Ассалому алайкум, мeҳмон, сайтимизга кирганингиз учун ташаккур, кўпроқ имкониятларга эга бўлишни хоҳласангиз илтимос "Рўйхатдан ўтинг"!

0овоз

1. Юрак касалликлари: Хар куни 2 ош қошиқ асал билан 2 чой қошиқ долчинни аралаштириб, нонга суртиб истеъмол килинг. Натижада қондаги холестерин миқдори ва юрак хуружи хавфи камаяди. Шу билан биргаликда нафас олишни ва юрак мускулларини яхшилайди. Америка ва Канаданинг кўплаб кариялар уйларида юкоридаги фойдали «овқат»ни мунтазам истеъмол қилган кариялар, узларини анча яхши хис килаётганларини айтдилар. 2. Кучсизлик, холдан тойиш: Тадкикотларга кура, асал миқдоридаги шакар хавфли эмас, балки фойдали. Асал ва долчинни 1/1миқдорда қабул қилаётган катта ёшдаги одамларнинг айтишича, эътиборларини бир жойга жамлаш ва харакатчанлик даражалари ошган. Нахорда ва тахминан соат 15:00да, 0,5 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни 1 стакан қайнатилган сувга аралаштириб ичилса, организмнинг чарчоғи кетади ва организм уз кучларини кайтадан тиклайди, деб тавсия этади Джон Милтон.

2. Артрит: Бу касалликдан азият чекаётган одамлар, кунига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни 1 пиёла кайнатилган сув билан аралаштириб ичишлари лозим. Хаттоки сурункали артритдан қийналаётган одамларга хам бу шифобахш ичимлик ёрдам бера олади. Яқинда Копенгаген Университети докторлари тадқиқот олиб бордилар. Улар 200 та артрит касаллиги бор одамларга кунига 1 ош қошиқ асал хамда 1/2 чой қошиқ долчин аралашмасини нонуштадан олдин истеъмол қилишларини айтдилар. Бир-икки хафтадан сунг 73 та катнашчилар оғриқлардан бутунлай халос бўлганларини ва бир ойдан сунг эса, юра олмайдиган ва харакатларни оғриқсиз бажара олмайдиган, кўплаб касаллар харакат қилиш оғриқсиз кечаётгани ҳакида тадқиқотчиларга хабар бердилар.

3. Холестерин: 2 ош қошиқ асал, 3 чой қошиқ долчин, 2 стакан қайнатилган илиқ сув қондаги холестерин миқдорини икки соат ичида 10% га камайтиради. Бу аралашмани кунига 3 махал истеъмол килиш, хаттоки сурункали касалларга хам ёрдам бера олади.

4. Иммунитет: Хар куни асал ва долчин коришмасини танаввул қилиш организмни хавфли вирус ва бактериялардан химоя қилади. Олимлар асал таркибида куп миқдорда темир ва турли хил витаминлар борлигини аникладилар. Доимий асал истеъмол килиш қоннинг оқ таначаларини (лейкоцитлар) бактерия ва вирусли касалликларга қарши курашиш кобилиятларини оширади.

5. Соч тукилиши: Агарда сочларингиз тўкилаётган бўлса ёки сийкабош (кал) бўлиб қолаётган бўлсангиз, сочларингизни ювишдан 15-20 дақиқа олдин сал иситилган 3 ош қошиқ зайтун ёгига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни аралаштириб суртинг. Сунгра илиқ сув билан бошингизни ювиб юборинг. Хаттоки 5 дакика коришма таъсир килишини кутсангиз хам натижага эриша оласиз.

6.Тери инфекциялари: 1/1 миқдорда асал ва долчин аралашмасини терингизнинг жарохатланган қисмларига суртинг. Бу аралашма тери экземаси, замбуруглари ва бошка турдаги тери инфекцияларини даволяйди.

7. Хусинбузарлар: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни аралаштириб уйқудан олдин юзингизнинг муаммоли жойларига суртинг. Эрталаб уйғонганингиздан сунг юзингизни яхшилаб ювиб юборинг. Икки хафта давомида бу муолажани бажарсангиз юзингиздаги барча хусинбузарлар йўқолиб кетади.

8. Ошқозон яллиғланиши: Асал ва долчин ошқозондаги оғриқни олади, хамда ошқозондаги яраларни даволайди.

9. Шамоллаш: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни аралаштириб кунига 3 махал истеъмол килинг. Натижада сидаги шамоллашлар, йўтал ўтиб кетади ва нафас йўлларингиз очилади.

10. Саратон: Япония ва Австралия олимлари яқинда ошқозон ва суяклар саратонини енгиш мумкинлигини аниқладилар. Бундай холатдаги касаллар 3 ой давомида 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни аралаштириб ҳар куни истеъмол килишлари шарт.

Сизнинг изоҳингиз

Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сайтимиздан бошқа сайтларга, каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатиш учун ёки газета журналларда чоп этиш учун маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт, ЎҒРИЛИК ҚИЛМАНГ!!!
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.