Ассалому алайкум, Сиз Maslahatim.uz сайти орқали маслаҳат сўрашингиз ва маслаҳат беришингиз мумкин!

Qo`ltiq suv bo`lib terlashiga qarshi choralar bormi?

4 та жавоб

Abdusattor жавоб берди 335

Кўп терлаш (гипергидроз) ва уни даволаш

Статистик маълумотларга қараганда сайёрамизнинг 90% аҳолиси Гипергидроздан азият чекади. Аслида инсоннинг терлаш жараёни, соғломликдан, организмнинг барча хужайралари тўлиқ ишлаётганидан далолат беради. Лекин, темир моддасининг меъёрдан ошиши, меъёрдан кўп терланиш ва ҳидланиш, организмнинг ички ва терининг ташқи касалликларидан дарак беради. Бизда, яъни ўзбекларда, эндокринолог хузурига бундай муаммо билан бориш кўпинча уят саналади. Ҳеч бўлмаганда, шу шифокорда мен хақимда ножўя ҳидли одам экан деган фикр туюлмасин дея, унинг хузурига бормай қўя қолинади, касалликни ўз билганича дездорант ёки бошқа кимёвий моддалар асосида хал қилишга уринилади. Муаммони бу усулда хал қилиш ўта хавфлилиги билан бирга, бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариш эҳтимоли мавжудлигини хатто ўйлаб ҳам кўрилмайди. Шу масала юзасидан биз баъзи эндокринолог маслаҳатларига қулоқ тутишга қарор қилдик.

Кунлар исиши билан, ёнингизда турган одамнинг, рангли кўйлаклар кийганда қўлтиқ тагида терланишнинг асоратлари ёки бўлмаса оёқ хидланишини сезиш жуда ноқулай, агар бу ҳолат ўзингизда юз берса унданда ҳижолатли холат. Кўпчилик, кундалик гигиенага амал қилиш, масаланинг ечими дея қарайди, тўғри, гигиенага сўзсиз амал қилмоқ лозим, лекин бу муаммо ечими эмас. Терлаш ва унинг ҳиди билан курашишдан аввал, у билан  боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва тиббий кўрикдан ўтиш даркор. Асл муаммо сабаби топилгандан сўнг эса, касалликни  хатто уй шароитида ҳам даволаш мумкин. Келинг касалликни келиб чиқиш сабаблирига тўхталамиз.

Терланишнинг  турлари ва унинг ҳидланиш сабаблари.

Тиббиёт,терланиш ва унинг ҳидланиш сабабларини икки турга бўлади, уларнинг хар иккиси ҳам пайдо бўлишининг маълум сабаблари асосида, инсон организмида шаклланиб боради.Агар сизда, жисмоний харакат, машқ ёки қандайдир босим (ҳаёжон, қўрқув) дан кучли терланиш ҳосил бўлса бу гипергидроз эмас, аксинча организмнинг бу харакатларга нисбатан нормал реакцияси саналади. Лекин терланиш бутун бадан бўйлаб эмас, қўлтиқостида,оёқ ёки юзда, об ҳаво ва инсон хароратининг нормал хароратида пайдо бўлса, унда бу организмда моддаларалмашунувида рўй бераётган хатоликдан далолат беради ва Гипегидроз касаллиги дея аталади.

Ҳадданзиёд терланишнинг икки тури мавжуд – бирламчи гипергидроз (муайян мавжуд), иккинчи тури (умумий).Биринчи тур касаллик тиббий нуқтаи назардан мавжуд холат саналса, иккинчи тур касаллик,бошқа бирон бирхасталик ёки дорилар натижасида келиб чиққан саналади. Биринчи гипергидроз турида терланиш баданнинг муайян ҳудудида, қўлтиқ остида, баданнинг пастки қисмида, юзда ёки оёқда сезилса,иккинчи тур гипергидрозда эса,кўп холда бутун бадан терлайди ва қўланса ҳид таратади.

            Баъзи ҳолларда терлаш, ички касалликларнинг жиддий симптомидан ҳам далолат бериши мумкин. Масалан, сиз тунда қўтиқ терланишининг кучли хидини сезсангиз, шифокорлар СИЛга қарши таҳлил қилдиришингизни масалаҳат беришади.

Сабаблар:

  1. Ҳомиладорлик ва эмизиш:

Хомиладор аёлларда, гормонал ҳолатларнинг ўзгариши, темир моддасининг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқлишига сабаб бўлади. Табиийки, баданда меъёрдан ортиқ темир моддасининг мавжудлиги ўткир хидни ҳам келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда аёлларэндокринолог маслаҳатини олишлари шарт.

  1. Ёш қизчалар ва ўспирин ёшидаги қизлар:

5-8 ёш оралиғидаги қизларда жинсий ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, ўспирин ёшидаги қизларда (10-15 ёш) тўлиқ ўтиш даврида гормонал ҳолатларнинг тез ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат аксарият шу даврдаги қизларда қаттиқ терланиш ва ҳидланиш жараёнини юзага келтиради. Диабет билан хасталанган барча турдаги беморларда шу каби ҳолатларни кузатиш мумкин. Уларда терлаш бутун бадан бўйлаб ёки баданнинг баъзи қисмларида содир бўлади. Организмнинг кучсизлиги, иммунитетни пасайтириб, ҳаракатга нисбатан жавоб реакциясини терга алмаштиради ва ўткир хид хосил қилади. Шу сабабли ота-оналар бундай ҳолатда тезда шифокор хузурига боришлари ва барча турдаги таҳлилардан ўтмоқликлари мақсадга мувофиқ бўлади.

3.Эндокрин тизимлар касалланиши

  1. Қанд диабети
  2. Алкоголлик
  3. Семизлилик
  4. Онкологик холатлар

Баъзи рухиятга таъсир қилувчи дориларва қон босимини тушурувчи тиббий воситалар таркиби ҳам, терланишни келтириб чиқариши мумкин, чунки дори қабул қилиш қон таркибини ўзгартириб юборади ва организм ҳолатга нисбатан, табиий жавоб қайтаради.

Терлаш ва унинг хидини қандай кетказиш мумкин?

  1. DryDry ва Теймурова мойи

Дорихоналардан харид қилиш мумкин бўлган,қўлтиқ ости терланишининг олдини олувчи махсус воситалардан бири DryDry, оёқ учун эса Теймурова мойи. DryDry рангсиз дори воситаси бўлиб кичик флакон идишда, пуфаклик дездорант кўринишида бўлади ва кўп муддатга таъсир қилади. Дори, хафтада бир маротаба кечқурун қуруқ қўлтиққа сурилади. У тез қурийди, хидсиз ва хафта давомида таъсир қилади. Бир хафтадан сўнг ушбуҳолат яна қайтарилади. DryDry терлаш холатни олдини олади, ва қўлтиқни қуруқ бўлишини таъминлайди, темир модда меъёрига эса таъсир қилмайди, аксинча ошиқча темир моддасини баданнинг бошқа тамонларига йўналтиради. Битта флакон дори воситаси 3-5 ойга етади.

Теймурова мойи – махус оёқ учун, мўлжалланг мой бўлиб, оёқнинг қуруқ бўлишини ва хидланишини олдини олади. Паразитлардан ҳимоя қилади. Ишлатиш жараёнида йўриқнома билан танишиб чиқилиши талаб қилинади.

  1. Қўлтиқ ости учун махсус қопламалар:

Махсус қопламалар кийимга ёки терининг бир тамонига тақилади, қопламанинг бошқа қисми эса терини қуритиб боради. Улар жуда ингичка бўлиб, кийим остидан биланмайди ва из қолдирмайди. Аёллар ҳам эркаклар ҳам бу қопламалардан фойдаланса бўлаверади. Хозирда машхур бренд қопламалар Финландиянинг HELMI ва Россиянинг DryDry фирмаларига тегишли хисобланади. Ундан ташқари Хитой махсулотлари ҳам ўз рақобатдошларидан қолишаётгани йўқ. Бундай махсус қопламалар асосан дорихоналарда сотилади.

  1. Радикал услуб:

Ҳозирда махсус укол БОТКС орқали қўлтиқ ости тери темир моддаларини активлашиш жараёнини босимга олиш мода тусига кирган. Бу холат бир тамондан терлаш ва хидланишдан узоқ муддатга узоқлаштирса, иккинчи тамондан инсон организми учун жуда катта хавф туғдиради. Терланиш,теридаги темир моддаси, терининг хароратини белгилаб туради, агар уларнинг меъёрий функцияси камайтирилса ёки босим қилинса, бу юракка таъсир қилиши мумкин. Ёки бўлмаса жинсий аъзоларнинг хидланишига олиб келади.

  1. Ионофорез— бу услубда, беморнинг устки тери қисмига енгил электро токли таъсир ўтказилади. Бу холат бир хафатага таъсир қилади ва қайта қайта бажариш тери қатлами учун хавф туғдиради.
  1. Жаррохлик орқали муаммони хал қилиш:

Бу жуда қиммат усул. Терланишга сабаб бўлгувчи тери нервлари жаррохлик йўли билан олиб ташланади. Лекин бунда асаб тизимларида ва нафас йўлларида муаммо туғилиш хавфи мавжуд.

Терланишни халқ табобати орқали даволаш усуллари:

  1. Аччиқ тош – Аччиқ тош кукуни терланиш ва унинг ҳидини олиш учун қулай восита саналади. Аввалдан греклар ва яхудийлар бу усулдан жуда кенг фойдаланишган. Дорихоналардан аччиқ тош кукунини бемалол харид қилишингиз мумкин.Фойдаланиш усули эса жуда оддий. Аччиқ тош кукуни кечқурун ётишдан аввал, қўлтиқ ости ювиб бўлингандан сўнг сурилади ва эрталаб ювиб ташланади. Агар сизда Аччиқ тош кукунини ун каби майдалаш имкони бўлса, шу ҳолда кўчага чиқишдан аввал суртишингиз ва кун мобайнида тердан холи бўлишингиз мумкин.
  1. Тиббий спирт- умуман спирт, ҳар хил зараркунандаларни ўлдиришда қулай восита. Пахта орқали тиббий спирт билан оёқ ёки қўлтиқ остихидланиш қисмини артасиз, жараённинг доимийлиги касалликни енгишга ёрдам беради.
  1. Олма уксуси – Икки чой қошиқ олма уксусига уч қошиқ совуқ сув аралаштрасиз ва терингизни муаммоли қисмига суртасиз. Бу аралашмадан соч тўкилишини олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.
  1. Истеъмол содаси ва мойчечак – 1 литр Мойчечак қайнатмасига икки ош қошиқда сода солиниб арашалирилади. Бу қоришмани хар икки соатда терининг муммоли жойга суртилади. Оёқ учун эса ванна қабул қилинади.
  1. Эман дарахти илдизи. 1 литр сувга 50 г эман илдизи солиниб ярим соат қайнатилади. Тайёр қоришма қўлтиққа суртилади.Оёқ учун эса ванна қабул қлинади.Даволаниш натижаси эса 1 ойда ўз таъсирини кўрсатади.
  2. Лимон суви – Бразилиялик аёллар, Лимон суви орқали терланиш ва хидланишдан сақланадилар фақат бир жихати ноқулайлик туғдиради, терига кийим иплари ёпишиб қолиши ғашингизга тегади.
  3. Ош тузи ва истеъмол содаси қоришмаси – бу хам терланиш ва хидланиш олдини олади, аммо меъёрдан ортиқ суртиш тери аллергиясни келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд.

Махсус диеталар, Эндокринолог тавсияси:

Йодга бой махсулотларни кам истеъмол қилиш. Жигар, мол гўшти, курка ва пиёзли махсулотларни кам истеъмол қилиш.  Қлупнай, узум ва бодом мевалари терланишни оширади, шу сабабли мутахассилар бундай меваларни кўп истеъмол қилишни маслаҳат бермайдилар. Кўпроқ сув ичиш хид токсонларини йўқотишда ёрдам беради. В витаминиги бой махсулотларни кўпроқ ейиш (айниқса қишда), кўкатлар, балиқ ва сут махсулотлари ҳам бунга мисол бўла олади. Витамин С, В12 ва В6 минералларига бой махсулотларни кўп истеъмол қилиш. Овқатдан олдин,қора қахва ўрнига иссиқ ялпизлик чой ичиш жуда фойдали. Кофеини мавжуд ичимликлардан иложи борича воз кечиш.

Интернет маълумотлари ва эндокринолог маслаҳатлари асосида

Беҳзод Абдураҳманов тайёрлади.

Osiyo жавоб берди 0
Йодни чизикча чизикча килиб чизиб чикинг
diyora жавоб берди 0
fermadrom dgan aptekada sotadi suyuqlik spirtga oxwagan.wuni dezodarant orniga ertalab surtasiz va terlamidi
Jahongir жавоб берди 0
Salom qoltiq tagi terlab sargayib qolyapti oldini olsa boladimi

Sirojiddin Muhammad изоҳ берди

Қутулишни энг осони, қўлтиқни яхшилаб ювиб, Чайная сода суртиб олинг.

Miss fira изоҳ берди

Chaynaya soda hechqanday yordam bermaydi. Shaxsan o'zim qo'llab ko'rganman

Сизнинг жавобингиз

Жавобни шошилмасдан, тўғри ва имло хатоларсиз ёзишга ҳаракат қилинг, кириллча ёзсангиз "қ" "ҳ" "ғ" "ў" ҳарфлари билан ёзинг ёки вергул билан ажратиб ёзинг, лотинча ёзсангиз, "sh"ни "w" қилиб ёзманг илтимос!!!
Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сиз ушбу бўлимда сизни қийнаётган ва қизиқтираётган саволларни бериб жавоб олинг, ва берилган саволарга маслаҳатлар бериб, савол берувчининг мушкулини осон қилинг.
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.