Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Er ko`nglini olish uchun nima qilish kerak

Sherzod изоҳ берди

Er kongliga yol topish kere tilini yugurde qilsih keremas eng asosisi

Alibek изоҳ берди

Men wu opamizga qoil qoldim ayollarning ichidaham erini konglini oyledigan ayollar borligidan hursanman manawu felingiz bilan turmuw ortogingizga yoqasiz albatta

аноним изоҳ берди

Yoq masala buvotti wu narsa oylam saqlap qoliwi istayman lek qars 2qoldan chiqadiku

27 та жавоб

Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита

Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз.
1. Ўзаро ҳадялар улашиш.
Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор.
2. Ўзаро гаплашиб ўтириш учун алоҳида вақт ажратиш.
Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар.
3. Эрнинг аёлига ва аёлнинг эрига ўтли қараши.
Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, яъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор қилишларининг ўзи муҳаббатни кучайтиришга кифоя қилмайди. Баъзида гап-сўзсиз, имо-ишоралар, қарашлар, овоздаги ўзига хос оҳанглар, кўзнинг муҳаббатга лиммо-лим ўтли нигоҳи ҳам ишни битириши мумкин. Буларнинг ҳаммаси кўнгил, руҳият орқали амалга ошириладиган ишлардир.
4. Ишга кетаётганда илиқ хайрлашув ва ишдан қайтганда илиқ кўришув.
5. Аёлни мақтаб туриш. Уни ҳамма нарсадан қизғонишини одоб билан изҳор қилиш.
6. Баъзи ишларда аёлга кўмаклашиш.
Масалан, уйдаги шахсий кутубхона китобларини тартибга келтириш, баъзи таомларни пиширишда ёрдамлашиш, болаларга тегишли нарсаларни биргаликда амалга ошириш ва ҳоказо. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйларида оналаримизнинг ишларига ёрдам берар, кийимларини ўзлари тикар эдилар.
7. Ширин сўз.
Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига шундай сўзларни топиб гапирсинларки, натижада ўрталаридаги муҳаббат яна ҳам кучайсин. Масалан, бир-бирига севишини айтсин, “Сиз менга Аллоҳнинг неъматисиз” каби сўзларни айтиш айни муддаодир.
8. Суҳбат учун ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой танлаш.
Бунда хатто болаларнинг овозлари, шовқин-сурони ҳам эшитилмасин. Албатта, тўла хотиржамликни ҳис қилиб суҳбатлашиш эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишонч ва меҳрни янада жонланишга ҳисса қўшади.
9. Ўртадаги муҳаббат меъёрида бўлишига эътибор бериш.
Бу жуда муҳим масала. Бир-бирини жуда қаттиқ ҳам севмасин, жуда бегоналашиб ҳам кетмасин. Ҳамма ишда мўътадиллик яхшидир. Зеро, муҳаббатга муккасидан кетишдан қайтарилган. Ўртада масофани сақлайман деб узоқлашиб ҳам кетмаслик керак. Зеро, ўртадаги масофани сақлашда қанчалик чуқур кетилса, муҳаббатга шунча путур етади. Кўпгина оилавий муаммолар ҳам аслида мана шу бегоналашувдан келиб чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом “Дўстингизни енгилроқ севингки, куни келиб у душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилингки, куни келиб у дўст бўлиб қолиши мумкин” деганлар.
10. Эр-хотин бир-бирига оғир дамларда далда бўлиши.
Масалан, аёл касал бўлиб қолиши ёки ҳомиладорлик даврида унга моддий ва маънавий суянч кераклигини эр доим ёдида тутиши керак. Шунингдек, эрининг бирор сабаб билан кайфияти тушкунлигини, аёлининг меҳрига, далдасига муҳтожлигини фаросатли аёл дарҳол сезиб, қўлидан келган ёрдамини бериши, бундай пайтда эрининг ёнида туриши матлубдир. Шеригининг дардига ҳамдард бўлиш, уни қийнаётган муаммодан қийналиш ўртадаги муҳаббатни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.
Аллоҳ таоло юртимиздаги барча оилаларни мустаҳкам ва бахтиёр оилалардан қилсин. Турмушимизни янада обод этсин. Омин!
Нозимжон Ҳошимжон
oilam.uz

Рисончик изоҳ берди

Жудаям яхши

Дилноза изоҳ берди

Turmush urtogim bilan judayam baxtlimiz ajoyib narsalani yozishibdi raxmat
Хилола жавоб берди 0

Эрни яхши курадиган таомини тайерлаш .Ширин сузлар билан эркалаш шарт.

аноним изоҳ берди

Тугри гап

Dado изоҳ берди

Nimani xolasa berin balkim sizdan koyni tolmayapkandir shuni bilin
Farrux жавоб берди 0

Uni hohishi bo’yicha ish ko’ring,biror mustaqil qaror qabul qilishda,undan maslahat yoki ijozat so’rang.

Сохибжон изоҳ берди

Купчилик аёллар укишса максадга мувофик буларди
Muhammadbobur жавоб берди 0
Juda ajoyib maqola shu maslahatga eru hotin amal qilsa buladan bahtli oila bulmaydi .maqolachiga tasanno
Акром жавоб берди 0
Биринчиси тил ва муомала .иккинчиси тозалик - бадан хам кийим узини ва эриники хам уй тозалиги. учинчиси ширин овкат туртинчи эрдан иложи буса хамма нарсада рухсат сураш
Mahsuma жавоб берди 0
Juda chiroyli maqola
Диляхон жавоб берди 0
Албатта ширин суз булиш тозаликка риоя килиш
Anvar жавоб берди 0
Эрингиз хохлагандек булинг...
Муслима жавоб берди 0
Кани энди хамма аёллар хам сиздек фикрлаб шунга харакат килишса, хозир аёллар аксинча, эримни кандай алдасам экан деб бош котиришади. Эрингизга итоатда булинг ва якинларини хурмат килинг. Аллох сиздан рози булсин,

Sabriya изоҳ берди

xm to'ri etas Muslima
Kamoldin жавоб берди 0
Xamma bu savolni bergani uchun maqtayverib, yana bu ayolni kibrlantirib yubormaylik.
Savolga javob berish kerak bo‘ldi ,maqtov faqat Allohniki.
аноним жавоб берди 0
He nima qilish kerakmas boldi chunki er bolsen osmon b.b ketadi bular
аноним жавоб берди 0
Корнини туйгазиш керак...
аноним жавоб берди 0
Аелига колаверса фарзандларига хиенат килган эрга канака муносабатда булиш мумкин ??
аноним жавоб берди 0
эрни мусофир юртга жунатиб турмушни юкини елкасига юклаган аелни кадрини бирпул килиб узга юртда бошка аелга уйланиб олиб яна бола тугдирип таниш билишларни олдида култиклашип юрган эркакни ким дейиш мумкин????
аноним жавоб берди 0
Ман эримни жуда хурмат килардим афсус бунга яраша жавоб олмадим кунглимни совутди энди харчанд уринмай кечиролмаяпман ва кечиб хам кетолмаяпман..фарзанларимни юзига оек куйди..тугри мусурмончиликда 4 тагача рухсат лекин адолатли була олса булмаса битта бн яшанг деган пайгамбаримиз...

аноним изоҳ берди

Musurmon emas musulmon boladi
Javlonbek жавоб берди 0
Aytganizi vaqtida bajarib , ishdan kelgan. paytizda yaxshi gaplar bilan kutib olsa va sizning ota- onangizni duosini olsa shu yetadi ko'p narsa shartmas
аноним жавоб берди 0
Jinsiy qoldira olishiz kk
Rayyon жавоб берди 0
Eng avvalo Allohdan qorqib muomala qiliw kerak erga wu holatda bolsa hammasi yaxwi boladi
аноним жавоб берди 0
Kattakon raxmat lek wutta yozilgan narsalani kupini qiganman bunchali uzingni paska urma deyiwti taniw bilishla...
rayhona жавоб берди 0
Erni rozi qilmagan ayol jannat hidini hidlamaydi,deyilgan.
Королева жавоб берди 0
eriz sizga hiyonat qigan bolsa ham uni konglini olaman desez adashasiz. Uni konglini oladihan topilibopti. Agar sizha nisbatan zarracha mehri sevgisi bolsa sabr qilib hamma narsa vaqtni hukmiga tashlang umid qiling... Biz ayollar qiziqonligimiz bilan birga sabrli hammiz
shaxlo жавоб берди 0
man ham hammasini qildim ortigi bilan lekin erim meni konglimni topishga urinmaydilar...
gulnoza жавоб берди 0
Erke zoti uzi anglap yetmaguncha u qaytmidi xiyonat yulidan
Nigora9696 жавоб берди 0
Hammasi o'zizga bog'liq. Ko'nglini olaman dib o'z hurmatizi to'kmang, natija siz o'ylaganizdanam yomonlashishi mumkin. Uy ishlari bilan ovora bo'lib o'zizga qarashni unutib qo'ymang bu eng asosiysi! Va albatta turmush o'rtog'izi fikrlarini doim maqullang, hurmat qiling. Bularni qancha tez boshlasangiz shuncha foyda, chunki u hiyonat qilganidan keyin qilingan harakatlarni hammasi bekor. Keyin uni qaytishi qiyin
Nodira жавоб берди 0
Shunchasini qibsiz endi sabr qiling ozizzi erga urmeng koziga faqat osha korinvotgan bosa sizzi qivotganiz faqat kulgili korinishi mn maslahatim ajrashmeng bolla bor ortada hattoki eriz shu qarorga kegan taqdirdayam siz yog deb turvoling ertaga oziz hursand bolasiz yahshiyam ajrashmapman db hamma narsani mukofoti bor siz faqat duo qiling duoda gap kop Allohga topshiring Alloh kifoya qisin deng korasiz qanaqa kifoya qilishini mazlum bn birgaman degan ozizzi erga urib hizmatini hizmatkordey qib otirmasdan magrurroq boling kokragizzi erga berib yotmeng undan kora ozizga qarab bolla bn mazza qib yoqtirgan narsalari bn shugillaniyla bolla un yasheng
Nodira жавоб берди 0
Nimaga hamma yahshi narsala erga bolish kk ayolchi erdan chiqqan qoziqorinmi ayollaniyam haq huquqi qadri uvoli borku erkeyam haddini bilishi kk dinimizdayam erkeyni ayolda ayolni erkeyda haqlarini yozib qoygan shu torttagacha mn deydigan erkeyla ja islom arkonlarini bajarishga ihlosmand ekansiz birinchi boshqa buyirilgan farzlarni bajariylada kn ikkinchi uchinchiga uylaniyla yahshiyam qonunimizda bunga ruhsat yog bomasa eyishga noni yog erkeylayam uylanvolishadi ikkinchi uchinchi qb shuncha yozganiylani qeseyda erkey un er tarafdan umuman javob yog bosachi
Sunnatullo жавоб берди 0
Эрингизни кўнглини олиш учун эрингиз сизга нима учун кўнглини бермаётгани ҳақида ўйланг эҳтимол қўполдирсиз ёки ширин сўзингиз самиймий эмасдур эрингиз ақлли бўлса камчилигингизни сананг.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.