Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Уйқу камайиши

Уйку пайтида куркиб уйгонип кетвомман. Хар икки соатда уйгонвоман, ерталап азонга 5 дан кейин уйким умуман кемийди. Тушкунликка тушби ковомман. 2 ойдирки шу ахвол каттик асабийлашганимдан сунг шу холатга тушиб колдим. Нима маслахат берасила?

2 та жавоб

Севарабегим жавоб берди 0

Уйқусизлик: бунинг 5 та сабаби
Бугунги дунё шунчалар ўзгариб, ривожланиб бормоқдаки, одамлар кун-у тун ишлаб, ҳордиқ чиқаришга ҳам вақт тополмай қолдилар. Аммо инсоннинг саломатлиги ва тетиклигини ҳис этиши учун, албатта, тинч уйқу зарурдир.
Бугун сизга уйқусизлик, унинг бешта сабаби ва тунги бедорликни енгиш борасида тавсиялар бермоқчимиз.

Биринчи қараш:
Кундузги қисқа уйқу тунги уйқунинг ёмонлашувига сабаб бўлади
Одамлар орасида кундуз куни ухласанг, кечки уйқуни тополмайсан, деган гап бор. Бу тўғри. Аммо унутманг, бу умуман кундуз кунлари ухламаслик лозим дегани эмас. Кундузги ҳордиқ ҳам керак. Бунинг учун кундуз пайти жуда узоқ эмас, меъёрида ухлаш фойда беради. “North Shore Sleep Medicine” компанияси томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, сарфланган кучни қайта тиклаш учун атиги 10 дақиқалик уйқу ҳам етарли эканлиги тасдиқланди.
Ухлаш учун белгиланган вақт ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар сиз кун ярмида узоқ муддат ухласангиз, тетик бўлиш ўрнига жисмингиздаги оғир юкни ҳис этасиз, шу сабабли 20-25 дақиқалик уйқу етарли ҳисобланади.

Иккинчи қараш:
Агар кундуз куни кўп миқдорда қаҳва ичсангиз, кечқурун уйқунгиз келмайди
Американинг тиббиёт академияси вакили Лиза Шивснинг сўзларига кўра, ўзига ишониб меъёрида қаҳва ичишнинг ҳеч қандай зарарли томони йўқ. Чунки уйқусизликнинг барчасига фақат қаҳвани айбдор қилиб қўрсатиш ҳам хато.
Баъзилар уйқу олдидан қаҳва ичадилар ва бу жараён тунги бедорликка сабаб бўлади. Шу сабабли куннинг иккинчи ярмида, (мутахассислар бунда соат 14:00га қадар бўлган вақтни назарда тутадилар) керакли миқдорда ичилган қаҳванинг тунги уйқуга ҳеч қандай алоқаси бўлмайди.

Учинчи қараш:
Шоколадли маҳсулотлар ва газли ичимликлар сизни руҳлантиради
Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, ширинлик инсон кайфиятини кўтаради ва уни руҳан тетиклаштиради. Чарчоқни енгиб, куч беради.
Эрталабдан ҳам жисмоний, ҳам руҳий ишлаган бутун организм чарчоқни енгиб, сарфланган кучни қайтадан тўплаши учун сиздан қўпроқ кучли маҳсулотлар тановул қилишингизни талаб этади. Аммо бу керагидан ортиқ ширинлик еб, ҳаддан ортиқ газли ичимликлар ичинг, дегани эмас. Агар уйқусини тополмаётган одамларни ўз ҳолига қўйсангиз, уларнинг асосий қисми меъёридан ортиқ ширинликлар ейишига гувоҳ бўласиз. Меъёридан кўра икки ҳисса кўп тановул қилинган ширинликлар ва газли ичимликлар баттар одамни ҳолсизлантиради ва уйқуга элтади.
Шу сабабли енгилгина тушлик ва бирозгина ширинлик ейиш – куннинг иккинчи ярмида самарали меҳнат гарови бўлиб хизмат қилади.

Тўртинчи қараш:
Жисмоний меҳнат қилсам, чарчаганимдан ухлаб қоларман…
Албатта, ҳам жисмоний, ҳам руҳий чарчоқ одамни яхши ухлашига сабаб бўлади, аммо ҳаддан ортиқ ҳаракат умуман уйқусизликка олиб келиши мумкин. Баъзилар тунлари яхши ором олиш учун куннинг иккинчи ярмидан ўта оғир жисмоний ҳаракат қиладилар ва машғулотлар билан ўзини чарчатади. Аммо бу хато фикр. Энг яхшиси машғулотларни меъёрда бажариб, кечки сайрга отланинг. Натижаси, албатта, ижобий самара беради.
Агарда бу яхши натижа бера бошласа, сайр вақтини яна15-20 дақиқага узайтиринг. Кечқурун уйқу олдидан асло жисмоний машғулотларни бажарманг, бу уйқунинг яхшиланишига ёрдам бермайди.

Бешинчи қараш:
Уйқучимисиз – бунга кўникманг
Агар сизнини доимий чарчоқлик, ҳорғинлик безовта қилса, бу организмнинг табиий ҳолатига нисбатан ўзгаришларидан далолат бўлиши мумкин. Шу сабабли бундай вазиятда шифокорга мурожаат этинг.
Боиси, жуда кўп уйқучанлик ҳам жиддий касалликларнинг бошланиши бўлиши мумкин. Масалан, чарчоқ, тинмай ҳолсизланиш, нафас етишмаслиги каби ҳолатлар – бўқоқ касаллигининг белгиси сифатида намоён бўлади. Умуман ухламаслик хам худди шундай. Бундан ташқари тушкунликка тушиш ва тинмай ҳорғин кайфиятда юриш – депрессия ҳолатидан ҳам далолат беради. Унутманг, уйқусизлик бора-бора сизни бош оғриғи, инсульт, инфаркт, юрак-қон-томир каби касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. .

ХУЛОСА
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар нарсанинг ўз вақти, ўз меъёри бор. Шунинг баробарида уйқунинг ҳам. Уйқусизлик келтириб чиқарадиган касалликлардан огоҳ бўлинг, кунлик уйқу тартибига риоя этинг. Агарда сиз ҳайдовчи бўлсангиз ёки автомашина ҳайдасангиз иложи борича, тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг ва йўловчиларнинг хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳим. Яхши уйқу мияга дам беради. Бу эса самарали меҳнат гарови бўлиб хизмат қилади. Шундай экан сизга мароқли уйқу тилаймиз. Тавсияларимизни эса бугунданоқ бошлашни маслаҳат берамиз
XABARDOR.UZ / Севарабегим

HBlogger (hov.uz) жавоб берди 0

Asosiysi, tinchlaning va pozitiv fikrlash rejimini yoqib oling )

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.