Ассалому алайкум, мeҳмон, сайтимизга кирганингиз учун ташаккур, кўпроқ имкониятларга эга бўлишни хоҳласангиз илтимос "Рўйхатдан ўтинг"!

11 та изоҳ

Abdulloh изоҳ ёзди 35
Седана ёғининг халқ табобатида олиш усули қуйидагича: седананинг туйиб элакдан
ўтказилган унидан 20 мисқоли (100 граммчаси) ва ширин бодом мағзи пўстининг ун каби
туйилганидан 30 мисқоли (150 граммчаси) тагидан олов билан қиздирилган мис лаганга солиб,
5 мисқол (25 граммча) оққанд ёки шакар билан илиқ сувда биргаликда хамирга ўхшатиб
ишланади, ишланиш давомида ҳосил бўлган ёғи олинади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Шарқ табобати маркази томонидан тавсия этилган янгича усул қуйидагича: седананинг
туйиб элакдан ўтказилган унидан 100 грамми солинган идишга керакли миқдордаги узум
сиркаси седанани кўмадиган қилиб қуйилади, етти кун қоронғи жойда чайқатиб-чайқатиб
сақланади. Сўнгра 500 мл. зайтун ёғи ёки ширин бодом ёғи билан биргаликда то узум сиркаси
буғланиб кетгунча буғли сувда қайнатилади, лекин бунда ёғ доғ бўлиб кетмаслиги керак.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Седана ёғи юз фалажида бурунга икки-уч ой давомида томизиб турилади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Эмизикли онадан сут чиқишини кўпайтиради. Бунинг учун икки-уч ой давомида 2 граммдан
уч маҳал ичилса ёки шу ёғдан кўкракка суртиш керак бўлади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Қовоқ уруғига ўхшаш ва ингичка гижжаларни ҳайдаш учун седана ёғидан икки-уч ой
давомида 2 граммдан кунига уч марта ичиб туриш тавсия этилади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Яна шу муҳлатда шунчадан миқдорда истеъмол қилинса ва киндик ости қовуқларға
суртилса, ҳайз қонини ҳайдайди ва ўлик ҳомилани туширади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Бавосир (геморрой) да седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч маҳалдан
ичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Қораталоқ қаттиқлигини кетказиш учун юқоридаги усулда истеъмол қилиш ёки ташқаридан
суртиш тавсия қилинади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Седана ёғидан 2 граммини кунига уч маҳалдан тизза кўзига суртилса, унинг оғриқларига
даво бўлади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Совуқдан бўлган иситмада седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч
маҳалдан ичилса, фойда қилади. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида хозиқ табиб билан
маслаҳатлашиб иш тутилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Abdulloh изоҳ ёзди 35
Седана ёғи танага суртилса, газандалар яқин ке-лолмайди ва чақмайди.

Сизнинг изоҳингиз

Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сайтимиздан бошқа сайтларга, каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатиш учун ёки газета журналларда чоп этиш учун маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт, ЎҒРИЛИК ҚИЛМАНГ!!!
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.