Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

3 та жавоб

Abdusattor жавоб берди 335
Сут безларининг яллиғланиши (мастит)
Чақалоқни овқатлантиришнинг энг маъқул йўли – эмизишдир. Бу Аллоҳнинг чақалоқ учун инъом этган улуғ неъмати экани барчага маълум. Она сути чақалоқнинг бутун эҳтиёжини қондирувчи ва таркибида организм ривожланиши учун барча зарурик моддаларга бой бўлган ягона озуқадир. Болаларнинг ҳазм тизими учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмай, осон ҳазм бўлади. Боланинг ошқозони безовта қилмайди, ич қотиши, ич кетиши ва ич дам бўлишидан муҳофаза қилади. Шунингдек, сувчечак, қизамиқ каби юқумли касалликларга қарши курашувчи бошқа моддаларга ҳам эга. Агар болани эмизсангиз, унинг нафасини қийинлаштирадиган астма ва терисининг қизаришига сабаб бўлувчи экссудатив-катарал диатез, эшакем каби аллергик касалликлар билан оғриш эҳтимоли ҳам янада камаяди. Шу боис болани икки йил эмизиш тавсия этилади. Сут безлари сут ажратадиган орган бўлиб, кўпинча уларни кўкрак безлари деб ҳам аташади. Сут ҳосил бўлиши ички секеция безлари (гипофиз, қалқансимон без ва бошқалар)да ишлаб чиқариладиган гомронлар таъсири остида бўлади. Бу гормонлар қиз боланинг балоғатга етиш даврида (10-12 ёшда) активлашади. Сут безларининг тўлиқ ривожланиши 18-20 ёшда бўлади. Сут безларидаги анатомик ва физиологик ўзгаришлар, айниқса, ҳайз кўрганда ва ҳомиладорлик даврида яққол сезилади ва янада ривожланади. Климактерия даврида (45-50 ёшда) сут безларининг қайта ривожланиши кузатилади. Сут безлари касалликларидан кўпроқ мастит, мастопатия, гинекомастия ва туғма нуқсонлар учрайди. Сут безлариниг яллиғланиши кўпроқ бола эмизаётган даврда, сут безлари сўрғичи ёрилганда кузатилади. Гормонал бузилишлар ва улар билан боғлиқ бўлган сут безлари учрайдиган ўсмалар кўпинча туғмаган ва бола эмизмайдиган аёлларда учраши таъкидланади.
Мастит – сут безларининг яллиғланиши, унинг ўткир ва сурункали, йиринг тўқиманинг қаерида жойлашишига қараб ареола ёнидаги, сут безининг ичи ва орқасидаги хиллари мавжуд. Маститга сут бези сўрғичи терисининг ёрилиши, бола эммаганда безнинг сут юрувчи йўлларида сут тўхтаб қолиб, қон айланишининг бузилиши, қон ёки лимфа томирлар орқали организмнинг бошқа жойидан инфекция ўтиши, қўшни орган ёки тўқималардаги яллиғланишнинг безга ҳам тарқалиши сабаб бўлиши аниқланган. Мастит эркакларда ҳам учраши қайд қилинади. Гинекомастия – эркаклар кўкрак безларининг катталашишидир.
Мастит одатда сут бези учи ёки атрофининг ёрилган, шилинган жойидан микроб киришидан ҳосил бўлади. Касалликда сут бези оғрийди ва таранглашади, зарарланган қисм териси қаттиқлашиб, қизаради, беморнинг ҳарорати кўтарилади, баъзан эти увишади. Ўз вақтида даво қилинса, касал тезда тузалиб кетади. Агар бемор тиббиётдан хабари йўқ кишилар маслаҳати билан ўз ҳолича даво усулларини қўлласа, касаллик авж олиб кетиши мумкин: сут безининг қаттиқлашган қисмида йиринг йиғила бошлайди. Бунда зудлик билан операция қилинади, акс ҳолда оғир асоратлар пайдо бўлиши мумкин.
Маститни кўпинча йиринг ҳосил қиладиган микроблар келтириб чиқаради. Микроблар аёл организмида сурункали яллиғланиш ўчоғидан (чириган тишлар, тонзиллит ва бошқалар) қон томирлари орқали сут бези тўқимасига ўтиши мумкин, шунинг учун аёл ҳомиладор бўлиши биланоқ шу касалликларга қарши даволаниши керак. Касаллик аксарият биринчи тўққан аёлларда ва ҳомиладорларда кузатилади. Аёл ҳомиладорлик вақтидаёқ сут безини бола эмизишга тайёрлаши лозим. агар сут бези учи ясси, ичига ботган бўлса, чақалоқ қийналиб эмади, натижада териси нозик ва юпқа бўлган сут бези осон шилинади ёки ёрилади. Шунинг учун ҳомиладорларга аёллар консультациясида тегишли маслаҳатлар берилади ва тўғри эмизишга тайёрлаш услублари ўргатилади. Аёлнинг ўзи ҳомиладорлик вақтида сут безларини доиравий ҳаракатлар билан уқалаб туриши ўринлидир. Бунинг учун қўлини иссиқ сувда совунлаб ювиб, кейин ҳар бир сут безини битта қўл билан бир неча дақиқагача соат стрелкаси йўналишида оҳиста силаш керак. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида эса ҳар куни ҳаво ванналари қилиб туриши фойдали (форточкани очиб ёки хонани яхшилаб шамоллатиб олади), бунда кўкракни очиб 10-15 дақиқа ўринда ётилади. Туғруқдан кейин сийнабанд (лифчик)ни ҳар куни алмаштириб туриш ва сут безларини болалар совуни билан илиқ сувда ювиб, алоҳида сочиққа артиб туриш жуда муҳим. Олимларнинг таъкидлашича, бошланаётган маститда она болани эмизаверади. Фақат йиринг пайдо бўлганда, қаттиқ оғриганда болага вақтинча кўкрак сути берилмайди, бола эмчакнинг соғлом томони билан эмизилади ёки стерилланган соғилган сут берилади. Бола эмизадиган даврда жуда чарчатадиган ўйин-кулгулардан воз кечиш, ҳаяжонланишга ва таъсирланишга олиб келадиган сабабларни бартараф этишга ҳаракат қилиш керак. Турли хилдаги асаб-психик шикастлар, жуда кучли таасуротлардан сўнг сутни кам келиши, баъзан мутлоқо келмай қолиши ёки болага зарарли таъсир кўрсатадиган хоссаларга эга бўлиб қолиши қайд қилинган. Чала туғилган, нимжон туғилган ёки суст эмадиган болалар ёмон эмадилар. Бундай ҳолларда болага кўкрак бериб туриш, соғилган сут билан қўшимча овқатлантиши ва сўриш рефлексларини методик стимуллаш керак. “Тиртиқ”, “бўри оғиз”да, пастки жағи тушганда ҳам эмиш қийин бўлади. Барибир бундай болаларни эмизавериш керак, ченки нуқсонли болалар кўкрак эмишга мослашиб кетади. Бундай нуқсонлар жуда оғир бўлганда болага соғилган сутни қошиқча, томизғич (пипетка) ва бошқалар билан берилади. Кўпинча болалар оғиз бўшлиғи касалликлари (стоматит, тил оқариши) ёки тумовда кўкракни олмайдилар. Бунда шифокорга бориш лозим. чақалоқлар ҳаётининг 2-5 кунлари ва биринчи ҳафтасида кўкрак безининг шишиши, баъзан йиринглаши ва оғиз сутига ўзшаш суюқлик чиқиши ҳам мастит даб аталади. Чақалоқни парвариш қилишда тозаликка риоя қилинса, 3-4 ҳафтада шиш ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашмай туриб, оғриган кўкракдан бола эмизиш ёки сут соғиб олишни тўхтатиш ярамайди. Даволаш вақтида эса ичак равон бўшалиб туриши лозим (туз сургилар ичиш мумкин), суюқликларни эса чеклаб қўйиш (суткасига 1 литргача) зарур. Бола туғилгач, дастлабки бир неча кун ичида кўкрак безидан “ўғиз” сути деб аталган сут келади. У қуюқ, ранги сарғиш тусда бўлади. Таркибида болага зарур бўлган ва баъзи юқумли касалликлардан сақловчи бошқа зарур моддалар мавжуд. Уч кундан кейин сут боланинг эҳтиёжига кўра суюқлашади.

Фойдали маслаҳатлар

Кўкрак сўрғичида ёриқлар ва мастит юзага келмаслиги учун сут безларини эрталаб ва кечқурун илиқ сув билан совунлаб ювиш ёки махсус дезинфекцияловчи эритмаларга дока ҳўллаб артиб туриш, энг муҳими болани тўғри эмизиш керак.
Агар бола эмиб бўлгандан кейин ҳам кўкрак учини қўйиб юбормаса, уни зўрлаб тортиб олиш ярамайди, бунинг учун боланинг бурни сал қисилса, у оғзини очиб кўкракни қўйиб юборади.
Кўкрак бези учлари ёрилса ёки улар ҳаддан зиёд дағаллашиб қолса, қизариб, безиллаб турса ҳамда ҳарорат кўтарилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Сут қўл билан нотўғри соғиб олинса ва шахсий гигиена қоидалари бузилса, мастит хасталиги келиб
Abdusattor жавоб берди 335
чиқишини унутманг.
Эмизикли аёллар сут безларини ниҳоятда тоза сақлашлари керак. Чақалоқни эмизишдан аввал 1-2 томчи сут билан ёки қайнаб совутилган сув билан кўкрак безларининг учини ювиб ташлаш шарт.
Мабодо, сут безлари қийилиб кетса, бола эмаётганда оғриса, болани эмизишдан тўхтатиб, қийилган жароҳатни шифокор маслаҳатига асосан даволаш лозим.
Эмизикли аёллар сути кўп ва тўйимли бўлиши учун ейиладиган овқати таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, менирал тузлар ва витаминлар икки баробар кўп бўлиши ва сут кўпайтириши учун улар суюқликни етарли миқдорда истеъмол қилишлари керак.
Эмчак ярасига гулхайри барги ювиб боғланса ёки қайнатиб, латтага тўйинтириб, ярага 3 маҳал илиқ ҳолда ёпиштириб боғланса, оғриқ ва ярани тезда қайтаради, шишларни шимдиради. Даволаш муддати 15 кун.
Чилла даврида оғир инфекцион септик касалликлари қаторида сут безларининг яллиғланиши – маститни ҳам киритиш мумкин. Септик касалликларнинг барчасида беморни фақат тажрибали доктор – табиб даволаши керак.
Бошланаётган маститда она болани эмизаверади. Фақат йиринг пайдо бўлганда, қаттиқ оғриганда болага вақтинча кўкрак берилмайди, бола эмчакнинг соғлом томони билан эмизилади ёки стерилланган соғилган сут берилади.
Зира меваси – 1
Қалампир ялпиз – 1
Буларнинг ҳар биридан 25 граммдан олиб, ховончада яхшилаб майдалаб, бироз жавдари ун ва сув қўшиб аралаштириб, хамир ҳосил қилинади.
Маститда сут бези шу хамир билан суртиб, ўраб қўйилади.

12. Бўймадарон ўти – 1.

Дала қирбўғими ўти – 1
Ботқоқ гнафалиуми ўти – 1
Тешик дала чой ўти – 1
Дамлама тайёрлаш учун 2 ош қошиқ йиғмани идишга солиб, устига бир литр қайнаб турган сув қўйиб, 30 дақиқа дамлаб, совугач, сузиб олинади. Шу дамлама билан сут безидаги маститга (жароҳат – инфекцияланган яра ва ёриқлар) компресс, ванна қилинади ва ювилади.
Зиддий. жавоб берди 0
Ассалому Алайкўм !   "Мастит " сўзи ўрнига келгусида " кўкрак безлари "деб ёзамиз .  Кўкрак безларини яллиғланиши ,на фақат айёлларнинг сут эмизиш даврида ,балки ёшлари улғайган давларда ҳам яллиғланиши ва кўкрак бези саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкин . Кўкрак бези яллиғланиши баъзи бир эркакларда ҳам учраши мумкин. Кўкрак безини яллиғланишини даволашнинг энг тезкор ва самарали усули : Агар шикоят қилувчининг қон босими  120/ 80 яқин бўлса , кўкрак бези сўрғичининг атрофига  3 дан 9 тагача тиббий зулуклар қўйилади . Мазкур муолажани шикоят қилувчининг қувватига қараб давом этдириш мумкин. Мазкур даволаш усули шахсан бизнинг тажрибамиздан ўтган .

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.