Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Homilada jinsiy aloqa

Tug`ishdan qancha oy oldin jinsiy aloqa mumkin

2 та жавоб

Dasturchi жавоб берди 2
Bolaning qanday joylashganiga bog'liq. Eng yaxshisi do'ktordan so'rang
Abdusattor жавоб берди 325
Ҳомладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми?
Биологик ва гармонал оъзгаришлар ҳисобига ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида аёл жинсий майли анчагина пасаяди. Айрим олимлар буни ҳомиладорликка боғлиқ қўрқув инстинкти билан боғлашади. Чунки одатдагидек кечадиган жинсий муносабат аёл ва ҳомилага хатар туғдириши, масалан, қон кетиб, ҳомила тушиб қолиши ҳам мумкин. Аммо шу даврда ҳам айрим аёлларда жинсий истак кучайиши кам бўлсада учрайди. Ҳомиладорликнинг 4-7 ойларида яна аксар аёлларда жинсий хоҳиш кучайиши кузатилади. Ўомиладорликнинг 8-9 ойларида яна вазият ўзгариб, жинсий майл сусаяди. Бу ҳолат ҳомиладор аёлдаги туғруқ олди чарчоқлари билан боғлиқ. Умуман олганда, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида жинсий муносабатларни кескин камайтириш, жимода ҳам эҳтиёткор бўлиб, шиддаткорликни пасайтириш тавсия этилади. Аёл ҳомиладорлик пайти ҳам “ҳайз тақвими”ни белгилаб бориши лозим. Чунки, одатда ҳайз жараёни рўй берадиган муддатда бачадон ташқи таъсиротларга ўта сезувчан бўлиб қолади. Шу боис, жинсий яқинликлар натижасида қон кетиши ёки ҳомила тушиб қолиши мумкин. Қовушишда эркак оғирлиги аёлга тушмаслиги ўта муҳим. Қуйидаги ҳолларда ҳомиладорликнинг қайси муддати бўлишидан қатъий назар, жинсий муносабат таъқиқланади: Агар ҳомиладор аёл нозик ва касалмандроқ бўлса; Агар аёлда олдинги ҳомилалар тушиб қолиши рўй берган бўлса; Агар олдинги жимолардан сўнг қиндан ажралма ёхуд суюқлик келиши рўй берган бўлса; Жинсий муносабатдан сўнг сабабсиз қон кетиши муқаддам рўй берган бўлса; Жимо нохуш туйғу ёхуд оғриқ билан кечиши кузатилса; Жимода лаззатланиш тўлғоқ пайдо бўлишига мойиллик туғдирса; Йўлдош олдда жойлашганлиги ёки ҳомила атрофидаги суюқликнинг барвақт кетиб қолиши хавфи туғилса (бу скрининг ташҳисиёти услуби билан аниқланади) жинсий муносабат кескин тўхтатиб турилади. Туғруқдан икки ой олдин жинсий ҳаёт мутлақо тўхтатилишини тиббиёт тавсия этади.

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.