Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Мени томоғим 3-4 йилдан буён оғрийди. Кўп шифокорларда даволандим, энг кучли антибиотиклар қабул қилдим, лекин фойдаси бўлмаяпти. Сал совуқроқ ёки ширин нарса есам дарров йутал бошланади. Онамнинг айтишича бу менда аллергик касаллик экан. Менга маслахатингиз керак нима килай?

1 та жавоб

Urazbaev Mansur (Avitsenna.uz) жавоб берди 0

Demoqchisizki, tomog’ingiz qishin-yozin doim 3-4 yildan buyon og’riydi, shundaymi?
Barcha shirin mahsulotlargami yoki shokolad va konfetlar yeganingizda yo’tal tutadimi?
Masalan, mevalarni iste’mol qilganingizda yo’tal tutmasa, bu allargik holat bo’lishi mumkin! (Lekin, yo’talish, shubhali).
Maslahatimiz, LOR vrach qabuliga boring, holatni batafsil tushuntiring va aniq tashxis qo’ydirib, muolajani o’z vaqtida va qunt bilan oling. Shunda natija, foyda bo’ladi.
Ma’lumot o’rnida shuni aytishim mumkinki, muolajaning foydasizga chiqishiga asosiy sabab (50-60%) bemorning quntsizligi, o’z vaqtida dorilarni qabul qilmasligi, tegihli maslahatlarga amal qilmasligidir. 20-30% dorilarning besamarligi, 10-20% noto’g’ri tashxis!
Salomat bo’ling!

Жахонгир изоҳ берди

Жавоб учун рахмат. Жавобингиздан билишимча Лор врачсиз. Манзилингизни ва телефонингизни берсангиз узингизга борардим

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.