Ассалому алайкум, мeҳмон, сайтимизга кирганингиз учун ташаккур, кўпроқ имкониятларга эга бўлишни хоҳласангиз илтимос "Рўйхатдан ўтинг"!

0овоз

Халқ табобатида мурчли чой шамоллаб йўталганда, бронхиал астмага чалинганда, кўкрак оғриганда, гриппда терлатувчи ва пешоб ҳайдовчи вочита сифатида қўлланилади. Қора мурч аъзоларни тозалаш, қизитиш, заҳарларга қарши курашиш хосиятларига эга. Илон, қорақурт ёки чаён чаққанида мурчли чой бир неча марта қайта-қайта ичирилган ва шу орқали заҳарнинг кучи қирқилиб, беморнинг ҳолати яхшиланган. Мурч ошқозон ва жигар фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, мурч мушак нервларини шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нима унга тенг келмайди. Мурча йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Асал билан қўшиб, танглайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди. Мурч ва асалли чой. Хосиятлари худди юқорида айтилганидек, фақат дамлашда унга донадор мурч солиб, асал қўшилади. 300 граммли чойнакка ярим чой қошиқ олий навли қора чой, 10 дона мурч ва 2 чой қошиқ асал солиб, устидан қайноқ сув қуйилади-да, сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилгандан кейин ичирилади.

1 та изоҳ

oddiy_inson изоҳ ёзди 166
Даврон яхши маслахат берибсиз. Мурчли чойни кўп ичганмиз. Жуда хам фойдали айниқса шамоллаганда.  Ташаккур.

Сизнинг изоҳингиз

Махфийлик шарти: Сизнинг электрон манзилингиздан фақат билдиришномалар юбориш мақсадида фойдаланилади.

Келгусида бундай текширувдан ўтмаслик учун, илтимос, киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
...

Сайтимиздан бошқа сайтларга, каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатиш учун ёки газета журналларда чоп этиш учун маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт, ЎҒРИЛИК ҚИЛМАНГ!!!
Сайтга фойдаланувчи томонидан қўшилган ёлғон ёки инсон онгига салбий таъсир ўтказадиган маълумотлар, қолдирилган фикрлар ва изоҳларга жавобгарликни сайт маъмурияти ўз зиммасига олмайди.