Ассалому алайкум, мeҳмон, сайтимизга кирганингиз учун ташаккур, кўпроқ имкониятларга эга бўлишни хоҳласангиз илтимос "Рўйхатдан ўтинг"!

-1овоз

Америкалик психолог олим Харв Экер{Xarv Eker​) узоқ кузатишлар олиб бориб Бой инсонлар, Ўртаҳол ва Камбағаллар ўртасидаги психологик фарқни ўрганади. У ўзига савол беради:Бой инсонни нима бой қилади, Камбағални нима камбағал қилади.Харв Экер{Xarv Eker​)​, узоқ вақт психологик сўровлар ва тадқиқотлари натижасида шу нарса маълум бўлдики. Инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ ЭМАС экан. Унда нимага боғлиқ?

Инсоннинг Психологиясига яъни Қандай фикрлашига боғлиқ экан. У қуйидагича мисол келтиради. Масалан: Агар бутун дунё халқини ҳамма бойлигини тортиб олсак, яъни барча бойларнинг ҳам камбағалнинг ҳам барча мол мулкини тортиб олайликда, кейин қайтадан бутун аҳолига тенг тақсимлаб берайлик. Нима бўлар экан ?! Албатта, аввалги бойлар яна бой бўлади. Аввалги камбағаллар яна камбағал бўлади. БУНГА САБАБ НИМА?! Психолог шундай хулосага келадики, бойлар каби фикрлаш инсонни бой қилади Камбағал каби фикрлаш инсонни камбағал қилади. Камбағал ва ўртаҳол инсонлар одатда фикрлашлари ўхшаш бўлади.Ва бундай фикрлаш уларни камбағал бўлишига ёки ўртаҳол бўлишига сабабдир. Миллионерлар, Бойлар (Маънавий ва ақлий томондан бой) кишиларнинг бундай бўлишига сабаб эса уларни фикрлаши экан. Инсон ўз психологиясини яъни фикрлашини ўзгартирса, у ўз ҳаётини ҳам ўзгартиради.

1 фикрлаш усули: Бой инсонлар Ҳар бир нарсаларнинг фойда томонини кўради. Камбағал эса ҳар нарсанинг салбий томонини кўради. Бой: Кўлмакда ойни кўради,Камбағал: Кўлмакда лойни кўради.

2 фикрлаш усули: Бой инсонлар Пулни кўпроқ топиш ва жамлашни ўйлайди. Камбағал инсонлар Пулни кўпроқ сарфлашни ўйлайди.

3 фикрлаш усули: Бой инсонлар доим илм олишга янгиликларни билишга интилади. Камбағал инсонлар ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди.

4 фикрлаш усули: Бой инсонлар қилган МEҲНАТИ ва НАТИЖАСИГА қараб даромад кўришни маъқул кўради. Камбағал инсонлар ишлаган ВАҚТИГА яраша пул топишни маъқул кўради.

5 фикрлаш усули: Бой инсонлар муваффақиятли кишиларга ҳавас қилади. Камбағал инсонлар муваффақиятли кишиларга ҳасад қилади.

6 фикрлаш усули: Бой инсонлар бой бўлиш учун тинмай меҳнат қилади. Камбағал инсонлар эса бой бўлишни орзу қилади.

7 фикрлаш усули: Бой инсонлар катта нарсалар ҳақида, Глобал муаммолар ҳақида ўйлайди. Камбағал инсонлар эса кичик нарсалар ёки фақат ўз уй жойи ҳақида ўйлайди.

8 фикрлаш усули: Бой инсонлар фақат ҒАЛАБА йўлларини излайди. Камбағал инсонлар эса ЮТҚАЗМАСЛИК йўлларини ўйлайди.

9 фикрлаш усули: Бой инсонлар – Мен дўстларимга ёрдамим тегади деб ўйлайди. Камбағал инсонлар – Дўстларимни менга ёрдами тегади деб фикрлайди.

10 фикрлаш усули: Бой инсонлар кўпроқ Сотишни яхши кўради Камбағал инсонлар кўпроқ Сотиб олишни яхши кўради.

11 фикрлаш усули: Бой инсонлар фаол меҳнат қилишни ўйлайди Камбағал инсонлар кўпроқ дам олишни ўйлайди.

12 фикрлаш усули: Бой инсонлар таваккал қилишни яхши кўради. Камбағал инсонлар 7 ўлчаб бир кесишни яхши кўради.

Психолог Харв Экер{Xarv Eker​)​, айтишича: инсон бой ёки Миллионер бўлиши учун фақатгина битта нарсани ўзгартирса бас, фақат ўз фикрлашини ўзгартирса бас. Унинг ҳаёти ҳам ўзгаради.

10 та изоҳ

Hayotjon изоҳ ёзди 57
Kimgadir maslaxat berib yordamimiyordamimiz tegsa biz baxtiyormiz

Аюб изоҳ берди

Сиз маслахатинизни бошида бой бул ш учун мехнат эмас фикрлаш керак дегансиз. 6-фиикрлаш усулида камбагал озу килади деяпсиз. Ахир бойликни  орзу килиш фикр самарасидан хосил буладику.
Boburjon изоҳ ёзди 0
Xarv Ekerni o'zi boymikan?
shoxrux изоҳ ёзди 0
Yuqorida aytilgan barcha gaplar tug'ri. Odam bir ishni boshlashdan oldin  miyasini tozalab olishi lozim, maqsidni quyib  unga erishishga harakat qilish kerak. Borni yuq qilish emas yuqni bor qilish kerak yani qulga bir ikki sum tushganda uni yeb ichish emas uni kupaytirishga urinish kerak.
Polat изоҳ ёзди 0
Бой инсонлар Пулни кўпроқ топиш ва жамлашни ўйлайди. Камбағал инсонлар Пулни кўпроқ сарфлашни ўйлайди.
Бу фикр нотугри. Тугри бой одам купрок пул топишни уйлайди, лекин топган пулни жамгаришни эмас, балки янги ишларни бошлашга сарфлайди ва бойлигини купайтиришни уйлайди. Камбагал инсонлар эса топган пулларни жамгаришни шу билан кунглини тук килиб юришни уйлайди.
Ali 21 psixolik изоҳ ёзди 10
Sabrli Inson Boy odam.

Рўйхатдан ўтмаган изоҳ берди

Маслахат ёки фикрни айтишдан олдин сузлар ва талаффузларни
Тугри ёзишни урганиш керак.Психолик эмас
"Психолог"ёзилади психолог дустим.

Рўйхатдан ўтмаган изоҳ берди

Сабр килиб бой буламиз экан деб
Кутиб утирсак вактдан ютказмаймизми? Ахир хар бир дакикамиз бу пул эмасми?
arslonbek изоҳ ёзди 10
Boy bo'lish uchun xayotda pulni dep  qiynalgan payitlari, va pulni dep qiynalayotgan payti, va pulni kegingi xayotida qancha qiyinchikka uchrashishini o'ylashi xam lozim pulni topishdan ko'ra ishlatni bilish xam kerak. Irodaxam juda muxum ro'l o'yneydi.dep o'yleyman
АВАЗ изоҳ ёзди 0
Рахмат сизларга!
Фаррух изоҳ ёзди 0
Юқорида айтганига қушиламан одам маьнавий булиш керак, бой одам пулни қандай сарфлашни билади шугун оч қолса ҳам эртасини уйлайди, камбағал эса шугун тўқ булса эрта бир гап булар деган фикрда булади, фундаментсиз уй бўлмаганидек мақсадсиз марра булмайди !!! Фаррухбек шахсий фикри!!!

Рўйхатдан ўтмаган изоҳ берди

Сиз шугун деб айтган сузлариз кайси тилда ёзилган тушунмадик
Узизчи? Тушундингизми?
акмалжон изоҳ ёзди 0
бой одамлар пулни қандай ишлатишни билади, яъни уларнинг пули ишлайди. Камбағал одам эса фақат ўзи ишлайди. Бой одам нимани қайси пайтда олишни ва кайси пайтда сотишни билади. Шунинг учун пулга мухтож бўлмайди.
Инсон хасад билан эмас -хавас билан яшаш керак.

Сизнинг изоҳингиз

Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сайтимиздан бошқа сайтларга, каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатиш учун ёки газета журналларда чоп этиш учун маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт, ЎҒРИЛИК ҚИЛМАНГ!!!
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.