Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

1 та жавоб

mnemonika.uz жавоб берди 0

Хотира ва эсда сақлаш йўллари (Афзал Рафиқов маслаҳати) «Бошида менда ҳеч қандай усул йўқ эди, аммо бир факт бор: ақлий салоҳияти кучли бўлган инсонлар ўз усулини кашф этади, ёдлашда осонликни топади аммо буни усул деб атамайман, аслида эса бу айнан усул ҳисобланса керак Станисловскийнинг усули Акт усули деб номланган, унинг “13-раис” деган спектакли, ҳозирги Миллий театрда қўйилган, унда Обид Юнусов иккимиз бир ролни ижро этардик. Бу спектакл суд жараёни ҳақида бўлиб, мен ёш актёр эдим, залдан репетисияларни кузатиб ўтирганман. Обид ака шуғулланган, мен эса фақат тинглаб ўтирганман. Аммо спектакл тугай деб қолганида, режиссёр мени саҳнага чиқ ва ролни ижро эт деганда мен ҳаммасини бирваракайига бажарганман ва шунда режисёр менга залда ўтириб ҳам ролни ижро этса бўлар экан деб айтган. Бу воқеадан аввал эса, мен режиссёрнинг ҳар бир сўзига диққат билан қараб турганман, ва ҳиссиётни қаерда кўпроқ қўшиш ва қаерда камроқ қўшиш кераклигига эътибор берганман.Обид акани ҳаракатларимни бажарганман. Кейин эса уйга яёв қайтаётганимда, ҳиссиётга берилиб ичимда такрорлар эдим. Баъзида овозим чиқиб қолса кўчадаги одамлар ҳайрон бўлиб қоларди. Ўзим ўша ҳолатга кириб ёдлаганман ва бир пасда ёдланган. Станисловский ҳам шуни айтган.” Спектакл уйда ёдланади, кимдан кейин ким ва қанақа гапирилади, аммо саҳнага чиқиб ҳиссиёт қўшишни бошлашишингиз билан сўзларни эсдан чиқарасиз. Мана шу энг қийин жараён ёки бўлмасам суфлёр талаб этадиган нуқта ҳам шунда. Аммо барибир сўздан адашасиз, аммо актёрлик қобилияти йўқолган сўз ўрнига сўзлар топиб, ҳиссиёт бағишлай олишингизда кўринади. Шеър ёдлаш оддий матндан кўра осонроқ, чунки унда қофия бор. Лекин актёрлар шеърий спектакл ўйнашдан қўрқади чунки тўғрилаб бўлмайди. Бир сатр ёдлайман, кейин иккинчи сатрни ёдлайман-да, шу икки сатрни қўшиб кетаман ва кейинчалик учинчи қаторни ёдлаб, яна 1 дан тортиб 3 қаторгача такрорлайман ва шу тарзда такрорлашни давом эттираман. Шеър ёдлашда аввало иштиёқ керак, ички хохишни қандайдур мажбурият деб билиш керак эмас. Ҳохлаб ёдлаш керак, яхши кўриб ёдлаш керак. Ички ундовни ҳис қилиш керак, Навоийнинг “Ҳамса”сидан парчаларни ёдлашни бошлаганимда ҳар куни эрталаб кимдур менга, Ҳазратнинг шеърларини ёдла деб айтарди, кейин қайта-қайта такрорлардим. Кимдур турғизиб ёдла дегандек бўлди. Навоийни ёдлаганимга ҳамма ҳайрон, нотаниш сўзлари билан ёдлаганман. Навоийдан ёдлаётганда луғат билан сўзларни тушуниб ёдласа яхшироқ ёдланади. “Ҳамса”ни ёдлаш миямизга сиғмаса керак, ўзим шахсан 600 дан ортиқ байтни саралаб ёдлаганман. Одам кўп шеър ёдлаб келган бўлса, кейинги шеърни осонроқ ёдлайди. Мен Шекспирнинг “Отелло”сидаги оқ шеърни ўқиганимда худди ўша услубда ҳаётда ҳам гапира бошлаганман, оханг сизнинг руҳингизга киради. Демак, ўқийверса кейингиси тилга келади. Аммо бу осонлашиш доимий равишда бўлмайди, акс ҳолда кўп шеър ёдланаверса, янги шеър бир зумда ёдланадиган бўлиб қолади. Эски тизимида ёдланган шеърларни катта ёшдаги инсонлар кўпи эслаб қолганини таъкидлайди ва улар ҳозирги ёшларни айблаб шеър ёдламасликларини айтади. Пушкин, лермонтовларнинг шеърларини ёдлаш осон, лекин замонавий шоирларнинг шеърларини ёдлаш қийинроқ. Яна бир жихат: киши мажбур бўлса ҳамма нарсани ёдлаш мумкин.»

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.