Ассалому алайкум, мeҳмон, сайтимизга кирганингиз учун ташаккур, кўпроқ имкониятларга эга бўлишни хоҳласангиз илтимос "Рўйхатдан ўтинг"!

0овоз

1. Узоқ яшаш учун биринчи навбатда соғлом ва тартибли ҳаёт кечириш.
2. Кам ейиш, кам ичиш, кам гапириш.
3. Оқ ун ва ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш.
4. Биринчи навбатда кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш.
5. Спиртли ичимликлар, тамаки ва носвойдан узоқ бўлиш.
6. Кўпроқ саримсоқ, зайтун ёғи, парранда ва балиқ гўшти истеъмол қилиш.
7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соатдан (5-10 кмю) кўпроқ яёв юриш.
8. Бахтли оила соҳиби бўлиш.
9. Асаббузарлик ва ҳаяжонланишдан сақланиш.
10. Ҳаётнинг ҳар бир ёшида ҳам иш фаолияти инсонни толиқтириб (ҳолдан тойдириб) қўймаслиги лозим.
11. Эътиқодга мустаҳкам, хотиржам ва яхши кайфиятда бўлиш.
12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани мунтазам чиқиндилардан тозалаш.
13. Қад-қоматни тўғри тутиш.
14. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни, уйқу ва уйғоқликни мўътадиллаштириш.
15. Тана оғирлигини бир меъёрда, бўйнинг узунлигига мос равишда ушлаб туриш.
16. Кундалик овқатланиш таркибидаги ҳайвон ёғининг миқдорини камайтириш (ёғсизроқ овқат ейиш).
17. Таркибида “сода”си бўлган озуқаларни тановул қилмаслик керак, чунки сода қон таначаларининг парчаланишига ва қон босимининг ортишига сабабчи бўлади.
18. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш,сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш.
19. Мунтазам равишда табиб кўригидан ўтиш, дам олиш.
20. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқларни бажариш, тартиб билан овқатланиш.

Сизнинг изоҳингиз

Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сайтимиздан бошқа сайтларга, каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатиш учун ёки газета журналларда чоп этиш учун маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт, ЎҒРИЛИК ҚИЛМАНГ!!!
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.