Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

1 та жавоб

аноним жавоб берди 0

ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ ИЧИМЛИК
Хозир шамоллашлар мавсуми бошланди. Кўпчилик тумов, томоқдаги оғриқ ва бош оғриғидан ҳамда шу касалликлар билан боғлик бошқа асоратлардан қийналишмоқда. Бир томондан қараганда инсон батамом касал бўлмаганга ўхшайди, ишга бориш керак-ку. Иккинчи томондан ишлаш суръати паст ва умуман ишлаб бўлмайдиган даражада… Зеро енгил шаклда бўлса ҳам бу «майда» асоратлар, албатта касалликнинг айнан ўзи.
Хўш, бундай ҳолда ишга бориши керак бўлган ишчи ходим нима қилиши керак?
Сизга куч-қувватни бахш этадиган, кассалликни асоратларини тез йўқотадиган, сизга нафақат ишда ўзингизни осойишта сезадиган, балки мутлақо тузалиб кетишингизга ёрдам берадиган, жуда фойдали ичимликни тавсия қиламиз.
Уни уй шароитида ўзингиз жуда оддий усул билан хатто дориҳонага ташриф буюрмасдан тайёрласангиз бўлади.
Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:
1) 1 та апельсин,
2) 1 та грейпфрукт,
3) 1 та лимон,
4) 1 та саримсоқ бўлаги,
5) Занжабил илдизидан 3-4 см,
6) Зайтун ёғидан 1,5 ош қошиқ.
Тайёрлаш усули:
Лимон, апельсин ва грейпфруктни шарбатини сиқиб чиқариш керак. (Дастлаб арчиб тозаланган) занжабил илдизини майдалаб, унга қўшиб, сўнг саримсоқни эзиб қўшилади ва зайтун ёғини ҳам қўшиб яхшилаб аралаштириб, нонуштадан сўнг бирдан ичиш керак.
Занжабил хисобига ичимлик танага қувват бериб, инфекция билан саримсоқ ва С витамини билан курашади, куч — қувватни цитрус меваларидаги биофлаваноидлар билан тиклаб, ҳамда организм хужайраларини зайтун ёғлари воситасида мухофаза қилади. Ёғнинг яна қўшимча фойдали томони у ичимликни юмшатади.
Лекин, ичимликни бирданига ичиш яхшироқдир. Сабаби — бу хўрранданинг мазасини татиб ичадиган таоми эмас, балки — шифобахш ичимликдир!

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.