Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

14 та жавоб

Abdusattor жавоб берди 0

Eset nod32 ni men zo`r deb bilaman. o'rnatib olib har hafta yangilab tursangiz aslo virus tushmaydi.

Sherzod изоҳ берди

Xammasi bir gor abnavit qisez xammasi yahshi qimasez musir.
Sirojiddin жавоб берди 0

Eng gul toji ozi Kasperskiy ammo kompyuter kuchli bolishi kerak va pulligi yahshi... oficialniy versiyasi, bazalari klyuchlari bilan ishlatsez zor ishlaydi...

Tekinlaridan, Bitdefender, Esed 32nod, Dr Web яхши

Abdulloh жавоб берди 0
Kasperski yaxwi manda hamma windowsga kasperski antivurislarim bor kulichi bn
HBlogger жавоб берди 319
Avast va Nanoni maslahat beraman. Avastni 5 yildan beri ishlataman (pulli versiyasini) viruslar bilan deyarli muammo bo`lmadi. Bazasi har kuni avtomat yangilanadi (200-300 kb).
SARDORBEK жавоб берди 20
Kamputerni yaxshi tushunsangiz antivirus hojati yoq 2yildan beri antivirus bosmiman virus bu ham taskmenedger dagi protses boladi qayerdaligini topib ochirib yuborsez boldi
Ҳабибулло жавоб берди 463
Энг мукаммал текширадиган антивирус - Антивирус Касперского. Чунки операцион системани ҳамма бўғимларини назорат қилади. Лекин лицензияси қиммат. 1 йиллик 1 та копьютер ҳизмат лицензияси 20 доллар атрофида. Нархига арзийди. Лекин операцион системани бироз қотиб ишлатади. Нод32 бироз бошқача. У системада фақат сервис шаклида ишга тушади ва системани қотирмайди. Лекин ҳимояси кучлик эмас. Доктор Веб - ҳудди нод 32 дака лекин баъзан ҳимояси панд бериб қўяди. Текин антивируслар - асосан реклама ҳисобига ёки ўзининг пуллик антивирусини тиқиштириш ҳисобига кун кўради. Ҳимояси унчалик кучли бўлмайди.
Bositxon жавоб берди 13
Dunyodagi 1 - o'rinli antivirus bu Kaspersky. Qaysi yilda chiqarilgan versiyasidan qat'iy nazar u to'liq havfsizlikni ta'minlaydi. Lekin bu antivirus juda qimmat turadi. Kaspersky har 2 daqiqada yangi bazasi chiqadi. Uni kuniga yangilab turishingiz kerak, ushanda u to'liq himoya qiladi va yangi viruslarni ham aniqlab, ularni bartaraf qiladi. Bir so'z bilan aytganda u dunyodagi eng zo'r antivirus. Antivirusni www.kaspersky.ru saytidan olishingiz mumkin
Askarali жавоб берди 0

Windows haqida gapirsam, agar uni yaxshi tushunsa antivirus ham shart emas.

Lekin:

Sistemada va dasturlarda (ayniqsa brouzerda) doim avto-obnovleniyeni yoqib qo'ying.

Administrator akkountida ishlamang.

Windows Vista yoki undan keyingilaridan foydalaning va UAC ni yoqib qo'ying.

Notanish link va e-maillarni ochmang.

Fayllar kengaytmasini ko'rinadigan qilib qo'ying. Shunda qanday faylni ochayotganingizni bilasiz.

Dasturlarni faqat ularni ishlab chiqaruvchilarining saytidan oling.

Fayrvol ni yoqib qo'ying.

Iloji bo'lsa fleshkangizni mana bu "dasturcha" bilan himoyalab qo'ying.

Shunda agar fleshkada viruslar bo'lsa, ular kompyuterga o'tolmaydi.

 

Shularga amal qilinsa virus bilan muammo bo'maydi.

Masalan men 8 yildan beri antivirussiz ishlayman Windowsda.

Orif жавоб берди 40
Eset nod32 ni men yaxshi Deb bilaman  10  yildan buyon Shu Antivirusni Listenziyonnisini ishlataman Xoxlasangiz Sizga  ham  urnatib berishim.Kaspirskiyga Qaraganda  Engil ishlaydi.
a3 жавоб берди 0
антивируслардан ҳеч бири 100 фоиз кафолат бера олмайди. чунки янги вирус чиққач, унинг штампи ажратиб олиниб, антивируслар базасига киритилгунча орадан бироз вақт ўтади. лекин бу асосийси эмас. чунки ўзбекистон худудида минглаб эски вируслар айланиб юради. ахборот хавфсизлиги анча мураккаб бўлиб, у бир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олади.

бугунги кунда вирусларнинг ўзи ҳам анча илгарилаб кетган бўлиб, улар нафақ дастурларга, балки хужжатларга,, расмларга,анимацияларга ва бошқа файлларга ҳам юқади. бундан ташқари, чувалчанглар деб аталувчи вируслар бир файлдан бошқасига сакраб ўтиб юради ва уларни антивирус юрдамида топиш анча машаққатли (улар компьютер вирусга текширилаётган пайтда хотиранинг текширилмаган қисмидан текширилган жойига ўтиб олишлари ёки тармоқдаги бошқа компьютерга ўтиб олиб яна қайтиб келишлари мумкин). жосус дастурлардан қутулиш ҳам осон иш эмас. бу дастурлар оддий дастурларга ўхшаб ишлайди ва уларнинг маълумот йиғаётганини ва уларни узатаётганини аниқлаш анча қийин. чунки кўплаб лицензияга эга дастурлар, сайтлар, ҳатто операцион тизимнинг ўзи ҳам бу ишлар билан шуғулланади ва бу жосус дастурларнинг фаолиятини аниқлашда анча малака талаб қилади.

антивирус ўрнатилган бўлса ҳам унинг ишини тўғри ташкил қилмасак, ундан фойда унчалик кўп бўлмайди. биринчидан антивирус ўрнатилаётганда компьютер вируслардан тоза бўлиши керак, иккинчидан компьютерда битта антивирус ишлагани яхши, чунки антивируснинг ўзи вирусга ўхшаб ишлайди ва улар бир нечта бўлса, айниқса турли компанияларники бўлса, бир-бирига ҳалақит бера бошлайди: бирининг фаоллигини бошқалари вируснинг иши деб қабул қилади.

учинчидан, антивирус ишини тўғри ташкил қилиш керак. бунда компьютернинг алоҳида ишлаши, тармоққа уланган бўлиши ёки интернетга уланганлиги ҳам муҳим. хаттоки компьютер тури ҳам муҳим. серверларга вируслар кўпроқ ҳужум қилади. ноутбукларнинг тармоққа симсиз улана олиши мумкинлиги уларга вируслар осон кириб келишига сабаб бўлади.

компьютернинг ташқи хотираси ҳажми анча катта бўлганлиги сабабли, уларни вирусга текшириш бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. агар антивирусга компьютер ресурсларидан фойдаланишга бошқа дастурлар билан бир хил ваколат берилган бўлса ва антивирус комьютер ишга тушиши билан ташқи хотирани текширишга киришиб кетса, компьютердан фойдаланиш қийинлашиб кетади (компьютер қота бошлайди).

шунинг учун антивирусни созлашда компьютерни тўлиқ текшириш маълум муддатда, масалан ҳар хафта ёки ойда бир марта қилиб белгилаш керак. бошқа пайтда эса антивирус компьютернинг тезкор хотираси, унга уланган дисклар, флешкаларнигина текшириши керак. бундан ташқари, компьютер тармоққа уланган бўлса, тармоқ орқали кириб келаётган маълумотларнинг барчаси текширилиши керак бўлади. интернет ишлаганда текширилмаган сайтларнинг компьютерга маълумотлар ёзишига рухсат бермаслик керак.

шу билан бирга ҳозирги пайтда микропроцессорлар ва операцион тизимнинг вирусларга қарши ҳимоя тизимлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг ишлашини ҳам тўғри ташкил қилиш керак бўлади.

бу ишларнинг барчаси тўғри ташкил қилинганда ҳам компьютерга вирус юқиш эҳтимоли сақланиб қолади. шунинг учун компьютернинг ҳолатини масалан, унинг автозагрузкасида қандай дастурлар рўйхати борлигини, компьютерда қандай жараёнлар ва хизматлар фаоллиги операцион тизим имкониятлари ёрдамида доимий назорат қилиб бориш керак бўлади. бу эса ҳимоя тизими ёриб ўтилганда тезлик билан зарур чоралар кўришга имкон беради.

антивируслар орасида ўзбекистон шароити учун энг яхшиси россияда ишлаб чиқарилган касперский антивируси ҳисобланади.
Javohir жавоб берди 120
Eng yaxshisi kaspresky deb o'ylayman agar kompyuteringiz kuchli bo'lsa
Alibobo жавоб берди 20
<@@> жавоб берди 0
NOD32 VA KASPERSKIY LAR JUDA YAQSHI.
<@@> жавоб берди 0

 NOD32 VA KASPERSKIY LAR JUDA YAQSHI. yes

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.