Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!
Мен жуда озғинман қандай семиришим мумкин? кўп ейман хечам семирмайман, дориларди ичдим семирмадим, уч кун оч юрдим семирмадим, маслахат беринглар семиришим учун илтимос.

4 та жавоб

Abdusattor жавоб берди 335
Семириш ва саломатликни яхшилаш режаси
1. Овқат ўзлашмаётганлигининг сабабини аниқлаш. Қуйида бундай сабаблар берилган: — қуртлар (паразитлар) борлиги; — ошқозон микрофлораси бузилганлиги; — ошқозон кислота даражаси камлиги; — ҳазм қилувчи ферментларнинг етишмаслиги; — жигар ва ошқозоности бези фаолияти яхши эмаслиги. 2. Зарарли микроорганизмларни йўқотиш ва ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштириш. Паразитлар ва бактерияларга қарши маълум ўсимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Булар: 1.Саримсоқ пиёз 2.Орегано ўсимлиги 3.Тимьян (зирк) 4.Пиёз 5.Зайтун дарахти барглари Юқорида келтирилган ўсимликлардан ташқари, паразитларга қарши антибиотиклар ҳам белгиланади. Ошқозон кислота даражасини ошириш учун қуйидагиларни қилиш керак: 1. Овқат ва ичимликларда лимон соки (шарбати) 2. Узум сиркаси (уксус) 3. Овқатни блендерда майдалаш 4. Аччик ўсимликлар ва кўкатлар 5. Баъзам солян (хлорид) кислотаси дорилари тавсия килинади. 3. Овқат рационидан ошқозонни кузгатадиган ва стресс холатига туширадиган маҳсулотларни чиқариб юборамиз. 1. Барча сут махсулотлари, 2. Кофе, 3. Глютен, 4. Шакар маҳсулотларни 4-6 хафта давомида истеъмол қилманг ва бу муддат ўткандан сунг бирма бир овқат рационингизга уларни қўшинг. 4. Тўғри овқатланиш ёрдамида ошқозон микрофлорасини яхшилаш ва капсула ёки кукун кўринишидаги пробиотикларни қабул килиш. Антибиотик ва прибиотикларни хеч качон биргаликда қабул қилиб бўлмайди. Антибиотиклар эрталаб, прибиотиклар эса кечпайт, уйқудан олдин, ичилади. Натижага эришиш учун камида 2 ой давомида прибиотиклар қабул килишингиз керак. Овқатланиш хам семириш жараёнида мухим вазифани бажаради. Бунда фойдали маҳсулотларнинг энг фойдалиларига эътиборни кучайтириш керак: сабзавотлар, ёнгоклар, яхши сифатли сариёг, бифидобактериялар учун клетчатка ва мускулларни ривожлантириш учун оқсиллар. Витамин ва минералларни хам қабул қилишни унутманг. Булардан ташқари сизни стресс холатига туширадиган нарсаларни қилманг. Имконият борича бундай ишларни рад этинг. Инсонний психологик (рухий) холати хам катта ахамиятга эга. Maslahatim.uz учун Муштари Мамадалиева тайё

Манба: Семириш ва саломатликни яхшилаш режаси http://m.maslahatim.uz/kun-maslahatlari/salomatlik/semirish-va-salomatlikni-yahshilash-rezhasi/
καραμελκα жавоб берди 10
Semizlik ozginlik avvalo naslga xam bogliq.Xar xil dorilardan foydalanmang faqat õzingizga rejim tayyorlang
ibrohim жавоб берди 0
Semirish yoki ozish ovqatni ko'p istemol qilishdan bo'maydi inson asabiylashishdan hamma narsaga etibor beraverishdan ozadi gushtni kuproq istemol qilib asablarga kuproq dam berish kerag kungilni kengroq qilish kerak
Реал Мадрид жавоб берди 0
Сиз олдин инсон учун семизлик фойдами ёки сиз нолиётган оррикликми билиб олинг ушанда хам семиришни хохласангиз тандирдан янги узилган иссикгина нонни сувга ботириб туйиб туйиб еврув очик иштаха

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.