Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Gipatit (S) farzandga o’tadimi.

Assalomu alaykum! Hurmatli yurdoshlar maslahatingizni ayamang. Gepatit (S) kasali bor inson farzand ko’rish niyatida, lekin tug’iladigan farzand ham shu kasal bilan tug’iladi deyishyapti. Shu haqda ma’lumot bersangiz rahmat.

2 та жавоб

аноним жавоб берди 0

Гепатит С ҳозирда кўп мамлакатлар аҳолиси орасида кенг тарқалиш тенденциясига эга бўлаётган касаллик. У жигар ҳужайралари ичига жойлашиб ( А ва В вируслардан фарқли равишда) ,уларни аста-секинлик билан емириб боради ва вақтида аниқланилмаса ,хроник тусга ўиб,оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
Юқиш йўллари асосан парентерал ( қон орқали ),яна бошқа биологик суюқликларда-спермада , сўлакда ,менструал қонда ҳам 96 соатгача сақланиши мумкин . Жинсий йўл бн юқиш фоизи кам-5% гача. Сўлак орқали юқиши исботланмаган ,чунки сўлакда вирус жуда кам миқдорда бўлади ,шунинг учун адабиётларда бу йўл бн юқмайди дейилган. Агар болалар бемор одамнинг тиш чёткасидан , тирноқ олгичидан,бритвасидан,маникюр буюмларидан фойдаланса касалланиш хавфи бор . Гепатит С бн касалланган одамнинг қўлидаги қон юқи соғлом боланинг шикастланган терисига тушса … бу ҳолатда зарарланиш бўлиши ҳам мумкин (Аллоҳнинг изни билан ) . Аммо ўша заҳоти терини ишқаламасдан ҳеч нарса сурмаган ҳолатда 5 мин ча оқар сувга тутиб турилса , теридаги ҳимоя қаватига шикаст етказилмаса, зарарланиш хавфи камаярди . Бунда боланинг неча ёшда эканлигини аҳамияти йўқ.
Бу касалликнинг инкубацион даври узоқ бўлгани учун кўпинча белгиларсиз ўтади. Ҳатто 10-15 йилгача зарарланган инсон ўзини касалланганидан беҳабар юриши мумкин. Чунки бошқа гепатитларга хос белгилар бу турида бекитиқча , кам ифодаланган ҳолда ўтади.Шунинг учун эҳтиёт шарт текширтириш керак.Бу касалликни Зарарлангандан кейин агар вирус қонга тушган бса таҳминан 2хафталар ўтгач, қонда шу вирусга қарши антителолар пайдо бўлади . Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши болани шу пайтларда қонини ИФА деб аталувчи метод бн текширтириш керак. Текширтирганда ҳам вирусная нагрузкасини ҳам аниқлатиш зарур ,агар бса. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки ,натижа сохта мусбат ва сохта манфий ҳам чиқиши мумкин айрим факторлар таьсирида. Шунинг учун бу усул 100% ишончли ҳисобланмайди. Агар натижа мусбат(положительний ) чиқса ҳам бу ҳали инсон касалланди дегани эмас,бу фақат вирус организмаг тушганлиги,зарарланиш содир бўлганини кўрсатади холос. Вирус қонга тушгач,агар иммунитет кучли бўлса бир неча ой ( тахминан 1 ойлар ) орасида вирус элиминация бўлиб,чиқиб кетиши ҳам мумкин организмни касаллантирмасдан. Бундай ҳоллар камроқ,аммо учраб туради 20% ҳолларда.
Энг ишончли метод ПЦР (ПЗР ўзбекчада) усули бн қонни текширтириш. У айнан қонга тушган вирусларни аниқлаб беради , унга қарши иммун таначалари-антителоларни эмас( ИФА дан фарқи) . ИФАда антителолар топилади , аммо вирус аллақачон чиқиб кетган,йўқ бўлиши мумкин , ПЦР эса айни вирус ҳозирда борми ё йўқми кўрсатади.

Abdusattor жавоб берди 0

Gepatit C
Gepatitning eng og’ir shakli bo’lib, asosan qon quyish orqali yuqadi. Ayrim hollarda jinsiy aloqa orqali va homilador ayoldan homilaga o’tishi mumkin. Bu kasallik yuqishidan namoyon bo’lgunga qadar 2 haftadan 26 haftagacha o’tish mumkin. Bu degani kasal yuqtirib olgan odam o’zi bilmagan holda boshqalarga yuqtirib yurishi xavfi bor. Gepatitning bu shaklida badan sariqqa bo’yalmaydi. Ayrim hollarda tana harorati oshishi kuzatilishi mumkin. Lekin jigar uchun u juda zararli bo’lib, vaqt o’tib jigar shishiga olib kelishi mumkin. Gepatit Cning zararli tomoni shundaki, u doimiy simptomsiz kasallikka aylanishi mumkin. Bunda jigar yillar mobaynida virusdan zaharlanib rak kasalligiga uchrashi mumkin. Afsuski, Gepatit Cga qarshi privivka ishlab chiqilmagan. Shuning uchun hozirgi kunda donor qoni ushbu virus mavjud emasligiga batafsil tekshiruvdan o’tadi.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.