Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

3 та жавоб

Дилдора ТОЖИЕВА жавоб берди 0

Қўл–оёқ нега увишади?
— Танадаги кичик бир ўзгариш ҳам бирор касалликдан дарак бериши мумкин, — дейди олий тоифали шифокор, невропатолог Неъмат УМАРОВ. — Кундалик ҳаётда қўл ва оёқларнинг увишиши асосан, уларга бутун оғирлигимизни ташлаб ўтиришимиз ёки ёнбошлаб ётишимиздан келиб чиқади. Бунда қўл ёки оёқлардаги асаб томирлари эзилган бўлади. Натижада «нишондаги жой»да қон айланиш анча суст­лашади ва «жимирлаш» — увишиш кузатилади.
Қоннинг қуюқлигидан дарак
Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, бош мияда, шунингдек, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, чекиш, меъёридан ортиқ алькоголь истеъмол қилиш туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Мунтазам равишда увишиш қон қуюқлигидан дарак беради.
Қўл-оёқларнинг тез-тез увишиб туриши эса асосан, 40-50 ёшдаги одамларда кузатилади. Бу ёшдагилар танасидаги холестерин миқдорини ҳар замонда текшириб туришлари керак. Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши анча қийинлашади. Шундан ке­йин тез-тез ўнг қўл, ўнг оёқ ёки чап қўл, чап оёқ увишиши кузатилади. Агар бунинг ўз вақтида олди олинмаса, ишимик инсульт ёки инфаркт хас­таликлари келиб чиқади.
Бадантарбия ёрдам беради!
Ёшларда бу ҳолат асосан танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Турли жисмоний машқлар (даволовчи бадантарбия) ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш мумкин.
Агар бу ҳолат узоқ муддат давом этаётган бўлса, зудлик билан шифокор-невропатологга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.
Дилдора ТОЖИЕВА

Убайдулло жавоб берди 0
Спирт бн яхшилаб компресс кш керак экан менда шунака эди Спирт бн ховучлаб куп куп суртдим уйкудан олдин .худо шу сабабдан шифо берди .шуни маслахат бераман.
мухриддин жавоб берди 0
Мага стрессга йордам берадиган одам борми

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.