Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

18 та жавоб

Беҳзод Абдураҳманов жавоб берди 130

Ассалом эй, даврамизнинг энг азиз мехмонлари!

                          Ассалом эй, илму фаннинг сохиби давронлари!

                          Ассалом эй, азиз дўстлар хам фикрдош ўртоқлар,

                          Даврамизга хуш келибсиз, бугун барча тенгдошлар.

Ассалом алайкум азиз инсонлар!



                         Назим гулшанида сўзга бийронлар

                         Бахт учун курашиб ёнган чечаклар

                         Пойи қадамингиз муборак бўлсин

                         Бол томар чехрангиз зиёга тўлсин.

Odatda oftob ham,

              Yo`lin boshlar salomdan,

              Qo`limiz ko`ksimizda

              Assalomu alaykum

              Dunyoning eng chiroyli

              Gullari –bizmiz

              Gullasin shirin turmush.

              Omon bo`lsin yurtimiz.

Assalom, deganda ochilgay gullar,
Assalom, deganda sayrar bulbullar.
Assalom, deganda quyosh'kuladi,
Dillarga ezgulik nuri inadi.

Assalom,   davramizning siz aziz mehmonlari,

Assalom, ilmu fanning sohibu davronlari!

Mo'tabar otaxonu onaxonlar, assalom!

'uzlarida kulgu balqqan bolajonlar,

Genius жавоб берди 430

Salomim solim solim,
sher yozadi o'ng qolim,
barcha she'rim sizlarga,
o'zbek yigit qizlarga!

laugh XAZIL SHE'R

имя нет фамилия секрет изоҳ берди

Саломим солим солим
Кўксимдадир ўнг қўлим
Лекин асло билмайман
Қаердадир сўнг қўлим
xech_kim жавоб берди 200
maniki ikki qatorli she'rde boshlab berishga

salomim so'lim so'lim

ko'ksimdadur o'ng qo'lim tepadigi she'rga sal pal o'shab ketadi )))))

Genius изоҳ берди

Salomim so'lim so'lim.
Ko'ksimdadir o'ng qo'lim.
Ta'zim bilan aytaman
Assalomu aleykum ...!

to'lig'i shunaqa bo'ladi
Oddiy inson жавоб берди 560
Мадинабону Сиз мехнат фанидан тадбир ўтказмоқчи экансиз аввало сизга муваффақият тилайман. салом хақида шеърлар бўлса дебсиз .   Салом хақида кўнгилдагидек шеърлар топа олмасангиз Салом хақида чиройли тушунтириш беринг ўқувчи қизлар ёрдамида .Масалан  салом бериш бу инсоннинг энг чиройли сўзидирки бунда икки кишининг ўзаро муносабатлари  салом орқали бошланади .Шунинг ун аавл салом кейин калом дейилади.  Дунёдаги барча халқ ва миллатларнинг узаро саломлашувлари бордир   мисол учун инглизлар Гудмониг  яъни хайрли тонг десалар  руслар добрый  день яъни хайрли тонг ёки здравствуете  сизга соғлиқ тилайман дейдилар . Покистонда мера адаб ёки ассаламу алайкум десалар Х индистон заминида Намасте саломини айтадилар Бутун Араб дунёсида   ва биз ўзбекларда эса  Ассаламу алайкум деб яъни Сизга соғлиқ саломатлик тилайман  ва Валайкум ассалом сўзи сизга хам соғлиқ тилайман  хам маъносини билдиради   Саломни чиройли бериш инсоний яхши фазилатларидан биридир  дейсиз қолганини ўзингиз тўлдирасиз    Кейинги мавзуингиз  мехнат дарси бўлганлиги сабабли  ўзбекона мехмон кутиш  унинг фазилатлари хақида гапирилса   ва қизлар ёрдамида  ўзаро мусобақа утказилса  масалан  дастурхонни чиройли тузаш    сервировка қилиш  кабилар  ва яна  чиройли  онсон тез ва тайёр бўладиган  салатлар  тайёрлаш  ва бу салатларни инсон организмига фойдалари хақида  гапирилса   ўзбекона мехмон ва мезбон одоблари хақида ва бошқалар       менимча   яхши тадбир бўлса   Ажаб эмас.
Rustam жавоб берди 0
Авваламбор, ассалому алейкум. Саволингиз мени ўйлантириб қўйди. Мактабда салом ва бошқа нарсалар ҳақидаги шеърлар адабиёт дарсида ўтилмайдими? Меҳнат дарси одоб-аҳлоқ ўргатиш учун ўтилмайдику. Агар дарс вақтида қўшимча тарзда ўқувчиларга одоб ўргатиб борсангиз бу бошқа нарса.

madinabonu изоҳ берди

Одоб ҳар доимо ўргатилиб борилади, ман мактабда айтилганда бошқачароқ шер чиқиб қолишини кутган эдим..
Sabina жавоб берди 178
Қизларга бўлса шартлар масалан: гардишча (ободок) безаш ёки шунга охшаган нарса, мунчоқлар билан безаш қилсез бўлади. Пазандачиликдан норин тўғраш ёки мевалар кесиш. Яна биронта мавзу топиб саҳна кўринишини қилишсин. Ашула айтиш, рақс тушиш шуларни ҳам қилсангиз ҳам бўлади.
Murod жавоб берди 0
Салом ҳақида шеърлар у бошқа нарсалар боғча пайтида ўргатиларди шекили, мактабда жуда кеч эмасми?

madinabonu изоҳ берди

Боғча пайти, оддий шерлар ўргатилади, ҳархолда 8 синф ўқувчиси боғча боласини шеърини айтиб турса, уят бўлар.
Дониёрбек жавоб берди 0
САЛОМ бериб сеҳр билан,
Дил тўрида МEҲР билан.
Тилаб сизга тилло ТАХТ,
Ҳамроҳ бўлсин ОМАД БАХТ.
Айтиб дилдан хуш калом,
Сизга самимий «САЛОМ».
Ferideee жавоб берди 0
Салом ҳақида шеърлар роса кўп, уни топиш осон лекин тадбирни бошлаш учун таништирув билан бошланг, қизларни исмини айтиб, қайси шартдан чиқаётганиниҳам шеърий қилиб кимгадир ёздирсез, зўр чиқади.
smile жавоб берди 0
Assalomu alaykum, nurli insonlar Assalomu alaykum, qalbi ummonlar Siz chun aylay ta'zim va kalom Salomim sizga farag'baxsh onlar
Elyorbek жавоб берди 0
Salomim so'lim so'lim.
Ko'ksimdadir o'ng qo'lim.
Ta'zim bilan aytaman
Assalomu aleykum.

Elyorbekdan
Dilafruz жавоб берди 0
8-mart uchun salomlashishga she‘rlar, topishmoqlar kerak

Xolidbek изоҳ берди

Menga xam kerak. Nima qilay? Yoki menyudan SAVOL BERING degan joyiga kirib savol yozsammikin-a?
Nozima жавоб берди 0
salom menimcha eng yaxshi salomlashuv bu ismlar bilan aytilgan salomlashuv men o`zim ham 8 sinfda o`qiyman
Одоб хақида шеърлар керак эди

Muzaffar изоҳ берди

Bu  dunyoni  boyligi,
Kunlar o'tib  tugaydi.  
Lekin inson odobi.
Umrboqiy bo'ladi.
Dostonbek Tilavov жавоб берди 0
Yurakning ko'zgusi asli ko'z derlar

Har dardning malhami shirin so'z derlar

Dillarda samimiy va shirin kalom

Hurmat bilan deymiz Salom Assalom
Мухаммад жавоб берди 0
Ўзбек маданияти, одобига кўра,
Ассалом билан мен бошлай сўзимни.

Болалар қатори мен ҳам бир йўла,
Келинг таништирай сизга ўзимни.

Исмим ................. -дир оддий боламан,
Мана шу мактабнинг битирувчиси.

Келажак ҳақида орзу қиламан,
Бўлмоқни бинолар меъмор устаси.
malika жавоб берди 0
Salom odobning boshi,
Intizomning quyoshi,
Yaxshilikning yõldoshi,
Assalomu aleykum.
nur жавоб берди 0
Assalomu alaykum azizlar, birodarlar Hush keldingiz davraga, marhamat qadirdonlar! Doim bag'rimiz ochiq, yuzi to'lin oylarga. Samimiy pok niyyatli, Payg'ambar ummatlarga!

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.