Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Falikulit xaqida

Iltimos falikulitni davolash xaqida malumot beringlar 2 yildan beri boshimda falyukulit bor lechiniya qilaman yo`qolib ketadida 1 oydan keyin yana chiqaveradi.

1 та жавоб

Cафар Муҳаммад жавоб берди 0

Чипқон (фурункул, чирей) ярасидан сақланинг
Чипқон халқ тилида «таги катта яра», «учи йўқ яра» каби номлар билан ҳам машҳур. Касаллик юза фолликулит (сизлоғич) ҳосил бўлиши билан бошланиши таъкидланади. Фолликулит тук, соч халтачаси оғзи (фолликул)нинг йирингли яллиғланиши бўлиб, уни стафилококклар қўзғатади. Фолликулитга терининг ишқаланиб шилиниши, бичилиши, чақаланиши, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, кўп терлаш, шунингдек, терининг ифлосланишидан тер ва ёғ ажралишининг бузилиши ва бошқалар сабаб бўлади.
Сизлоғич терининг тукли қисми: юз, бўйин, билак, сон, қовоқ, лаб ва бошқа соҳаларда учрайди. Чипқон шамоллаган, авитаминози бор, тозаликка ва шахсий гигенага риоя қилмаган одамларда кўпроқ учрайди. У ҳар хил катталикда бўлиши мумкин. Дастлаб думалоқ, конуссимон, қизғиш тугунча пайдо бўлиб, теридан кўтарилиб чиқади, безиллаб оғрийди, атрофидаги тўқималар шишади. Агар лаб, қовоқ, чов каби ёғ кўп йиғиладиган ерларда пайдо бўлса, атрофи жуда шишиб кетади, ҳатто бемор оғзи билан кўзини очолмай қолади, қаттиқ оғрийди. Касаллик аста-секин авж олади. 3-4 кундан сўнг тугунча катталашиб яллиғланади, ўртаси йиринг боғлайди, кейин кўкимтир тусга киради, йиринг кўпайиб, чипқон уч беради ва ёрилади. Ёрилган ердан бироз йиринг чиқиб, яра пайдо бўлади. Яра ўртасида соч ва унинг атрофидаги тўқималардан иборат чипқон «ўлиги» кўриниб туради. 2-3 кундан кейин яра катталашиб, ичидан қон аралаш йиринг чиқади. Бу вақтда оғриқ камайган, чипқон атрофидаги шиш ва яллиғланиш аломатлари анча пасайган бўлади. Чипқон «ўлиги» бутунлай чиқиб, яра чандиқланиб битади. Бир нечта чипқон тананинг турли жойларига кетма-кет чиқса, фурункулёз деб аталади. Маҳаллий ва умумий фурункулёз фарқ қилинади. Маҳаллий ёки чегараланган фурункулёз асосан терининг маълум бир қисмида (кўпинча бўйин, бел, думба соҳасида) учраб, санитария-гигиена қоидаларининг бузилиши, чипқонни ўз вақтида даволамаслик ёки нотўғри даволаш натижасида вужудга келади. Умумий ёки тарқоқ фурункулёз терининг анчагина қисмини эгаллайди, кўпинча моддалар алмашинувининг бузилиши (диабет, колит, неврит, анемия ва бошыалар), гиповитаминоз (А, В, С), тузук овқатланмаслик, оғир юқумли ёки сурункали касалликлар, бирдан совқотиш, иссиқлаб кетиш, шунингдек, жисмонан толиқиш, асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва бошқалар сабаб бўлиши аниқланган. Фурункулёз ўткир ва сурункали кечади. ¤ткир фурункулёзда беморнинг дармони қурийди, ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди. Сурункали фурункулёзда бемор тузалганидан кейин бир неча ой ўтгач, қайта чипқон чиқиши кузатилади; бу асосан организмнинг касалликка қаршилик кучи (иммунитет) сусайишига боғлиқ. Фурункулёз бир неча йилгача чўзилиши мумкин. Бу дардга учраган беморнинг организми аксари йирингли инфекъияга чидамсиз бўлиши кузатилган. Чипқон шамоллашдан ташқари овқат ҳазм йўлларидаги заҳарли хилтлар миқдоридан ошиқча кўпайиб кетганда, шунингдек, ҳаммомга узоқ вақт тушмаслик туфайли терининг устки қатлами қалинлашиб кетиши оыибатида ъам юзага келади.
Фойдали маслаҳатлар:
1. Йирингли касалликларнинг олдини олиш учун терининг тирналган, шилинган, ёрилган жойларига дарҳол 2 фоизли йод эритмаси ёки 2 фоизли бриллиант яшилини учига пахта ўралган таёқча билан суртиш зарур.
2. Шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, терини мунтазам парвариш қилиб туриш, терининг йирингли касалликларини пайдо қиладиган ишлаб чиқариш зарарларини бартараф этиш, турмуш шароитини яхшилаш, теридаги арзимаган чақаланишларни ўз вақтида даволаш, организмни чиниқтириш (қуёш, сув, ҳаво ванналари қабул қилиш), тўғри меҳнат қилиш, овқатланиш ва дам олиш чипқоннинг олдини олиш тадбирларидан ҳисобланади.
3. Чипқонга даво қилинганда аввало унга сабаб бўлган асосий касалликни даволаш лозим.
4. Чипқонни ҳар ким ўз билганича даволаши ва ситиши ярамайди, акс ҳолда оғир асоратлар юзага келиши мумкин.
5. Чипқонни ва фурункулёзни мутахассис шифокор даволайди, даво касаллик босқичи, ўрни ва танада тарқалишига қараб олиб борилиши керак.
6. Яра атрофидаги соғ терини камфора ёки салиъалит спирти билан артиб туриш лозим.
7. Чипқон ёки фурункулёз чиққанда ҳаммомга тушиш, шунингдек, душ, ванна қабул қилиш рухсат этилмайди. Шифокор тавсияси бўйича дезинфекъияловчи ванна (марганцовка билан) қабул қилиш мумкин.
8. Парҳез сақлаш, хусусан, аччиқ, шўр овқатлар ва ширинликларни чеклаш, сервитамин ва фойдали моддаларга бой таомлар тавсия этилади.
9. Чипқонни даволашда спиртли компресс, ультрабинафша нурлари, антибиотиклар, сульфаниламид препаратлари ва бошыалар буюрилади. Ихтиол малҳами суртилади.
10. Чипқонни даволашда дори-дармонлар миқдорини ошириб юбориш бемор терисига турли аллергик тошмалар тошишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда организмнинг ҳимоя кучини ошириш мақсадида бемор венасидан олинган қон унинг ўзига қуйилади (аутогемотерапия).
11. Даволаш даврида бемор совуқ сув ичмаслиги, совуқ овқат емаслиги ва, айниқса, шамолламаслиги шарт. Шунингдек, суюқ хамир овқат истеъмол қилиш, кўк чой ичиш ҳам мумкин эмас.
12. Чипқонни пишириш ва даволаш учун халқ табобатида бир неча усуллар қўлланиб келинади. Бири – асални анжирнинг сувига аралаштириб, чипқонга қўйилади. Иккинчиси – пиёзни тозалаб, қўрга кўмиб пиширилади (духовкада ҳам мумкин). Бу малъам оьриқни камайтириш ва чипқонни тез пишириш учун ҳар 3-4 соатда ярага қўйиб туриш керак.
13. Болгариялик башоратчи Ванганинг тавсияси: чипқонга сули унидан бўлган қора нонни сут ва сариёғга аралаштириб, кеч ухлашдан олдин қўйилса, эрталабгача унинг пасотини қолдирмай тортиб олади.
14. Кунгабоқар уруғидан кунига 50-100 гр истеъмол қилиш чипқонни даволашда ёрдам беради.
Cафар Муҳаммад

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.