Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

0овоз

Iltimos menga miya saratoni xaqida malumot bersalariz!!!

3 та жавоб

Sirojiddin жавоб берди 999

Saraton (boshqa nomlari: kanser (lot. cancer — “qisqichbaqa”), rak (rus. рак)) — epiteliy toʻqimasidan
rivojlanadigan xavfli oʻsma. Epiteliy hujayrasi bor barcha aʼzolar — teri, shilliq qavatlar, qiziloʻngach,
oʻpka, meʼdaichak yoʻli, siydik-tanosil aʼzolari, shuningdek, miya va h.k.da paydo boʻladiSaraton
hujayralari juda tez boʻlinadi va rivojlanadi hamda atrofdagi sogʻlom hujayralarni yemirib boradi.
Boshqa xavfli oʻsmalar kabi, saraton ham, odatda oʻzi oʻrnashgan joydagi toʻqimani yemirishi, retsidiv,
metastaz berishi va organizmning umumiy holatiga taʼsir koʻrsatishi, kaxeksiya (qoq suyak boʻlib ozib
ketish) bilan xavfsiz oʻsmalardan farq qiladiSaraton alohida viruslar faoliyati, shuningdek, turli fizik,
kimyoviy va biologik omillar, kanserogen moddalarning  odam organizmiga taʼsiri hamda organizmning oʻzida
sodir boʻladigan endogen (ichki) kanserogen moddalar, radioaktiv nurlar taʼsirida vujudga kelishi mumkin.
Saraton toʻsatdan paydo boʻlmaydi, koʻpincha rak nishonasi deb atalib, surunkali kechadigan patologik
uzgarishlardan soʻng rivojlanadi, shuningdek, teri, meʼda, bachadon boʻynidagi uzoq vaqt bitmaydigan
yaralar, poliplar, sut bezlari fibroadenomatozi va h.k.

Bosh miya ösmalarida eng köp kuzatiladigan simptomlar nevrologik tanqislik (68%) , bosh oG'riqlari (50%), epileptik tutqanoqlar (26 %). Klinik belgilari asosan ösmalarning joylashuviga va oz miqdorda gistologik tavsifiga boG'liq.

  • * Supratentorial yarim sharlar ösmalari
  • * Miya ichi bosimi oshishi va shish oqibatida quyidagi klinik belgilar kuzatiladi (bosh oG'riG'i, köruv nervi diskining shishi, es – hush özgarishi)
  • * Epilepsiyaga öxshash tutqanoqlar
  • * Fokal nevrologik tanqislik (joylashuviga köra)
  • * Shaxs özgarishi (peshona bölagi ösmalariga xos)
  • * Supratentorial ösmalarning oraliq joylashuvi
  • * Gidrotsefal sindrom (bosh oG'riG'i, köngil aynishi/qusish, es – hush özgarishi, Parino sindromi, köruv nervi diskining shishi)
  • * Dientsefal özgarishlar (tana vaznini keskin oshishi/tana vaznini keskin kamayishi (ozib ketish), qandsiz diabet,
  • termoregulyatsiya buzilishi)
  • * Xiazmal – sellyar soha ösmalarida körish va endokrin özgarishlar kuzatiladi
  • * Subtentorial ösmalar
  • * Gidrotsefal sindrom (bosh oG'riG'i, köngil aynishi/qusish, es – hush özgarishi, köruv nervi diskining shishi)
  • * Miyachadagi özgarishlar
  • * Diplopiya, qöpol nistagm, bosh aylanishi
  • * Uzunchoq miyaga ta'siri tufayli vaqti – vaqti bilan qusish
  • * Kalla suyagi asosi ösmalari

* Köpincha uzoq vaqt simptomsiz kechadi va faqat oxirgi bosqichlarida miya nervlarining nevropatiyasi, ötkazuvchanlikning buzilishini keltirib chiqaradi (gemiparez, gemigipesteziya) va gidrotsefaliya.
oqibatida ham paydo boʻladi. Ammo shu kasalliklardan keyin, albatta, saraton rivojlanadi deb boʻlmaydi, chunki saratonka sabab boʻladigan kasalliklar oʻz vaqtida uzilkesil davolansa, uning oldini olish mumkin. Saratonning harakterli xususiyatlaridan biri shuki, toʻqimada oʻsma hosil boʻlib rivojlangandan keyingina kasallik belgilari yuzaga chiqadi va oʻsma  oʻsayotgan aʼzo funksiyasi keskin buziladi.

xech_kim жавоб берди 200
http://tib.islom.uz/xalq-tabobati/1040-maqola.html

Дарҳақиқат, Саратон (рак) хасталиги кеча ёхуд бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. У неча асрларки, одамлар ҳаётига таҳдид солиб келмоқда. Дунё олимлари эса ана шу бедаво дарднинг давосини топиш учун тинимсиз ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг бу саъй-ҳаракатлари тўғрисида омавий ахборот воситалари мунтазам равишда маълумотлар чоп этиб боришмоқда. Айрим ҳолларда мазкур касалликнинг чораси топилгани ҳақида узуқ-юлуқ хабарлар ҳам тарқалмоқда. Бироқ бу умидбахш хабарлар орадан кўп ўтмай қумга сингган сув сингари йўқолиб кетмоқда. Демак, дунёнинг бирор бир мамлакатида ана шу «аср вабо»сининг чораси топилди, деб айтишга эрта. Бироқ бир неча вақтдан буён Сурхондарёда ана шу дарднинг давоси топилганлиги тўғрисида бонг уришмоқда. Шифокор Рустам Боймуродов халқ табобати йўли билан қанчадан-қанча беморларнинг дардига малҳам бўлаётганлиги ҳақида қатор кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар эълон қилинди. Кишининг ишонгиси келмайдиган воқеа. Эҳтимол, ҳақиқатан ҳам, саратоннинг давоси Ўзбекистонда топилгандир?

Яқинда биз бунга аниқлик киритиш мақсадида Рустам Боймуродов билан боғландик.

- Қўнғироқ қилганларингиз айни муддао бўлди, - деди у. – Эртага ўзим Тошкентга юмуш билан бормоқчи бўлиб тургандим…

Шундай қилиб, у билан учрашувимиз қийин кечмади.

- Рустам ака, суҳбатимизни бошлашдан аввал муштарийларга саратон хасталиги ва унинг пайдо бўлиш аломатлари хусусида сўзлаб берсангиз.

- Бугунги кунда дунёда саратон хасталигининг мингдан зиёд турлари учрайди. Уларнинг айримлари вирус ташиш хусусиятларига ҳам эга. Ана шу касаллик устида олиб борган 18 йиллик кузатувларимиз шуни тасдиқламоқдаки, саратон касаллиги инсон организмида модда алмашинувининг бузилиши оқибатида юзага келаркан. Албатта, организмда модда алмашинувининг бузилиши ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Балки йиллар давомида инсон ички организмида яшаб келаётган гижжалар ана шундай ҳолатнинг пайдо бўлишига замин ҳозирлайди. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 90 фоизида гижжа касаллиги мавжуд.

Энди гижжаларнинг инсон саломатлиги учун хавф солаётган томонларига тўхталиб ўтсак. Гижжа инсон организмида тез-тез ич қотиш, қорин дамлаш сингари қатор касалликларни келтириб чиқариш билан бирга жигар хасталиклари, буйрак фаолиятининг бузилиши, ўт қопининг қийшайиши, бўқоқ, терида аллергик ҳолатлар, тутқаноқ, қон босимининг ошишини келтириб чиқаради. Болаларда эса тана вазнининг камайиб кетиши, бўй ўсиши секинлашиши, камқонлик, хотира пасайиши ва тез асабийлашиш сингари қатор хасталикларнинг пайдо бўлишига туртки бўлади.

Бир сўз билан айтганда, гижжани инсон саломатлигининг кушандаси дейиш мумкин. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, дарахт зараркунандалардан халос бўлмасдан туриб, етарли ҳосил бермаганидек, инсон ҳам ўзининг ички организмига ёпишиб олган гижжалардан қутулмай ҳар томонлама соғлом бўлмайди.

- Наҳотки, гижжадан халос бўлишнинг мутлақо иложи бўлмаса? Ахир шифокорларимиз унга қарши курашадиган қанчадан-қанча препаратлар таклиф қилишяпти-ку!

- Гапингиз тўғри, лекин бу препаратлар етарли самара беряпти, деб бўлмайди. Шунинг учун айрим шифокорлар беморларга қорамолларга ишлатиладиган феносаол, албиндозал сингари ўта кучли препаратлар ва ҳаттоки керосин истеъмол қилишни ҳам тавсия қилишяптики, бу жигар, буйракни қисқа муддатда ишдан чиқишига олиб келади. Тўғри, гижжага бутунлай қирон келтирадиган препарат ишлаб чиқариш мумкин. Аммо у инсон саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади. Демоқчимизки, ҳалигача гижжадан мутлақо халос бўлишнинг чораси топилганича йўқ. Биз таклиф қилмоқчи бўлган «Асқаргул-5» препарати гижжаси бор беморларга ёрдам бериши мумкин. Сабаби, ушбу препарат Сурхондарё ва Тожикистон тоғларидан келтирилган гиёҳлар асосида тайёрланган.

- Энди сиздан шифо топган беморлар аҳволи ва умуман даволаш услубингиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Ушбу касаллик билан мурожаат қилган беморларни аввало қисқа тиббий кўрикдан ўтказишга буюраман. Ана шу хулоса асосида уч, зарур бўлганда беш кунлик муолажа қўллайман. Сўнг натижаси бўйича яна тиббий кўрикдан ўтказаман. Буни эса етарли кўникма ҳосил қилган беморлар ҳузуримга қатнамай ҳам эплашлари мумкин.

- Юқорида биз саратон хасталигининг қандай пайдо бўлиш ҳолатлари бўйича озми-кўпми тушунчага эга бўлдик. Энди ана шу дард билан касалланганларга қандай ёрдам бераётганингиз тўғрисида ҳам сўзлаб берсангиз.

- Хабарингиз бор, бугунги замонавий медицина саратон хасталигига чалинган беморларни турли хил кимёвий препаратлар билан даволашга ҳаракат қилишяпти. Натижа бўлмагач, бемордаги ўсмани кесиб ташлашгача боришяпти. Аммо бу усул билан касалликни даволаб бўлмайди. Сабаби, саратон шундай хасталикки, маълум вақт ўтгач, ўсимталар инсоннинг бошқа бир жойида пайдо бўлаверади. Айниқса, у қандли диабет касаллигига чалинган беморларда янада оғир кечади. Бундай беморларни даволаш учун эса биринчи навбатда инсон организмидаги мода алмашинувини тартибга солишга тўғри келади. Ана шундан сўнггина хасталикни даволашга киришиш лозим. Бунинг учун салкам бир ой вақт зарур бўлади. Беморни ана шу муддат мобайнида даволаш учун асосан тиббий гиёҳлардан фойдаланамиз. Натижаси бўйича ҳар ўн кунда тиббий кўрикдан ўтказиб борилади . Айрим беморлар бизга қадар қатор шифохоналарда ҳам даволаниб чиқишган. Айримлари миясида ўсмаси борлиги туфайли республика онкалогия марказига ҳам мурожаат қилишган. Аммо натижа кам бўлмаган. Ушбу беморларнинг бош мияси компьютер томограммасидан ўтказилганда мавжуд ўсмалар аввалгисига нисбатан кичрайиб қолганлигини кўрсатди. Беморларни иккинчи сеансимиздан сўнг текшириб кўрилганда ўсимталар деярли сезилмай қолганлиги аниқланди .

- Ишлар қандай давом этяпти ?

- «Асқаргул»-5 препаратини ишлаб чиқаришга жорий қилиш тўғрисидаги рухсатномани эндигина қўлга киритдим. Ҳали эса олдинда қадоқлаш, истеъмолга чиқариш, мўъжазгина даволаш муассасаси барпо этиш сингари қатор муаммолар ҳам йўқ эмас. Бир томондан эса қўшни республикалардан кўплаб таклифлар билдирилиб, «жаннат»ни ваъда қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

Дарҳақиқат, янгиликка доимо қаршилик ва муаммолар кўндаланг бўлади. Айниқса ана шундай кутилмаган янгиликни сиз билан ёнма-ён яшаётган киши ихтиро қилган бўлса, унга бошқача кўз билан қарашга одатланиб қолганмиз. Аммо бу ихтирони биз билмаган, танимаган дунёнинг нариги қитъасида яшайдиган америкалик, канадалик олим яратди, деса ишониб қўя қоламиз. Балки, олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дея шуни айтишса керак. Эҳтимол саратон хасталигининг давоси ҳақиқатан ҳам, топилгандир. Ҳар ҳолда нима бўлганда ҳам, мутасадди ташкилотлар Рустам Боймуродов кашфиёти билан қизиқишиб, зарур бўлганда унга амалий ёрдам кўрсатишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

http://tib.islom.uz/xalq-tabobati/1040-maqola.html

Sirojiddin изоҳ берди

Бош мия саратони ҳақида муълумот йўқку?
Mirolim жавоб берди 0
ASSALOMU ALAYKUM MEN MUSOFIR YURTIDAMAN MIYAMDA G'ALATI BIJIRLASH PAYDO BOLDI BU BIJIRLAB OGRISH HECH TO'XTAMAYABDI XUDI HOZIR MIYAM YORILIB KETKUDAY BOLAYABDI AYNIQSA KECHKI PAYT ISHTAHAM HAM TEZ TEZ YOQOLIB QOLAYABDI HOZIR OZIMDA BIR SHUBHA PAYDO BOLDI BU MIYA SAROTONI EMASMIKAN DEGAN BU NIMA BOLISHI MUMKUN ILTIMOS JAVOB BERING

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.