Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

2 та жавоб

Мадина ЛУҚМOНОВА жавоб берди 0

Панкреатит – ошқозон ости безининг яллиғланиши оқибатида келиб чиқадиган жиддий касаллик. Бунда ошқозон ости бези ишлаб чиқараётган, овқат ҳазмланиши учун зарур бўлган ферментлар ўн икки бармоқли ичакка тушмай қолади ва ўз-ўзини емира бошлайди. Шунингдек, ажралаётган фермент ва заҳарли моддалар қонга тушиб, бошқа аъзоларга ҳам зарар етказиши мумкин. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ошқозон ости бези қондаги қанд моддаси миқдори ошиб кетмаслиги учун масъул бўлган гормон — инсулинни ишлаб чиқаради.
Панкреатитнинг келиб чиқиш сабаблари кўп:
Спиртли ичимликлар ичиш;
Заҳарланиш (айтайлик, дори воситаларидан);
сафро ҳайдаш тизими касалликлари (ўт пуфагида тошлар бўлиши);
ёғ алмашинувининг бузилиши;
ошқозон ости безининг шикастланиши (қоринга қаттиқ зарба берилганда);
қон томирлари касалликлари ёки юқумли хасталиклар ривожланиши
совуқ таомлар истеъмол қилиш.
Касаллик хуруж қилишига эса ёғли, қовурма овқатлар ейиш, тўйиб овқатланиш, грипп, руҳий сиқилиш ва асабийлашишлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Куз ва қиш мавсумларида инсон танаси ҳарорат кўтарилиб-тушиши оқибатида заифлашади. Шу сабабли кўпчилик сурункали касалликлар қатори панкреатит ҳам қайта хуруж қилиши мумкин.

АЛОМАТЛАРИ
Пакреатитнинг ўткир ва сурункали тури мавжуд. Ўткир панкреатитда ошқозон ости бези соҳаси ва киндик атрофида қаттиқ, ўткир оғриқ туради. Шунингдек, бемор бирор нарса танаввул қилгач, қайт қилиши мумкин. Тана ҳарорати кўтарилади, тери оқариб, нафас сиқади, қорин катталашади.
Сурункали панкреатитда оғриқ вақти-вақти билан, овқатланишдан сўнг 30-40 дақиқа ўтгач пайдо бўлади. Оғриқ кўпинча ўткир, аччиқ, шўр ва қовурма овқатлар истеъмол қилгандан сўнг пайдо бўлади. Беморнинг кўнгли айнийди, оғзида тахир таъм сезади, қуввати камаяди, кайфияти ёмонлашиб, ланжлик сезади.
Касаллик қўзғалганда оғриқ кучаяди, айниқса, кечқурун бир неча соатгача безовта қилиши мумкин. Кўпинча панкреатитга чалинган беморларнинг ичи юмшайди, ошқозон, ичакда ел йиғилади, оғзи қурийди.

ХАВФЛИМИ?
Касалликни ўз вақтида даволамаслик ошқозон ости безига катта зарар етказади. Ошқозон ости бези яхши ишламаслиги натижасида модда алмашинуви ҳам бузилади. Шу аснода ошқозон ости бези инсон саломатлигида муҳим ўрин тутувчи инсулин гормонини ҳам ишлаб чиқаришини унутмаслигимиз зарур. Ушбу без фаолияти бузилганда эса инсулин кам миқдорда ишлаб чиқариш функцияси бузилади, натижада қондаги қанд моддаси миқдори ошади.
Ўткир панкреатит билан оғриган бемор зудлик билан шифокорга мурожаат этиши ва унинг назорати остида даволаниши шарт. Тўғри, оғриқ қолдирувчи дорилар ёрдамида кучайиб бораётган оғриқни йўқотиши мумкин, аммо бу вақтинчалик ҳолат, холос.

«Қандай даволанай?»
Сурункали панкреатитдан азият чекувчи беморлар ёғли ва қовурилган овқатларни, таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишлари мумкин эмас.
Касаллик қўзғалган вақтда бемор 2-3 кун мобайнида аччиқ чой, кам газланган минерал сув (илитилган) ва наъматак дамламасидан бошқа нарса истеъмол қилмаслиги лозим. 4 кундан кейингина кунига 5-6 марта оз-оздан овқатланиш мумкин. Ширинликлар танаввули ҳам чекланиши керак. Ёғсиз гўшт, балиқ, қатиқ, чучук творог, тузсиз пишлоқ, турли дуккаклилардан пиширилган бўтқалар ва сабзавотли таомларни танаввул қилиш керак.
Мевалардан—пўстлоғи арчилган олма, банан қуруқ мевалар, компот, нордон бўлмаган шарбатлар ичиш мумкин.
Сурункали панкреатит билан оғриган бемор мунтазам парҳез қилиб, дориларини ўз вақтида ичиши талаб этилади.
Қоқи ўти илдизи, мойчечак, тиллабош, маврак, арпабодиён, бўймадарон, кийик ўти, қариқиз, ялпиз, далачой, қора зира ва маккажўхори попугини дамламаси панкреатитда яхши фойда беради.
Эрмон ўтидан 1 чой қошиғини, бир стакан қайнаган сувда дамланг, 2 соат давомида тиндириб, кун давомида ярим стакандан ичинг.
Сулини ёрмасини (овсянка) кечқурун 1 ош қошиғини бир стакан қайнаган сувда ивитиб қўйинг ва эрталаб нонуштадан аввал бу сувни ичинг.

Мақола олий тоифали шифокор- эндоскопист Очилова Холида Ҳакимовна билан тайёрланди.

Senzora жавоб берди 0
Salom mani oshqozonim 5kundur ogriyabdi ertalab uygonganimda ogriq boshlayabdi hich nma yegim kemi ishtaxam buguldi tinmasdan kekiryabman koynim ayniyabdi bu biror kassalikmi jovob un raxmat

Кудратулло изоҳ берди

Алое ни эзиб асал кушиб енг кечкурун

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.