нукталарга ёпишиб олиб, терини 1,5-2 мм чукурликда тишлаб секин-аста кон сўра бошлайди. Хавотир олманг, зулук жуда нозик жаррох ва сиз ошиб борса чумоли чаккандай енгил ачишиш хис килишингиз мумкин. Шуниси хам борки, бир дона зулук атиги 5 мл.дан ортик кон сўра олмайди. 40-60 дакика мобайнида кон сўриб бўлгач, ўзи теридан тушиб кетади. Зулуклар муолажа учун махсус кўпайтирилади ва мутлако стерил даражада бўлиб, биттаси факат бир одамга кўйилади. Зулук кон сўрган жойда 12-16 соат давомида бироз конаш кузатилиши мумкин.
Бу митти «табиб» хидларга жуда таъсирчан ва инжик. Шу боис бемор терисидан атир, сигарета тутуни ёки спиртли ичимлик хиди анкиб турса, кон сўришдан бош тортиши мумкин.
Нималарга фойдали?
Зулукнинг асосий шифо манбаи — сўлаги. Унинг сўлаги инсон конига тушгач, огрик колдирувчи, яллигланишларга карши таъсир кила бошлайди. Натижада кон айланиши яхшиланади, тромбозлар хавфи камаяди ва шишлар кайтади. Иммунитетни хам ошириш хусусиятига эга. Зулук кўпгина касалликларга карши кўлланиб келинган.

Гипертоник касалликларда: кон босими кўтарилиши, турли тромбофлебитлар.

Урологияда:простатит, простата аденомаси, пешоб йўли тошлари.

Неврологияда: остеохондроз, миозит, радикулит, бош огриги, бош айланиши, неврит, невроз, уйкусизлик.

Эндокринологияда: кандли диабет, калконсимон без касалликлари, семизлик.

Тери касалликларида: псориаз, нейродермит, экзема, хуснбузар.

Кардиологияда: атеросклероз, стенокардия, кардиосклероз.

Пульмонологияда: сурункали бронхит, бронхиал астма.

Гастроэнтерологияда: гепатоз, холецистит, панкреатит, гастрит.

Жаррохликда: тромбофлебит, кон томирлари варикози.

Проктологияда: бавосил (геморрой).

Огиз, бурун, томок касалликларида: -отит, яхши эшитмаслик…

Гинекологияда: хайз тизими бузилиши, бачадон миомаси, мастопатия, тухумдонлар яллигланиши ва кистаси, климакс даврида зулук кўйиш тавсия килинади.

Шунингдек: зулук кўйиш тери холатига хам яхши таъсир кўрсатади, ундаги изларни йўкотади.

Мумкин эмас!
Гемофилия (кон касаллиги)да; камконлик (анемия)нинг огир шаклида; кон босими пастлиги (огир шакли)да; хомиладорликда; хайз вактида; саратон касаллигида.

Тавсия килинмайди! Зулук ўз ишини тугатгач, у кон сўрган жойга йод ёки зелёнка суртманг.
Зулукни ёзда кўйиш тавсия килинмайди.

Зулук билан даволанишни истасангиз, гирудотерапевтга мурожаат килинг.
Ўз-ўзини даволашга уриниш кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.

Xilola изоҳ берди

Котта рахмат

zahro изоҳ берди

Yuzga qoysa foydasi bormi

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.